1UZ дастурлари фойдаланувчилари учун умумбелгиланган солиқлар ҳисобига ўтиш шартлари ва тартиби.

online-learning

      Маълумки, 1UZ туркумидаги дастурий таъминот фойдаланувчиларининг аосий қисмини Ягона Солиқ Тўлови тўловчилари ташкил этади.
Солиқ тизими концепциясининг исоҳот этиш 2019 йилдан бошлаб йиллик пул айналмаси 1 млрд. сўмдан ошувчи корхоналар умумбелгиланган солиқ тизимига, жумладан ҚҚС тўловига ўтиши кўзда тутилган.
Бизнинг компания аввал (Қонунчиликдаги ўзгаришлар. 1UZ Сиз билан бирга!) ваъда берганидек, 2019 йилдан умумбелгиланган солиқ тўлови тизимига ўтувчи кичик ва ўрта бизнес ташкилотлари учун “Умумбелгиланган солиқлар” модулини ишлаб чиқмоқда.

  Ўзгаришлар юзасидан амалдаги ва бўлажак фойдаланувчиларимизда турли саволлар кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, 1UZ дастурларини ҳарид этиш ва янгилашдаги ўзгаришлар тартибини тақдим этамиз.

    Умумбелгиланган солиқлар ҳисоботларини олиб бориш учун “Умумбелгиланган солиқлар” қўшимча модулидан фойдаланиш зарур бўлади. Модул ўрнатилгандан сўнг “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастурида алоҳида ёрлиқ сифатида қўлланилади.

     “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий”, “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий + Ишлаб чиқариш модули”, “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий + Улгуржи савдо модули” 2019 йил 1 январгача дастур янгиланишларини сотиб олган барча жорий фойдаланувчилар, ҳамда юқоридаги маҳсулотларни 2018 йил 1 октябрдан 2019 йил 1 январгача янги ҳарид этган фойдаланувчилар учун Bepro Norma компаниси 2019 йилда “Умумбелгиланган солиқлар” модулини бепул олиш имкониятини тақдим этади. Модулни ўрнатиш ва фаоллаштириш калитини олиш учун бизларга мазкур модулдан фойдаланиш хуқуқини бериш тўғрисидаги хат берсангиз етарли.

     2019 йил 1 январга қадар ўз вақтида янгиланишларни ҳарид этмаган “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий”, “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий+Ишлаб чиқариш модули”, “1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий+Улгуржи савдо модули” дастурларининг жорий фойдаланувчилари, ҳамда ушбу маҳсулотларнинг 2019 йилдаги янги харидорлар учун “Умумбелгиланган солиқлар” модули 2019 йилдан бошлаб бир асосий иш ўрни учун 2 ЭКИҲ ва қўшимча иш ўрни учун 1 ЭКИҲ миқдорида нархлар белгиланган.

Ҳурмат билан, 1UZ жамоаси!