«1UZ Курьер» Электрон ҳужжат айланиш тизими

Ҳурматли 1UZ маҳсулотлари тармоғининг фойдаланувчилари!

ЭҲФ Юбориш

BePro Norma компанияси сиз учун ҳужжатларни электрон жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган, янги 1UZ КУРЬЕР дастурини ишга туширди.

1UZ Бухгалтерия дастурлари фойдаланувчилар учун КУРЬЕР тўғридан-тўғри бухгалтерия дастуридан электрон шаклда ҳужжатларни имзолаш, юбориш ва қабул қилиш имкониятини беради. Барча имзоланган файллар 1UZ дастуридаги «ҳужжатлар» билан боғланган, бошқача айтганда, бухгалтерия дастуридаги ҳужжатлар «Архив 1UZ Курьер » папкасида сақланадиган бирламчи ҳужжатлар билан боғланган. Барча имзоланган ҳужжатлар нусхалари оператор серверларида сақланади.

1UZ дастуридан фойдаланмайдиганлар учун 1UZ Курьер WEB. хизмати таклиф этилади. Ушбу Сайт бизнинг дастуримизнинг функцияларига компютерга ўрнатмасдан кириш ҳуқуқини таъминлаш учун яратилган. WЕB версияси билан ишлашни бошлаш учун солиқ идораси томонидан берилган ЭРИ (солиқ тўловчининг электрон имзоси) ва компютерга E-IMZO. модулини ўрнатиш кифоя.

1UZ КУРЬЕР қандай ўрнатилади?

1UZ Курьер «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий», «1UZ Бухгалтерия. Компакт», «1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурлари фойланувчилари учун маҳсулотлар тармоғининг стандарт қисмига киради.
Дастурларининг интерфейсларида 1UZ Курьер ҳужжатлардаги қўшимча тугмалар кўринишида ва қўшимча равишда «Курьер» ёрлиғи шаклида тақдим этилади.
Агар сиз юқорида санаб ўтилган дастурларда аввал ишлаётган бўлсангиз, электрон ҳужжатларни имзолаш ва жўнатиш янги имкониятидан фойдаланишни истасангиз «Файл» ёрлиғининг асосий менюсидаги «Янгилаш» тугмачаси орқали дастурларни янгилаш ва «1UZ Бухгалтерия ҳисобида ЭҲА билан ишлаш». кўрсатмасидаги янги функциялар билан танишиш кифоя.

1UZ дастурларидан фойдаланмасангиз, 1UZ Курьер дастурининг WЕВ версиясида ишлаш учун http://docs.1uz.uz ҳаволасига риоя қилишингиз лозим. «WЕВ 1UZ Курьерда ЭҲА билан ишлашнинг» WЕВ версиясида ишлаш бўйича кўрсатмалар.

1UZ КУРЬЕР дан фойдаланиш ва тарифлар.

1UZ КУРЬЕРда ишлаш учун аввал, оммавий оферта билан танишиб чиқиб, ундаги шартларга рози бўлишингиз керак. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ахборот хабари (06 / 04-01-32 / 3953) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитасининг 30.12.2019 йилдаги (№ 12-37999) сонли Қарорига мувофиқ фойдаланувчиларга 30.04.2020 йилгача имтиёзли давр (ҳисобварақ-фактураларни бепул юбориш) берилди. 01.05.2020й дан бошлаб тизимда тарифлаш бошланади. Бир электрон ҳужжат жўнатиш хизмати прайс да кўрсатиб ўтилади:

Ҳар ой, охирги календар куни, 1UZ КУРЬЕР хизматидан фойдаланувчи ушбу хизматнинг тўловлари учун пул тўлаш зарурлиги тўғрисида хабар беради. Ҳисоботдан кейинги ойнинг 5 (беш) календар куни давомида фойдаланувчи “BePro Norma” МЧЖнинг ҳисоб-китоб ҳисоб рақамига пул тўлайди. Тўлов амалга оширилгандан сўнг, фойдаланувчи ҳисобварақ-фактурани юборади, унга фойдаланувчи имзо қўйиши ва бизга қайтиб юбориши керак.

Операторни кандай танлаш?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарорига «Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» мувофиқ хўжалик юритувчи томонидан опеарторларни танлаш ихтиёрий тартибда амалга оширилади. Расмий операторлар ҳақида маълумот rouming.uz сайтида келтирилган.
Рўйхатдан ўтишда, солиқ тўловчи my.soliq.uz сайтига кириб ўзи танлаган операторни олдига белги қўйиш орқали рўйхатдан ўтади.
Статус
Статус
Агар сизда саволлар бўлса Сиз мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими билан (71) 230-45-17 телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қандай қилиб имзолашга юборилади?

