Улгуржи савдо

  • Улгуржи савдо
«1UZ Улгуржи савдо» дастури «1UZ Бухгалтерлик ҳисоби. Асосий» дастурининг қўшимчаси бўлиб, у фақатгина ушбу дастур билан жуфтликда ишлайди.Қўшимча модулларни қўллаш учун
кўрсатма “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” ўрнатиш пакетида мавжуд. Ушбу модул улгуржи савдога мос кўшимча функционалга эгадир ва ТМЗ бирламчи маҳсулотидан бошлаб то шартномалар кесимидаги Давлат божхона декларацияси, инвойс ва шартнома бўйича олдиндан тўлов фоизи каби қўшимча кўрсаткичларни инобатга олган холда контрагентлар бўйича маълумотларни ҳисобга олиш имкониятини яратади.

«1UZ Улгуржи савдо» модули осонлаштирилган солиқ тизимидаги (Ягона солиқ тўлови) кичик ва ўрта бизнес ташкилотлари учун мўлжалланган.

Қўшимча модулларни қўллаш учун кўрсатма “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” ўрнатиш пакетида мавжуд.

1) “Созлаш” буйруғидаги рўйхатидан “Дастур ҳақида” кўрсатмасини танланг.

2) “Дастур ҳақида” кўрсатмасидан “Модулларни бошқариш” ни танланг.

3) “1УЗ модулларини бошқариш иловаси”дан “ОК” буйруғини танланг.

4) “1УЗ модулларини бошқариш иловаси” ойнасидан “Улгуржи савдо” модулига уни фаоллаштирувчи байроқча қўйинг. Сўнг “ОК” буйруғини, ундан сўнг эса “Ёпиш” буйруқларини босинг.

5) Дастурни қайта ишга тушурганингиздан сўнг асосий менюда “Улгуржи савдо” ёрлиғи пайдо бўлади.

Агар БОТ очилмаса, илтимос Телеграм алоқа рўйхатидан @oneuzbot манзилини изланг.
ДАСТУРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН:

Ечиладиган масалалар

Модул тузилмасига қуйидаги маълумотномалар киради:

  • Шартномалар (улгуржи савдо) маълумотномаси «Шартномалар» маълумотномасининг қўшимчаси бўлиб,, унда маълум бир шартнома бўйича олдиндан ўтказилган пул миқдориннинг фоизи, инвойснинг рақами ва санаси, Давлат божхона декларациясининг тегишли тартиб рақами каби маълумотлар сақланади.
  • Товар ишлаб чиқарувчиси  махсулот ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотни сақлайди (Номи ва мамлакат номи).
  • Товар модий захиралар  (улгуржи савдо) «ТМЗ» маълумотномасининг қўшимчаси бўлиб, аниқ бир товар бўйича маълумотни ўз ичида қамраб олган. Маълумотномада ТМЗ ишлаб чиқаручиси, лицензиялаштирилган ёки акциз тўланадиган товар, акциз тўланадиган ТМЗ туркуми, таъминловчининг устамаси, тавсифи, серияси, ишлаб чиқариш муддати, сертификат рақами ва санаси, штирх код тури ва штирх коднинг ўзи кабилар ҳақида маълумот келтирилган.

«Улгуржи савдо» қўшимча модулида иш «ТМЗ» маълумотномасини тўлдириш билан бошланади. Чунки ушбу маълумотномада ТМЗ ҳақидаги бирламчи маълумотлар йиғилади. «ТМЗ (улгуржи савдо)» маълумотномасига қўшимча кўрсаткичларни ҳисобга олиш учун «ТМЗ» маълумотномасидаги барча маълумотлар боғланиб олинади. Шартномалар кесимидаги Давлат божхона декларацияси, инвойс ва шартнома бўйича олдиндан тўлов фоизи каби қўшимча кўрсаткичларни инобатга олган холда контрагентлар бўйича маълумотларни ҳисобга олиш учун биз «Шартномалар» маълумотномасини «Шартномалар (улгуржи савдо)» маълумотномасига боғлаб олишимиз керак.

