Ишлаб чиқариш

  • Ишлаб чиқариш

«1UZ Ишлаб чиқариш» дастури «1UZ Бухгалтерлик ҳисоби. Асосий» дастурининг қўшимчаси бўлиб, у фақатгина ушбу дастур билан жуфтликда ишлайди. Модул ишлаб чиқариш фаолиятидаги бухгалтерлик ҳисобининг қўшимча функционалига эга. Ушбу модул керакли хом ашёларни ишлаб чиқариш жараёнига узатишдан тортиб, то тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларнинг ҳисобини олиб бориш имкониятини беради. Модулда сиз ФИФО, АВЕКО ва нархлар бўйича; хом ашё ва қўшимча материалларнинг сарфланиши меъёрини шакллантириш, тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳисобини олиб бориш, тайёр маҳсулотнинг режадаги ва ҳақиқий нархларини ҳисобга олиш, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисоби, ўзи ва буюртмачи томонидан тақдим этилган хом ашё, материал ва ярим фабрикатларни ҳисобга олиш каби усуллар ёрдамида материалларнинг келиши ва кетишини назорат қилишингиз мумкин. Барча маълумотларни осонликча қоғоз кўринишида чиқазиш ва ҳисоботлар шаклига келтириш имконияти мавжуд.

Шу билан бирга модул осонлаштирилган солиқ тизимидаги (Ягона солиқ тўлови) кичик ва ўрта бизнес ташкилотлари учун мўлжалланган.

Ечиладиган масалалар

Бухгалтерлик ҳисоби бўйича тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ташкилотлардаги барча операциялар «Ишлаб чиқариш» модулининг «Ҳужжатлар» бўлимида мужассамлашган ҳужжатлар орқали амалга оширилади:

  • Қайта ишланган маҳсулотларни қайтариш «Юкхат» ҳужжатига ўхшайди. «Буюртмачи материаллари» қўшимча иловаси ташкилот қайта ишлаб чиқарувчи бўлган ҳолатда буюртмачи томонидан тақдим этилган хом ашёни акс эттиради.
  • Маҳсулот учун кетган ҳаражатлар меъёри. Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарф этиладиган материаллар меъёрини акс эттириш учун мўлжалланган ҳужжат, яъни бу кейинчалик маълумотларни қоғоз кўринишида акс эттириладиган маҳсулотнинг калькуляцияси.
  • Маҳсулотни обморга топшириш. Ҳужжат ишлаб чиқарилган маҳсулотни омборга топшириш ва кейинчалик сотиш учун мўлжалланган ҳужжат (товар-моддий заҳираларни «Нарх» услубида бахолашнинг режадаги нархлари бўйича).
  • Ишлаб чиқариш талаби. Материалларни тайёр маҳсулот ёки ярим-фабрикатларни ишлаб чиқаришда ҳисобдан чиқариш учун мўлжалланган ҳужжат, маҳсулот бирлиги ёки ярим-фабрикатни ишлаб чиқариш учун ҳаражатлар меъёрига кўра.
  • Таннархни ҳисоблаш. Ҳужжат ўз ичига бир нечта масалаларни қамраб олади:

бир ой давомида келиб чиққан ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига қўшилиши керак бўлган билвосита ва қўшимча ишлаб чиқариш ҳаражатларни тақсимлаш;

якунланмаган ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ҳаражатлар йиғиндисини аниқлаш;

маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида келиб чиққан бевосита ҳаражатлар йиғиндисини аниқлаш ва уларни таннархга қўшиш;

бир ой давомида ишлаб чиқарилган маҳсулотни ҳақиқий таннархининг (товар-моддий заҳираларни «Нарх» бўйича услубида баҳолашнинг режадаги нархлари бўйича) ҳисоб-китоби. Маҳсулотни ҳисобдан чиқариш бир ой давомида сотилган маҳсулотлар ҳажми миқдорида амалга оширилади. Аввал «Кўрсаткичлар» иловаси тўлдирилади, ундан сўнг «Тақсимланмаган ҳаражатлар ҳисобидан кўчириш», сўнг – «Тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳаражатлари», «Бевосита ҳаражатлар» ва «Таннархнинг ҳисоб-китоби».

