1UZ дастурининг   27.11.2023й. учун янги анонси. (№ 190)

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотлари учун навбатдаги янгиланишини тақдим этади:

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

  • «Таътил пулларини ҳисоблаш» ҳужжатида таътил пулларини ҳисоблашда ходимнинг эгаллаб турган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблашда қўшимчалар киритилди;
  • Константаларда «Энг кам иш ҳақи» майдонида 12.2023 йил учун 1 050 000,00 миқдорида ёзув қўшилди;
  • «Банк кўчирмалари» ҳужжатида банк ҳисоботларини юклаб олиш қисмида дастурга DoS – ҳужумларидан ҳимоя қилиш тизими учун (https://ru.wikipedia.org/wiki/DoS-%D0%B0%D1%82%D0%B0%D0%BA%D0%B0) (key) калити қўшилди. ОГОҲТИРИШ, ушбу ҳимоя калити қўшилганлиги сабабли, дастурнинг (189) версиясидан паст версияда ишлаётган мижозлар банк ҳисоботларини банк кўчирмалари орқали юклай олмайдилар ва юклаш учун дастурларини янгилашлари керак бўлади;
  • Е-имзо иловасининг янги версиясидан фойдаланилаётганлиги сабабли, «Курьер» тизимининг ишлаш жараёни оптималлаштирилди. Электрон ҳужжатларни имзолаш, жўнатиш ва қабул қилиш бўйича барча функциялар дастур янгиланганидан кейин одатдагидек ишлашда давом этади.

Шунингдек, Курьер веб иловаси https://docs.1uz.uzда ҳам бу функциялар жорий этилди.

 

Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.