1UZ Messenger: Дастуримиз орқали тўғридан тўғри биз билан алоқа қилиш
Жамоамиз ютуқларидан бири, энди фойдаланувчилар 1UZ қўллаб-қувватлаш маркази билан тез ва осон алоқа қила олиши имконини яратганликлари бўлди. Сизга биз дастурнинг янги фукционали «1UZ Messenger»да тадбиқ этмоқдамиз. У дастурга ўрнатилган алоқа қилиш учун мўлжалланган алоҳида қўлланма тизимидир. Бунақаси ҳеч кимда йўқ. Сиз кутгандан ҳам кўпроқ ютуқларга эришишга ваъда берамиз.
Агар сизда дастур ёки ҳисоб-китобга оид ва бошқа бирон саволлар юзага келса, мутахассис билан алоқа қилиш ойначасини очсангиз бўлди, барча керакли жавобни олиш мумкин.
Messenger нимаси билан қулай? Қулайлиги шундаки, иш жараёнида савол юзага келсашу захотиёқ мутахассис билан боғланиш имкони бор. Ҳамда, бир тугмачани босиш билан экран (скриншот) фотосини юбориш мумкин, бу юзага келган муаммони аниқ кўриб сабабини топишда жуда ҳам қўл келади. Messenger орқали икки томонга ҳам файлларни юбориш ҳам мумкин, энг кераги мутахассис ва фойдаланувчи ўртасидаги тушунмовчиликлар ва ҳатоларнинг олдини олади. Мазкур янги функционал, алоқада бўлган барча хабарларни сақлаб қолади. Яъни, хабарларни қайта ўқиб чиқиш, ёдга олиш мумкин ёки ўзингиз каби фойдаланувчиларга ёрдам сифатида хабарларни юбориш мумкин. Шунингдек, маълумотни турли форумларга жойлаштирса ҳам бўлади.
Мулоқат қилиш осон: расмда кўрсатилан тугмачани боссангиз бўлди.
Очилган ойначада ўзингиз ҳақида маълумотларни киритишингиз керак: ташкилот номи, телефон рақам, исмингиз. Сиз билан алоқа қилиш осон бўлиши учун исмингизни кўрсатишингиз мақсадга мувофиқ. Масалан: Мурод ака. Бошқа ўхшаш номли корхоналар билан адашиб кетмаслик учун ташкилот номини ҳам кўрсатиш лозим. Шунда: Мурод ака «Текстиль сервис» МЧЖ. Албатта, фамилияни киритиш ойначасини қўшиш мумкин эди, аммо биз асосан корхона номи билан ишлашимиз сабабли мутахассисларимизга фойдаланувчи исми ва корхона номи бўйича таниб гаплашиш осонроқ деган хулоса келдик. Телефон рақамини киритиш ойначаси, айрим ҳолатларда сиз билан телефон орқали боғланиш учун мўлжалланган ,аммо, уни тўлдириш мажбурий эмас.
Биргина тугмачани боссангиз бўлди, биз доим алоқадамиз!