Ҳужжат қоғозга туширишга тайёр бўлган шаклга эга ва керакли ўтказмаларни шакллантиради.

  • Режадаги нархларни белгилаш. Товар-моддий заҳираларни «Нарх» бўйича услубида баҳолаш юзасидан ишлаб чиқарилган ва кейинчалик сотиладиган маҳсулотга режадаги нархларни белигалаш учун мўлжалланган ҳужжат.

Ҳисоботлар

«1UZ Ишлаб чиқариш» модулида «Ҳисоботлар» бўлими ҳам мавжуд, унда берилган жой бўйича ҳисоботлар киритилган, уларнинг келиб чиқиши қуйидаги ҳужжатларга боғлиқ:

  • Ҳисобдаги харакатларнинг қайдномаси.
  • Сотишдан келиб чиққан фойда ва зарарлар бўйича ҳисобот.

Дастурнинг кўриниши

Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар

«Ишлаб чиқариш» модулида қайта ишлаб чиқариш учун қабул қилинган ва буюртмачи томонидан тақдим этилган хом ашёси ҳисоби инобатга олингами?

«Ишлаб чиқариш» модули ишлаб чиқариш бўйича кенгайтирилган функционалга эгадир, жумладан: буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳом-ашё – қайта ишлаб чиқариш учун тақдим этилган ва узатилган, импортни инобатга олувчи ва бошқалар, шунингдек ишлаб чиқаришга оид кўплаб қўшимча ҳисоботлар.

Биз томондан қайта ишланган маҳсулотни дастур қай тарзда акс этади?

Бу ишни «Қайта ишланган маҳсулотни қайтариш» ҳужжати бажаради, шу билан бирга у бўйича ҳисоб-фактурасини ҳам шакллантиради.

«Ишлаб чиқариш» модулида чиқинди ва меъёрий йўқотишлар инобатга олинадими?

«Ишлаб чиқариш» модули чиқиндаларни ҳисобга олишни ва материаллар ҳисоби орқали уларни балансга киритиш имкониятини беради. Мейёрий йўқотишлар информатив тарзда акс эттирилади.

Бизнинг ташкилотимизда ишлаб чиқариш учун асосий воситалар амортизациясини ҳисоби ишлаб чиқариш усули ёрдамида олиб борилади, сизнинг дастурингиз ушбу усулни ҳам инобатга олганми?

«Ишлаб чиқариш» кенгайтирилган модулида биз амортизация ҳисобини ишлаб чиқариш усулини ҳам  киритганмиз.

Биз тайер маҳсулот таннархи ҳисобини режадаги нархлар бўйича эмас, балки ҳақиқий нарх бўйича олиб борамиз. Сизнинг дастурингизда шу тарзда ҳисобни олиб бориш мумкинми?

Бизнинг дастурда маҳсулот таннархи ҳисоби, режадаги нархлар бўйича шунингдек ҳақиқий нархлар бўйича олиб борилади.

Дастурда алмашинувчи материалларнинг ҳисоби олиб бориладими?

«Маҳсулот учун ҳаражатлар меъёри» ҳужжатида алмашинувчи материаллар бўйича маълумотларни киритиб қўйиш имконияти мавжуд.

Биз ярим фабрикат маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз, ва улардан кейинчалик ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланмиз. Шу каби ҳисобни дастур инобатга олганми?

Дастурда ярим фабрикатларни ҳисоби ҳам инобатга олинган.

Фойдаланувчилар шарҳлари

— Бизнинг фирма гиламлар ишлаб чиқаради. Шунинг учун «1UZ Ишлаб чиқариш» дастуридаги кучли функционалнинг мавжудлиги биз учун жуда муҳимдир.