Мисол: “Ҳисобварақ-фактура” ҳужжатини очинг. Варақ шаклида керакли ҳисобварақ-фактурани танланг, сўнг “Курьер” тугмачасини босинг, юбориш учун ҳужжатнинг чоп этиладиган шаклини текширинг ва “Юбориш” тугмасини босинг. Бундан кейин дастур ЭРИни улашни сўрайди, агарда ЭРИ уланган бўлса ЭРИга маҳфий сўзни (парольни) киритишингизни сўрайди. Ушбу жараёндан сўнг ҳужжатингиз 1UZ тизими орқали жўнатилади.

Wеб Курьер дастурида ҳисобварақ-фактурани яратгандан сўнг, сиз «Имзолаш/Юбориш» тугмачасини босишингиз ёки аввал сақланган ҳужжатни танлашингиз, уни таҳрирлаш режимида очишингиз керак (ўзгартириш тугмаси), очилган шаклда «Имзолаш/Юбориш» тугмачасини босишингиз керак.

Менга юборилган ҳужжатлар борлигини қандай билса бўлади?

«Курьер» ёрлиғини очинг, “Кирувчи ҳужжатлар” тугмасини босинг, сўнг барча кирувчи хужжатлар рўйхати очилади, агар ушбу рўйхат очилган бўлса, энг сўнгги маълумотларни олиш учун янгилаш тугмасини босишингиз керак.

Web Курьер дастурида “Кирувчи ҳужжатлар” тугмачасини босишингиз керак. Агар ушбу майдон очиқ бўлса, энг сўнгги маълумотларни олиш учун янгилаш тугмасини босишингиз керак.

Ҳужжат имзоланганлигини қандай текшириш мумкин?

Ҳужжатнинг ҳолатини кўрсатиш учун ҳужжат имзоланган ёки имзоланмаганлигини визуал равишда аниқлашга ёрдам берадиган пиктограмлар (расмлар) ишлаб чиқилган.
Мисол: “Курьер” ёрлиғини очинг, «Кирувчи ҳужжатлар» (ёки «Чиқувчи ҳужжатлар») варағини очинг, сизни қизиқтирган ҳужжат белги Статус имзоланган, – ёки Статус «Юборилган/ Кутаётган имзо» га эга бўлади. Aгар ушбу рўйхат (ойна) аллақачон очилган бўлса, энг сўнгги маълумотларни олиш учун «янгилаш» тугмачасини босишингиз керак.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатни «Файл тўғрисидаги тафсилотлар» тугмачасини босиш орқали очишингиз мумкин, ҳужжатнинг тафсилотлари кўрсатилган ойна очилади, ҳужжатнинг пастки қисмида ҳужжат иккала томон томонидан имзоланади, иккала ташкилотнинг рақамли имзоси тўғрисидаги маълумотлар бўлади.

Тизимдаги ҳужжатлар статуслари:-ҳолатлари:
Статус-«Сақланган» ҳолати.
Статус-Бир томон томонидан имзоланган ЭСФ учун «Юборилган/Кутаётган Имзо» ҳолати.
Статус-Икки томон томонидан имзоланган ЭСФ учун «Имзоланган» ҳолати.
Статус-Ташувчи томонидан бекор қилинган ҳужжатлар учун «Бекор қилинган» ҳолати.
Статус-Қабул қилувчи томон рад этган ҳужжатлар учун «Рад этилди» ҳолати.

Ушбу маълумотлар қаерда сақланади?

Дастурда ишлатиладиган маълумотлар операторнинг серверларида сақланади. 1UZ дастурлар қатори фойдаланувчилари учун дастур ҳужжатларни сақлаш учун Д (ёки Е) драйверидаги «C» дискидан ташқари (мавжуд бўлса) драйверда «1UZ Курьер Архив » папкасидан фойдаланади. Ушбу жилд ичидаги ҳар бир контрагент учун алоҳида папка яратилади, контрагентнинг СТИР-си бу папканинг номи. Ушбу контрагентга тегишли барча ҳужжатлар контрагентнинг папкасида сақланади.

Хизматларнинг нархи қанча ва улар қандай тўланади?

Ҳужжатларни топшириш қиймати нархлар рўйхатида кўрсатилган.

Тизимда рўйхатдан ўтишим керакми?

Рўйхатдан ўтиш шарт емас.

Обуна нархи қанча?

Aбонент тўлови йўқ.

 

«1UZ Бухгалтерия» ва «WEB 1UZ Курьер» тизимида ЭҲА билан ишлаш бўйича қўлланма
1UZ Бухгалтерияда ЭҲФ билан ишлаш бўйича видео

Мурожаат учун телефон рақамларимиз:

+998971 230-21-12

Yuqoriga qaytish