Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» ва унинг икки модули билан танишиб, амалда синаб кўришингиз учун дастурнинг БЕПУЛ версиясини юклаш имкони бор.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби.Ишлаб чиқариш» модули ишлаб чиқариш фаолиятидаги бухгалтерлик ҳисобининг кўшимча функционалига эга. Ушбу модул керакли хом ашёларни ишлаб чиқариш жараёнига узатишдан тортиб, то тайёр маҳсулотларни чиқаришгача бўлган ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳисобини олиб бориш имкониятини беради.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий. Улгуржи савдода» модули улгуржи савдога мос қўшимча функционалга эгадир ва ТМЗ бирламчи маҳсулотидан бошлаб то шартномалар кесимидаги Давлат божхона декларацияси, инвойс ва шартнома бўйича олдиндан тўлов фоизи каби қўшимча кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда контрагентлар бўйича маълумотларни ҳисобга олиш имкониятини яратади.

1UZ Бухгалтерия. Мини. Эндиликда кичик бизнес бухгалтерлик вазифаларини автоматлаштириш учун «1UZ Бухгалтерия. Мини»нинг БЕПУЛ версияси мавжуд. Дастур мижозлар ишончини оқлаган «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» негизида ишлаб чиқилган.
Ечиладиган масалалар
Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирувчи дастур Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига қатъий мувофиқликда яратилган.
Банк ва касса операциялари:
- Тўлов топшириқномалари ва ордерлари орқали контрагентлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш. Дастур мижознинг банкидан банк кўчирмаларини юклаб олиш имконини беради, бу эса банк маълумотларини жойлаштиришда ишни сезиларли даражада осонлаштиради.
- Марказий банк валюта курсларини юклаб олиш автоматлаштирилган.
- «Кирим касса ордери» орқали касса операцияларини амалга ошириш (ойлик иш ҳақини бериш учун банкдан нақд олиш, харидорлардан нақд пул кўринишидаги тушумлар (шу жумладан чакана савдо тушумлари), ҳисобдор шахслар ва етказиб берувчилар томонидан қайтарилган нақд пуллар, кредитлар ва қарзлар бўйича нақд пуллар ҳисоб-китоблари) ҳамда «Чиқим касса ордерлари» (иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар, банкга нақд кўринишдаги тўловлар, нақд пуллар инкассацияси, ҳисобдор шахсга нақд пул бериш, етказиб берувчига нақд пул кўринишидаги тўловлар, харидорга қайтарилган нақд пул).
- «Терминал орқали тўловлар» хужжати орқали операцияларни амалга ошириш (тўлов иловалари орқали тўловларни ҳисобини амалга ошириш ҳам ҳисобга олинган)
Асосий воситалар ва номоддий активлар:
- Бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш, фойдаланишга топшириш, модернизация қилиш, бўлимдан бўлимга ўтказиш, асосий воситалар (АВ) ва номоддий активлар (НМА) сотиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича операциялар. Дастурда ҳар бир операция учун ЎзР Қонунчилигида белгиланган бухгалтерия ўтказмалари тавсия қилинади.
- АВ ва НМАнинг эскиришини ҳисоблаш.
- Асосий воситаларни қайта баҳолаш.
- АВ ва НМА бўйича ҳар хил турдаги информацион ҳисоботларни шакллантириш.
- АВ ва НМА маълумотномасида МХИК маълумотномасига ҳавола кўшилди
Товар-моддий захираларнинг ҳисоби ва хизматлар:
- Корхонанинг ҚҚС тўловчиси ёки тўловчиси бўлмаганлигига қараб, ҚҚС суммаларини акс эттирган ҳолда товарлар ва хизматларни қабул қилиш ва сотиш, контрагентларнинг олдиндан тўлов суммаларини автоматик тарзда ҳисобга олиш, сотилган товарларни қайтариш.
- Электрон хужжатларни (Юк хати ҳисоб фактураси, ҳисоб фактура, акт, ишончнома, шартнома ва бошқа хужжатлар) автоматлаштирилган тарзда юбориш.
- Кирувчи электрон хужжатларни (ТМЗнинг кирим юк хати, Бошқа ташкилотлардан хизматлар) автоматик равишда юклаш.
- FIFO ва AVECO методларидан фойдаланган ҳолда партиялар бўйича омбор ҳисобини юритиш.
- Улгуржи ва чакана савдо ҳисоби.
- Товар ва материаллар ҳисоботи.
- Талабнома орқали ишлаб чиқаришга ва харажатга материалларни ҳисобдан чиқариш, ТМЗ ларни инвентаризация қилишда натижаларини (камомад ва ортиқчаси) ҳисоби.