Аввал биз ушбу дастурни 1uz.uz сайтидан юклаб олдик ва ундан фойдаланишни бошладик. Ушбу дастур бухгалтерлик ҳисобини олиб бориш учун жуда қулай восита эканлигига амин бўлдик. Дастур ФИФО, АВЕКО ва нархлар бўйича; хом ашё ва қўшимча материалларнинг сарфланиши меъёрини шакллантириш каби усуллар ёрдамида материалларни келиши, кетишини қулай ва осон имкониятини яратади; тугалланмаган ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш, тайёр маҳсулотни режадаги ва ҳақиқий таннархларини ҳисобини олиб бориш; тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишни ҳисобга олиш; буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳамда ўзининг хом ашёларини, материал ва ярим маҳсулотларни ҳисобга олиш каби қулайликлар ҳам дастурдан фойдаланиш жараёнида жуда қўл келади.

Ҳозирги кунда хом ашё, тайёр маҳсулотларнинг кундалик назорати, ҳамда мъёрий йўқотишлар ва амортизация ҳисобини амалга ошириш биз учун жуда қулай ва осон, чунки барча маълумотларни қоғоз шаклига келтириш ва исталган ҳисоботни 3 дақиқа мобайнида тайёр қилиш имконияти мавжуд. Масалан, Excel офис дастурида бир бухгалтер, йиллик ҳисоботни тайёрлаш жараёнида бир кун вақтини сарф этганини, қаерда ҳатолик кетганини ҳамда ҳисоботни қайта-қайта текширганини аниқ эслай оламан.

Дастур бизга аниқ ва тўғри бошқарув ечимларини қабул қилишга ёрдам беради, материалларни ишлаб чиқаришга узатишдан тортиб, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнлар ҳисобини олиб бориш имкониятини бера олади.

Шуни айтиш жоизки ушбу дастурни ишлатиш орқали биз фирмамизнинг унумдорлигини яқин 6 ой давомида 50% га ошишига муваффақ бўлдик.

Мумин Мансуров, «Diamond Carpet» МЧЖ.

«Ишлаб чиқариш» модулида ташхис учун тезкор маълуот олиш, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги оширди, «тор» жойларни аниқлаш ва ўз вақтида тўғри ечимларни қабул қилишга имконият яратди. Нарх сиёсатини бошқариш осонлашди. Энди биз ҳар бир аниқ моделнинг таннархини ва ишлаб чиқариш фойдалилигини ҳисоблаб, товарнинг режадаги нархини ва таннархини солиштира оламиз. Биз нархларнинг ошиши шароитида сифатга зиён етказмай маҳсулот таннархини ушлаб қолишга муваффақ бўлдик. Ликвид бўлмаган захиралар 4% га қисқарди. Ҳар куни мен ишлаб чиқарилган маҳсулот сони, бунга аслида сарфланган хом ашё миқдори, ҳудди шу ҳажмга меъёр бўйича эса қанча сарфланишини, ҳар куни кўра оламан. Қаерда ошиқча ҳаражатлар бўлганини, қаерда эса иқтисод қилингалигини, нимага аҳамият бериш кераклигини кузата оламан – ва бу ҳаракатлар бутун ассортимент бўйча амалга ошади. Бу менга маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштиришда жуда ёрдам беради. Технологик жараёнларидаги хатоликлар ва улар натижасида келиб чиққан яроқсиз маҳсулотларни кузатиб бориш имконияти яратилди, бу эса келажакдаги ўхшаш ҳолатларга дуч келмасликка ёрдам беради. Бирламчи маълумотларга ишлов бериш вақти 3 бароварига камайди. Солиқ органларига ҳисоботлар тезкор бажарилади. Тизим иқтисодий режалаштириш бўлими маълумоти асосида буюртмачи томонидан имзоланган ҳажмлар бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш фоизи ва йиғиндисини солиқ ҳисоботида автоматик тарзда ҳисоблаш имконини беради.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчининг шахсий манфаатларидан келиб чиққан холда тизимга ўзгартиришлар киритиш имконияти бизга жуда қўл келади, бу имкониятдан биз тез орада фойдаланиш ниятидамиз. Чунки буюртмаларимиз сони 1,5–2 бароварига кўпайди, унга мос равишда эса ишлаб чиқариш қувватлари ҳам ошди.

Эльмира Ахмедшина, «Orto Best» и «Macro Food» фирмаларининг бош бухгалтери.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish