Бу ерда сиз мустақил равишда керакли маълумотларни топишингиз учунэнг долзарб ва тез-тез бериладиган саволларга жавоблар тўпланган. Ҳамма саволлар қулайлик учун маъно жиҳатдан бўлимларга туркумланган.
{{t}}
{{sub.h5}}
Умумий саволлар
Бу — ягона солиқ тўловида, турли фаолият билан шуғулланувчи кичик корхоналар учун мўлжалланган бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш бўйича дастур. Батафсил маълумотни бу ерда кўришингиз мумкин.
Сайтимизда маҳсулотларимиз нархлари билан танишишингиз мумкин. Бу тўловга дастурий таъминот, лицензия ҳарид қилинган санадан бошлаб биринчи уч ой давомидаги дастурнинг бепул янгиланиши, онлайн-консультация (ҳар куни телефон орқали 15 минутгача) киради. Бундан ташқари, бизда чегирмали акциялар бўлиб туради, бунинг учун офисимизга қoнғироқ қилинг ёки Биз билан боғланиш саҳифаси орқали сайтимиздан маълумот олишингиз мумкин.
Ҳа, чунки дастур БХМС (НСБУ) № 21 базаси асосида, ҳамда «Norma» экспертлари кўмагида ишлаб чиқарилган.
Дастурнинг қийматига дастур ҳарид қилинган санадан бошлаб биринчи уч ой мобайнидаги ўзбек ва рус тилларида онлайн қўллаб-қувватлаш (телефон, электрон почта, масофадан бошқарув орқали), 1UZ дастури бўйича маслаҳатлар киради.
Бундан ташқари қўшимча тўлов асосида: Бухгалтерия ҳисобини дастурга ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мижозларимизни қўллаб-қувватлаш, ҳисобларни ва хатоларни тузатиш бўйича амалий ёрдам хизматлари учун алоҳида шартнома такдим этилади.
1UZ дастурини сотиб олгангач бир ой давомида қуйидаги дастурлар учун ўқиш бепул:
- «1UZ Бухгалтерский ҳисоби. Асосий» дастури учун (5 кун давомида 2 соатдан);
- «1UZ Бухгалтерия. Компакт» дастури учун (3 кун давомида 2 соатдан)
ўқиш бепул.
Дастур янгиланиши ҳар чоракда амалга оширилиб, дастур харид қилинган санадан бошлаб биринчи уч ой мобайнидаги янгиланишлар дастурнинг қийматига киритилгандир.
Дастур интерфейси ўзбек ва рус тилларида, хоҳлаган вақтда бир тилдан иккинчи тилга алмашиш имконияти бор.
«Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастурни имкониятларини кенгайтириш учун шу дастур асосида ишлайдиган қўшимча иккита модулларни яратдик:
«Улгуржи савдо» қўшимча модули, улгуржи савдо билан шуғулланувчи йирик ва ўрта корхоналар учун функционаллар ечимига мўлжалланган. «Ишлаб чиқариш» модули корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятига оид бухгалтерия ҳисобини юритиш имконини беради. «Ходимлар бўлими» — дастур яратилди. Унда ходимларга оид маълумотлар ва ҳисоботлар тартибга солинади ва осонлашади, натижада бўлим иши тезлашади. Яна бир алоҳида ишловчи «Омборхона» дастури ишланди. У омборхона ҳисобини осон, тез ва самарали юритиш имконини берувчи дастурий модулдир. Бу омбордаги товарлар ва материаллар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда ҳар қандай санадаги ишнинг ҳаракати ва қолдиқлари бўйича ҳисоботларни шакллантириш имконини беради. Шу билан бирга бухгалтери ҳисобини энди ўрганувчилар учун «Ўргатувчи» дастури ҳам ишлаб келмоқда.
Бундан ташқари, «1UZ Бухгалтерия. Компакт» ва «1UZ Бухгалтерия. Мини» дастурлари мавжуд бўлиб, улар етарли даражадаги керакли иш қуролларининг минимумини ўзида жамлаган бўлиб, ташкилотнинг илк фаолият даврида бирламчи бухгалтерлик хисобини тўғри йўлга қўйиш ва ташкилот иш ҳажмининг ортиши имконини беради.