Ҳужжатлар:

  • ТМЗ Кириш юкхати (улгуржи савдо) ҳужжати қўшимча ҳаражатларни инобатга олган холда ташкилотга қўшимча ТМЗларни, лаборатория изланишлари учун кетган сарф ҳаражатларни ҳисобдан чиқариш; нота кредити; божхона тўловлари; аниқ бир товар учун қўшимча ҳаражатларни белгилаш имконияти; импорт операциялари;  валютани инобатга олиш билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган (қоғоз шаклига чиқариш шакли мавжуд).
  • Юкхат ҳисобварақ-фактураси (улгуржи савдо) ёрдамида, таъминловчи устамаси, ташкилотнинг устамаси, тўлов муддатини узайтириш ва ҳоказоларни инобатга олган ҳолда ТМЗларни сотуви амалга оширилади.
  • Таъминовчига қайтариш ҳужжати — олинган товарнинг жамини ёки бир қисмини қайтариш.
  • Харидор томонидан товарни қайтарилиши ҳужжати — олинган товарнинг жамини ёки бир қисмини харидор томонидан товарни қайтарилиши.
  • Биржа билан олди-берди ҳужжати — тўлов биржа орқали амалга ошса, ушбу ҳужжат ёрдамида йиғилган янгидан баҳолашни ва товар сотувчисининг тўлов йиғиндиларини узатишни амалга ошири мумкин.

Ҳисоботлар

  • Давр мобайнидаги товар варақаси ҳисоботи — ушбу ҳисоботда нарх кесимида аниқ бир махсулот бўйича маълумотни йиғиш имконияти мавжуд.  Ҳисобот нархи, ҳажми ва контрагентларни инобатга олган холдаги ҳаракатларни акс эттиради.
  • Яроқлик  муддати ва рўйхат бўйича ҳисобот  — яроқлик  муддати, серияли тартиб рақам ва таъминловчи каби кўрсаткичларни инобатга олган холда сақлаш жойлари кесимида аниқ бир санада шаклланади.
  • Нархлар рўйхати  (улгуржи савдо) ҳисоботи — сақлаш жойлари, ТМЗ ва ишлаб чиқарувчи бўйича шаклланади.
  • Вилоятлар бўйича сотувни амалга ошириш ҳисоботи — ушбу ҳисоботда товарларнинг қайси вилоятларга сотилганлигини кўриш имконияти мавжуд.

Дастурнинг кўриниши

Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар

Биз товарларни Хитойдан олиб келамиз, дастурда товар импорти бўйича операциялар мавжудми?

Дастурда «ТМЗ келиш юкхати» ҳужжати мавжуд, унда товарни импорти инобатга олинган. Шу билан бирга ушбу ҳужжатда божҳона жараенлари ҳисоби, лаборатория тадқиқотлари ва кредит нотаси, ушбу ҳаражатларни инобтга олувчи кириш товари ҳисоблари ҳам мавжуд.

Ҳозирги кунда бирон бир ташкилот учун конвертацияни олиш жуда мушкул, шунинг учун одатда ташкилотлар таъминотчилар билан ҳисоб-китобини биржа орқали амалга оширишмоқда. Ушбу ҳолат сизнинг дастурингизда инобатга олингами?

Бу ишни «Биржа билан ҳисоб-китоб» ҳужжати амалга оширади.

Ташкилот таъминотчига товарни қайтариб бериш истагида бўлса, бу ҳолат сизнинг дастурингизда инобатга олингами?

«Таъминотчига қайтариш» ва «Сотиб олувчи томонидан қайтариш» ҳужжатлари ёрдамида товарларни қайтариш бўйича ҳисобни олиб бориш мумкин.

Дастурда яроқлик муддатлари ҳисобга олингами?

Улгуржи савдо учун ТМЗ маълумотномасида товар бўйича кенгайтирилган малумотлар киритлган: яроқлик муддати, акциз, таъминотчи % устамаси, штрих-кодлар ва ҳоказо.

«Юкҳат ҳисоб-фактураси» да сотиб олувчи учун чегирмаларни кўрсатиш мумкинми?

«Улгуржи савдо» модулининг «Юкҳат ҳисоб-фактураси» ҳужжатида сотиб олувчилар учун чегирмалар киритилган, у ҳисоб фактурасининг қоғозга чиқариш шаклида кўрсатилаган.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Агар БОТ очилмаса, илтимос Телеграм алоқа рўйхатидан @oneuzbot манзилини изланг.
ДАСТУРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН:
Yuqoriga qaytish