- Ишлаб чиқариш меъёрига эгри харажатларни тақсимлаш ва ишлаб чиқариш харажатларини хисоблаш, тайёр махсулотни режалаштирилган нархда сотиш яратилди.
- Умумий овкатланиш фаолияти учун таом таннархини ҳисоблаш.
- Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида даврий ўртача устамани ҳисоблаш.
Контрагентлар билан ҳисоб-китоб:
- Операция ўтказилган сана ва ойнинг охирги кунига курс фарқларини автоматик равишда акс эттирувчи сум ва валютадаги ҳисоб-китоблар.
- СТИР ва ИЖБПТ орқали контрагентлар маълумотларини автоматик равишда юклаш олиш.
- Контрагентлар билан аванс ҳисоб-китобларни автоматик равишда акс эттириш.
- Бошқа ташкилотлардан хизматлар.
- Ҳисобғфактураларни яратиш.
- Барча маълумотлар турли регистрлар ва ҳисоботларда акс эттирилади.
Корхона ходимларининг шахсий ҳисоби:
- Жисмоний шахслар (паспорт маълумотлари, алоқа реквизитлари)
- Ҳодимнинг барча маълумотларини СТИР ва ИЖБПТ рақами орқали автомат тарзда дастурга киритиш
- Ишга қабул қилиш, иш лавозимини ўзгартириш ва ишдан бўшатиш.
- Касаллик варақаси ва таътил тўловлари ва бошқаларни ҳисоблаш, “Табел”ни юритиш.
- Корхона хаодимларининг шахсий ҳисобини юритишни “1UZ кадрлар бўлими” дастури орқали алоҳида кенгайтирилган холда юритиш имкони мавжуд. У “Бухгалтерия ҳисоби” дастури билан қўшимча бўлим қўшиш орқали бирлаштирилади. Шундан сўнг бухгалтерия ҳисоби ва кадрлар хисобини бир дастурда яхлитланади ва бухгалтер ҳамда кадрлар бўлими иш жойини алоҳида ажиратиш имкони пайдо бўлади.
Ташкилот ишчиларининг кадрлар бўйича шаҳсий ҳисобини қўшимча дастур «1UZ Ходимлар бўлими» ёрдамида кенгайтириш мумкин. Бу дастурни «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури билан интеграция қилиш мумкин. Бунда у алоҳида ёрлиқ бўлиб қўшилади ва маълумотлар базаси бухгалтерия ва кадрлар бўлими учун ягона бўлади. Шунингдек, кадрлар ва бухгалтер учун 2 та алоҳида иш ўрни яратса ҳам бўлади.
Ойлик иш ҳақи ва ушланмаларни автоматлаштириш:
- Ойлик иш ҳақини ҳаражатларга тақсимлаш (маъмурият, ишлаб чиқариш).
- Ҳодимларнинг ойлик маоши, иш вақтини автомат тарзда ўзгартириш.
- Ойлик иш ҳақини хақиқатдан ишланган иш кунлари сонига мутаносиб ҳисоблаш.
- Таътил кунлари ҳисоби.
- Меҳнатга лаёқатсизлик кунларини ҳисоблаш
- Солиқ кодексига асосан жисмоний шахсларга қўшимча ҳақ тўлаш унинг солиқларини тўғри ҳисоблаш (моддий ёрдам, ноқулай табиий иқлим учун қўшимча тўлов, зарарли ва оғир шароитдаги ишлар учун тўлов ва бошқалар).
- Жисмоний шаҳсларнинг солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган ва солиққа тортилмайдиган (ЖШОДС) даромадларини хисобини юритиш, ходимларнинг индивидуал имтиёзларини ҳисобга олган холда шахсий даромад солиғини ҳисоблаш. Шахсий даромад солиғи суммасидан ҳисоб-китобларни автоматик равишда ҳодимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия хисобварақларини (ЖБПТ) шакллантириш, бундан ташқари ойлик маошидан бошқа ушланмалар ҳисоби (пенсия фонди, касаба уюшма).
- Ойлик маошидан бошқа ушланмалар (алимент, партия бадаллари, кредитга олинган тўловлар учун ва бошқалар).
- Ходимларнинг ойлик маошидан солиққа тортиладиган ёки солиқ ҳисобланмайдиган ижтимоий тўлов (ИС) солиқларини ҳисобини юритиш.
- Ижтимоий солиқ базавий миқдорини ҳисоблаш ҳисобга олинди.
Бюджет учун ҳисобланган солиқлар хисоби.
- Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланмадан солиқ ҳисобини ҳисоблаш.
- Жисмоний шахсларнинг даромад ва ижтимоий солиқларини ҳисоблаш.
- Касаба уюшмаси
- ЖШДС ҳисоби
Ҳисоботлар:
Ички маълумотларни батафсил ёки алоҳида тартибда йиғиш ва таҳлил қилиш имконини беради.
Ички ҳисоботлар:
- Айланма қолдиқ қайдномаси
- Ҳисобварақлар бўйича айланма қолдиқ қайдномаси
- Ҳисобварақлар таҳлили
- Даврлар бўйича ҳисобварақлар таҳлили
- Субконтолар бўйича ҳисобварақлар таҳлили
- Ўтказмалар журнали
- Ҳисобварақлар харакати бўйича маълумот
- Бош китоб
- Хужжатлар реестри
- Маълумотлар бўйича универал ҳисобот
Қўшимча маълумотномалар, ҳужжатлар ва ҳисоботлар қўшимча модуллари «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий + Ишлаб чиқаришда» ва «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий + Улгуржи савдода» модулларида мавжуд.
Дастурнинг кўриниши
Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар
«Иш вақти графиги» маълумотини тўлдириш керак (беш кунлик ва олти кунлик).
Агарда «Иш вақти графиги» маълумоти тўлдирилмаган бўлиб, табелда эса ишлаган кунлари қўлда киритилган бўлса, унда иш ҳақида ҳисоб бўлмайди. Чунки дастур «Иш вақти графиги» маълумотига боғланган. Маълумотни тўлдиринг, сўнг «Табель»ни қайта тўлдириб, иш ҳақини ҳисобланг.
«Ходимлар» маълумотини текшириб кўринг: ходимнинг «Даромадлар» ойначасида даромад солиғи ва ФЖБПТни ҳисоблаш учун кўшимча даромад миқдори бордир.
«Иш хақи» бўлинмаси, «Лавозимлар» маълумотномасида «Штат жадвали» ойначасида.
«Иш ҳақи» бўлинмаси, «Ходимлар» маълумотномасида «Дополнительные операции» ойначаси бор, унга кириб ходим қабул қилинган санани ёзиб, «Ўриндош» деган жойга «Ҳа» ва «Энг юқори ставка бўйича даромад солиғи»га ҳам «Ҳа» сўзини танлаб қўйилади.
Балки «Ходимлар» маълумотномасидаги «Пластик карточкалар» ойначасида «Карточка, на которую перечисляются деньги»да карточканинг номерини танламагандирсиз.
Ходим ишдан бўшашидан бир кун олдин «Таътил турлари» ойнасидан «Компенсация за неиспользованный отпуск»ни танлаб, компенсация кунларини қўясиз ва дастур ўзи компенсация суммасини ҳисоблайди.
Фойдаланувчилар шарҳлари
Дастур ўрнатилгандан сўнг, бухгалтер ишини бажариш учун сарфланалиган вақт икки баробарга камайди. Дастурнинг тўғри ишлаши туфайли молия ва солиқ йўналишларида рўй берувчи хавфларини камайтиришга олиб келди: масалан авваллари маълумотлар қўлда киритилиши натижасида чоракда 1–2 марта хатоликлар бўлиши мумкин эди, ҳозир эса улар йўқ. Бухгалтерлик ҳисобини автоматлаштиришдаги энг катта самара ойлик маошни ҳисоблашда кузатилади, унда ойликни ҳисоблаш жараёнини камайишига ёрдам берди.
Дастурда тайёр қоғозга чиқазиб бериш учун тайёр шаклларнинг мавжудлиги ҳисобот бериш ва шакллантириш жараёнини кескин осонлаштиради.
Мен учун муҳим бўлган нарса бу, бухгалтерлик ҳисобини амалга ошиши Ўзбекистон Республикаси Қонунличилигига мутлоқ мослигидир ва тизимдаги ўзгаришлар дастур янгиланишининг (камида) чорак ҳисоботларида ўз аксини топади.
Шунингдек, ушбу дастурда солиқ тўловчи сифатида мен учун муҳим бўлган ҳодисаларни акс эттирувчи қулай тақвимнинг мавжудлиги, келаетган ҳисоботларни ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. 2015 йилнинг 2 чорагида дастурни сотиб олишга қадар ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоботда Нафақа фондига янги ёзувлар қўшилиши натижасида ҳисоботни тезкор равишда қўлда ўзгартиришга мажбур булган эдим. Бундан ташқари, кейинги ҳисоботни топширишда муаммо чиқмаслиги аниқ, чунки дастурда солиқ тўловчи учун муҳим бўлган барча воқеаларни акс эттирувчи қулай тақвим маджуддир.
Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?
Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)
izohlar yopiq