1UZ Директор

  • 1UZ Директор

Назорат қанчалик зарур?

Ҳозирда фаолиятингиз устидан назоратингиз қандай? Кучли ёки кучсиз?

Назоратнинг кучайиши Сизнинг бизнесингиз даромадига қандай таъсир қилади?

Бошида берилган бу саволлар шунга мўлжалланганки, қандай бошқарув тизимига эга эканлигингизни ва бу Сизнинг бизнесингиз даромадига қандай таъсир қилишини ўйлашга ундайди.

Бизнинг фикримизча, ташкилот, фирма, корхона фаолиятини назорат қилиш ҳаётий аҳамиятга эга. Назорат бўлмаса бизнес ҳам шунчаки бўлмайди.

Албатта назорат хаммада бор, саволни бошқача берамиз, кучли ёки кучсиз назорат? Самарали ёки ўртача?

Назорат қандай йўлга қўйилган? Энг яхшиси, албатта иш жойингизда ўзингиз бўлишингиз ва хамма ишларни ўзингиз назорат қилишингиз, лекин бу ҳар доим ҳам мумкин эмас ва деярли ҳар доим ҳамма жойда бўлишни имконияти йўқ. Ишингизни назорат қилиш учун сиз бир ёки бир нечта одам қўйишингиз мумкин, кузатув камералари ўрнатишингиз мумкин ва ҳоказо. Вариантлар кўп.
Биз сизга бизнесингиз фаолиятини назорат қилиш учун ечимлардан бирини таклиф қиламиз. Бизнинг ечимимиз фаолиятингиздаги бир нечта муҳим нуқталари маълумотларини намойиш этишга асосланган, маълумотларда бирламчи ҳужжатлар, шартномалар, ҳисоб – фактуралар, банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари ва ҳоказо. Биз тарафдан таклиф қилинган назорат ечими мунтазам ёндашувга эга, яъни ечим ҳар доим минимал инсон омили билан ишлайди.

directorHomeUz

Шундай қилиб, 1UZ Директор дастури бу раҳбарият ва бизнес эгалари учун мўлжалланган назорат воситасидир. Дастур бу корхона фаолиятининг асосий маълумотлари бўйича ҳисоботларнинг тўпламидир. Директор бухгалтерия ҳисоби тизимларидан, бухгалтерия ҳисоби, омбор ёки кадрлар ҳисобидан маълумот олиши мумкинлиги жуда муҳим, шу сабабли дастур билан ишлашнинг биринчи фойдали самараси, раҳбарият бухгалтерия ҳисобидаги «ноаниқликлар»ни дархол кўра олади, кўпинча маъсул ходим «вақт топмаган» ёки «унутган» ҳисоботлари рақамларда яққол акс эттириб туради. Раҳбарлар тўғри қарор қилиш ва тўғри маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш қанчалик қийин эканлигини яхши биладилар. Шунинг учун, «Директор»нинг асосий вазифаси бўлган асосий кўрсаткичлар бўйича аниқ маълумотларни кўрсатиш керак.

Ташкилотингиз маълумотларидан ўз вақтида хабардор бўлиш учун «Директор» дастурини бир кунда бир неча мартта очиб кўрсангиз кифоя. Бу ерда қўшимча инсон ресурсларини талаб қилмайди, дастур ўзи куннинг исталган вақтида ҳамма нарсани ҳисоблаб чиқади ва кўрсатади. Ягона шарти, бу фаолиятни тўғри ва аниқ дастурга киритиш ва бу ерда ҳам ходимларга қўшимча талаблар қўйилмайди.
Ишончимиз комилки 1UZ Директори назоратни кучайтиради ва ташкилотнинг ривожланишига кундалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, энг муҳими, корхона даромадини оширади.

Пастдаги ҳавола остида ДЕМО тугмасини босиш орқали Директор сайтидаги Директорнинг имкониятларини кўришингиз мумкин.
Биз 1UZ Директорининг янги имкониятларини (виджетларини) яратиш бўйича ҳар қандай таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Фикр ва таклифларингизни электрон почтамизга ёзиб қолдиринг director@1uz.uz, ёки биз билан +998(71) 230-21-12 телефон рақами орқали боғланинг.

Ҳурмат билан 1UZ жамоаси.

Видео. Директор. Молия

Видео. Директор. Омбор

Видео. Директор. Кадрлар

Yuqoriga qaytish