Сизга қулайлик яратиш мақсадида бизнинг сайтимиздан бепул версияли дастурни юклаб олиб, дастурни сотиб олгунингизча ундаги имкониятлар билан танишиб чиқишингиз мумкин. У кичик корхоналарнинг ойлик ва чорак ҳисоботлари учун 150 ўтказмаларгача керакли бўлган ёзувларни киритиш имкониятини ўз ичига олади. Фойдаллик лимити тугаганидан сўнг ҳам киритган маълумотларингиз ўчиб кетмайди ва сизда уларни кўриш имкониятингиз бўлади. Дастур сизнинг ишларингизни енгиллаштираётганига амин бўлганингиздан сўнг, сиз дастур лицензиясини сотиб олиб, сўнг ўз ишларингизни давом эттиришингиз мумкин. Агар дастур билан боғлик саволлар бўлса, сиз ҳар доим бизга мурожаат қилишингиз ёки аниқ ва батафсил дастур хусусиятлари билан танишиш учун бизнинг офисимизга келишингиз мумкин.
Дастурнинг тўлиқ версиясини бизнинг сайтдан олишингиз мумкин. Дастурни ўрнатиши учун керакли бўлган компонентларни бу ердан кўчириб олишингиз лозим.
Шартномани бизнинг офисимизда ёки электрон почта орқали, Биз билан боғланиш саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
1UZ дастурини ўрнатиш, ҳамда функционаллаштириши учун керакли шартлар:
- Процессор Pentium Dual-Core ёки ундан хам юқори
- Операцион хотира 4 GB ёки ундан юқори
- HDD 4 GB ёки ундан юқори
- Операцион система Windows 7/8/10
- Қўшимча кутубхоналар .NET Framework3.5 1(SP1) янгиланиш пакети билан
- Иловалар Microsoft Word ва Microsoft Excel версияларининг 2007 йилдаги версияси ёки ундан юқори
- Илова Microsoft SQL Server 2008 R2 Express SQLEXPRESS1UZ нусха номи билан.
Иш ҳақи
«Иш вақти графиги» маълумотини тўлдириш керак (беш кунлик ва олти кунлик).
Агарда «Иш вақти графиги» маълумоти тўлдирилмаган бўлиб, табелда эса ишлаган кунлари қўлда киритилган бўлса, унда иш ҳақида ҳисоб бўлмайди. Чунки дастур «Иш вақти графиги» маълумотига боғланган. Маълумотни тўлдиринг, сўнг «Табель»ни қайта тўлдириб, иш ҳақини ҳисобланг.
«Ходимлар» маълумотини текшириб кўринг: ходимнинг «Даромадлар» ойначасида даромад солиғи ва ФЖБПТни ҳисоблаш учун кўшимча даромад миқдори бордир.
«Иш хақи» бўлинмаси, «Лавозимлар» маълумотномасида «Штат жадвали» ойначасида.
«Иш ҳақи» бўлинмаси, «Ходимлар» маълумотномасида «Дополнительные операции» ойначаси бор, унга кириб ходим қабул қилинган санани ёзиб, «Ўриндош» деган жойга «Ҳа» ва «Энг юқори ставка бўйича даромад солиғи»га ҳам «Ҳа» сўзини танлаб қўйилади.
Балки «Ходимлар» маълумотномасидаги «Пластик карточкалар» ойначасида «Карточка, на которую перечисляются деньги»да карточканинг номерини танламагандирсиз.
Ходим ишдан бўшашидан бир кун олдин «Таътил турлари» ойнасидан «Компенсация за неиспользованный отпуск»ни танлаб, компенсация кунларини қўясиз ва дастур ўзи компенсация суммасини ҳисоблайди.
«Ишга қабул қилиш» ҳужжатида, «Ҳисоб-китоб тури»даги «Отчисления 7,5% из зарплаты»да, «Ҳақиқатан» деган жойда «Йуқ»ни танлаш керак.
Чунки даромад солиғи шкала бўйича кўпайиб бориш усули билан ҳисобланади, 2015 йилдан бошлаб эса ноллик ставка пайдо бўлганлиги сабаб 1 минимал иш ҳақигача бўлган даромадларга солиқ солинмайди. Ходим май ойидан бошлаб ишлаётганлиги сабаб, ҳамда йил бошидан унда бошқа даромад бўлмаганлиги учун 300,0 минг сўмдан 592,0 минг сўмни айирамиз.
ФЖБПТ даромадга тортиладиган база бўйича кўпайиб бориш усули билан ҳисобланади, чунки бу фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти бўйича ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби бўйича низомнинг 3-бандига асосандир, шунинг учун ФЖБПТ кейинги ойларда, солиққа тортиладиган даромад суммаси пайдо бўлгандан сўнг ҳисобланади.
«Табель» ҳужжатини шакллантиришдан олдин, «Иш вақти графиги» маълумотини тўлдириб, беш кунлик ёки олти кунлик графигини танлашингиз, «Табель» ҳужжатида ойнинг оҳирги санасини ёзиб «Тўлдириш» тугмачасини босасиз.
«Лавозимлар» маълумотида янги элемент қўшиб, унга лавозимнинг номи, категорияси ва харакатларни таксимлаш усулини танлаб, сақлаш тугмачасини босасиз ва «Штат жадвали» ойначасига ўтасиз. У ерда янги элемент қўшиб, санасини, иш вақти графигини ва окладини ёзиб албатта «Enter» тугмачасини босасиз.
«Ишга қабул қилиш» ҳужжатида ставка деган жойда «1»нинг ўрнига «100» рақами ёзилган. Ходим тўлик ставкада ишласа унга (1), агарда ярим ставкада ишласа (0,5) рақами куйилади.
«Ходимлар» ҳамда «Лавозимлар» маълумоти тўлдирилмагандир.
Ходим ярим ставка ишласа ҳам, ҳар куни ишлаган, шунинг учун ЯИТ одам бошига ҳисобланади.
ЯИТ умумий ФОТдан ҳисобланади. Дастур ФОТни хар иккала вариантини тахлил қилиб, ЯИТ қайси натижа турига тугри келса шуни ҳисоблайди.
АВ ва НМА
Ха, ҳисобланади фақатгина «Ишлаб чиқариш» модулида.
Ха, қайта бахолаш «АВ ва НМАни кайта бахолаш» ҳужжати оркали утказилади.
«АВ ва НМАни чикиб кетиш» ҳужжатида, чикиб кетиш турига «Бегараз бериш»ни танласангиз, дастурнинг узи бухгалтерия бўйича утказмаларни хам узи амалга оширади.
ТМЗ ҳисоби
Биз дастурнинг функционаллини янада кенгайтирдик, энди дастурга сумлик (даврий) ҳисоб, хамда уртача устама ҳисоблаш ҳисоби киритилди.
«Константаларда», «Бошқа» булинмасидаги ҳисобдан чиқариш усулини «Лупа» орқали кириб текширинг, сизда бир неча хисобдан чикариш усули танланган булиши мумкин, шунинг учун дастур товарни курмияпти. Агарда икки хил усул турган булса, керакли усулни колдириб, колганини учириб ташланг. Сунг «ТМЗ бўйича колдикларни киритиш» ва «ТМЗ кирим юк хати» хужжатини қайта утказинг.
Юритилади. Бунинг учун «Узаро-ҳисоб китоблар» булинмасида «Келгуси давр харажатлари» маълумотномаси ва «Келажак даврларнинг харажатларини ҳисобдан чикариш» ҳужжати яратилган.
Ха, албатта, мумкин, бунинг учун «ТМЗ кирим юк хати» ҳужжатида «Харажатларга» деган жойга белги куясиз ва харажатлар ҳисобвараги, хамда субконто харажатини танлайсиз. Шунда дастур канцелярия товарларини кирим килиб ва ҳисобдан чикаради.
Бор. «ТМЗ» булинмаси, «Ҳисоботлар», у ердан «Товар ҳисоботи»ни танлайсиз.
Оддий ишлаб чиқариш булса, мумкин. Бизнинг дастур бир неча фаолият тури бўйича ҳисоб-китобларни юритиш имконини беради. Агар сизда ишлаб чиқаришнинг хар хил нюанслари буйича, материални қайта ишлашга ихтисослашган ишлаб чиқариш булса, унда сизга «1UZ Ишлаб чиқариш» модуллини тафсия этамиз.
«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастурида бир неча фаолият турини биргаликда олиб бориш мумкин.
Дастурда ТМЗ ҳисоби харакатини юритиш учун, мисол учун ФИФО ёки АВЕКО ишлаб чиқаришга, савдо фаолиятида эса нархлар буйича қулай.
Солиқлар ва ушланмалар
Ха, биз Пенсия жамгармаси буйича хар ой шакллантириладиган янги бланкни киритдик, бу ҳисоботни дастурдан тушириб, интерактив ҳисоботга юклаш мумкин.
Бу ҳисобот чорак бўйича чикиши учун, «Микрофирма ёки кичик корхона»деган жойга белги куйиш керак.
Ха, бизнинг дастурда жисмоний шахснинг ижара даромади буйича даромад солигини ҳисоблаш бўйича функционал ишлаб чиқарилган, бу маълумотлар ЖШДС ҳисоботини шакллантиришда хам фойдаланилади.
Дастурни созлаш ва бошқа саволлар
Хозирда дастурда «Базани автоматик равишда захиралаш» функцияси кушилган, унда захиралаш муддати: хар куни, хар хафта, хар ой, хар йил деб белгиланган ва сиз узингизга қулай булган захирани танлашингиз мумкин. Бу маълумотлар D диска сакланади ва Windows системаси кайта урнатилгандан сунг, бу маълумотларни кайта тиклаш имконини беради.
Ха, янгилаш жараёнида солиқ ва ушланмаларнинг янги ставкалари автомат равишда янгиланади, шунингдек иш хаки ҳисоби буйича даромад солиги ва ФЖБПТ ҳисоби хам янгиланди.
Энг кам иш хакини: «Умумий» булинма → «Константалар» → «Иш хаки» булимида киритилади. Янгиланишда, янги энг кам иш хакини суммасини киритиб куйганмиз.
«Файл» булинмасида «Созлашлар» тугмачасини танлаб, у ерда «Вактинчалик интерваллар»ни танлайсиз.
Бунинг учун «Файл» булинмасида «Оптималлаш» тугмачасини босиб, у ердаги «Рақамлаш кийматидаги жадвални тиклаш» жойига белги куйиб, «Бажариш» тугмачасини босасиз. Яна «Бузилган утказмаларни учириш», «Бухгалтерия ҳисобларни кайта ҳисоблаш», «Жадвалларни реиндексация»си бўйича хам жараёнларни бажаради.
Дастурдан «Учириш объектларини» учириш учун, базага монопол режими оркали кириб, «Файл» булинмасидаги «Объектларни учириш» тугмачаси босилади.
Хозирги пайтда куйидаги банклар: Давр банк, Инфин банк, Халк банк, Капитал банк, СКБ, КДБ билан, «Банк–Клиент» системаси оркали «Банк кучирмалари»ни юклаш имкони бор. Хозирги пайтда бошқа банклар билан хам шу масалада музокаралар олиб бориляпти.
Бу дегани, сизда баланс ҳисоби чикмаганлигини англатади, 00 ҳисобваракдаги сумма эса ДТ хамда КТнинг фарки.
«Объектларни учириш» фақатгина монопол режими оркали амалга оширилади.
«Ишлаб чиқариш» модули
«Ишлаб чиқариш» модули ишлаб чиқариш бўйича кенгайтирилган функционалга эгадир, жумладан: буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳом-ашё – қайта ишлаб чиқариш учун тақдим этилган ва узатилган, импортни инобатга олувчи ва бошқалар, шунингдек ишлаб чиқаришга оид кўплаб қўшимча ҳисоботлар.
Бу ишни «Қайта ишланган маҳсулотни қайтариш» ҳужжати бажаради, шу билан бирга у бўйича ҳисоб-фактурасини ҳам шакллантиради.
«Ишлаб чиқариш» модули чиқиндаларни ҳисобга олишни ва материаллар ҳисоби орқали уларни балансга киритиш имкониятини беради. Мейёрий йўқотишлар информатив тарзда акс эттирилади.
«Ишлаб чиқариш» кенгайтирилган модулида биз амортизация ҳисобини ишлаб чиқариш усулини ҳам киритганмиз.
Бизнинг дастурда маҳсулот таннархи ҳисоби, режадаги нархлар бўйича шунингдек ҳақиқий нархлар бўйича олиб борилади.
«Маҳсулот учун ҳаражатлар меъёри» ҳужжатида алмашинувчи материаллар бўйича маълумотларни киритиб қўйиш имконияти мавжуд.
Дастурда ярим фабрикатларни ҳисоби ҳам инобатга олинган.
ТМЗларни қайта ишлов учун берилганда «ТМЗларни ҳаракатланиши» ҳужжати, бажарувчи томонидан қайта ишланган ТМЗларни қайтаришда эса «ТМЗларни келиши» ҳужжатлари яратилади.
«Улгуржи савдо» модули
Дастурда «ТМЗ келиш юкхати» ҳужжати мавжуд, унда товарни импорти инобатга олинган. Шу билан бирга ушбу ҳужжатда божҳона жараенлари ҳисоби, лаборатория тадқиқотлари ва кредит нотаси, ушбу ҳаражатларни инобтга олувчи кириш товари ҳисоблари ҳам мавжуд.
Бу ишни «Биржа билан ҳисоб-китоб» ҳужжати амалга оширади.
«Таъминотчига қайтариш» ва «Сотиб олувчи томонидан қайтариш» ҳужжатлари ёрдамида товарларни қайтариш бўйича ҳисобни олиб бориш мумкин.
Улгуржи савдо учун ТМЗ маълумотномасида товар бўйича кенгайтирилган малумотлар киритлган: яроқлик муддати, акциз, таъминотчи % устамаси, штрих-кодлар ва ҳоказо.
«Улгуржи савдо» модулининг «Юкҳат ҳисоб-фактураси» ҳужжатида сотиб олувчилар учун чегирмалар киритилган, у ҳисоб фактурасининг қоғозга чиқариш шаклида кўрсатилаган.
«Ходимлар бўлими» дастури
«Ходимлар бўлими» дастурига «Маълумотнома» ҳисоботи киритилган, ва у зазур бўлган талаблар асосида шакллантирилади.
«Ҳодимлар» маълумотномасида «Меҳнат фаолияти» иловаси мавжуд, унга иш дафтарчасидаги маълуотлар киритилади. Ушбу маълумотлар асосида меҳнат стажи ҳисобланади.
Дастурда ҳар бир буйруқ учун қоғозга чиқариш тайер шакллари киритилган, улар ташкилотнинг кадрлар ҳисоби асосида ўзгариши мумкин.
Дастурда таътиллар жадвалини «Таътиллар жадвали» ҳужжати орқали олиб бориш мумкин. «Таътиллар жадвали» ҳисоботи эса жадвални ўзини ва таътилларни чўздириш ҳамда ишга чақириб олиш каби жараёнларни шакллантиради.
Дастурда табел, таътиллар кунлари ҳисоби, касаллик варақалари ва ишга чиқилмаган бошқа сабабларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.
Дастур «Бўш иш жойлари» ва «Бандлик фонди учун бўш иш жойлари» ҳисоботларини шакллантиради. Ушбу ҳисоботлар, қайси лавозимлар вакант, ҳамда ушбу лавозимлар ким томондан бандлигини батафсил кўрсатади.
Ушбу маълумотни бизнинг барча ҳисоботларимиз акс эттиради. Аммо батафсил маълумот ҳодимлар бўйича ҳисоботида мавжуд.
Дастурда аёллар, эркаклар ҳамда болалар бўйича ҳисоботлар мавжуд. Ҳар бир ҳисобот ҳодимлар болалари ҳақидаги маълумотга эга.
«Омборхона» дастури
Дастурда ТМЗ бўйича қолдиқларни «ТМЗ қолдиқларини киритиш» ҳужжати ёрдамида киритиш мумкин.
Ҳа, албатта, дастурда бир нечта омборлар бўйича ҳисоботни олиб бориш, ҳамда улар орасидаги ҳаракаталарни амалга ошириш мумкин.
Дастурда «ТМЗни ҳаракатланиши» ҳужжати мавжуд, у орқали сиз ТМЗни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришингиз мумкин.
«ТМЗ ҳаражатлари» ҳужжатида Кодексда инобатга олинган «Ҳисоб-фактураси» шакли бўйича тақдим этмайди, чунки одатда ҳисоб-фактурасини бухгалтер расмийлаштиради. Аммо ҳужжат қоғозга чиқариб олиш шаклига эга, унинг асосида эса ҳисоб-фактурасини ёздириб олиш мумкин.
Дастурда ТМЗ ҳисоби бўйича маълумотларни олиш учун кўплаб ҳисоботлар киритилган: «Моддий ҳисобот», «Товар карточкаси», таъминловчи, буюртмачи ҳамда юкларни ҳаракатланиши буйича ҳисоботлар ва ҳоказо.
Дастурда узатмалар йук, чунки у омборчи учун мўлжалланган ва ТМЗ ҳисобини электрон шаклда олиб бориш учун мўлжалланган.
Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?
Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)