1UZ дастурини янгиланиш алгоритми

1UZ дастурини янгиланиш: «Сервис» майдони, «Файл» ёрлғидаги «Янгилаш» тугмачаси орқали амалга оширилади.

serv

Анчадан буён дастурни янгиланмаган ҳамда «Янгилаш» тугмаси мавжуд бўлмаган ҳолларда,  янгиланишнинг қуйидаги тартибини маслаҳат берамиз:

1. Кўрсатма бўйича ўтинг. 2015 йилнинг 3 октябридаги хабарномасида сиз «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури, «Улгуржи савдо» ва «Ишлаб чиқариш» модулларини топасиз;
2. Ушбу модуллардан қай бири сизнинг дастурингизга ўрнатилган бўлса уни танланг ва сичқончанинг ўнг тугмасини босинг;
3. «Юклаш» файли ойначасида «Сақлаш» кўрсатмасини босинг. Шунда дастур янгиланади.
4. Белгиланган тартибда янгиланишдан сўнг, дастурда қўшимча функционал «Сервис янгиланиши», яъни «Файл» менюсида «Янгилаш» тугмачаси пайдо бўлади.

Шундан сўнг дастурнинг янгиланишлари автоматик тарзда, он-лайн ҳолатида мазкур тугмани босиш йўли билан амалга оширилади. Муҳими, тизим дастурни тўлалигича эмас, фақатгина керакли жойларини янгилайди. Бу билан ортиқча файлларни юклашнинг олди олинади. Агар фойдаланувчида, дастурнинг сўнги версияси бўлса унда керакли ойнача пайдо бўлади. Янгиланиш муваффақиятли юкланса, янгиланиш дастури созланиб олиши учун «Дастурни бошидан ёқинг» (перезагрузить) хабари пайдо бўлади. Фойдаланувчи «Ҳа» тугмасини босиб дасту янгилайди ёки «Йўқ» буйруғини бериш билан созлашни кейинроқ амалга ошириши мумкин бўлади. Агарда интернетингиз бўлмаса ёки янгиланиш жараёнида интернет яхши ишламаса, «носозлик» ҳақида хабар пайдо бўлади. Бу ҳолатда «янгиланиш тўхтатилади» ва «қайтадан уруниб кўринг», деган хабар пайдо бўлади.

 Сервис янгиланиш хизмати, дастур янгиланишларини ўз вақтида ва қулай пайтда, ҳафтасига 7 кун ёки 24 соат ичида олишни таъминлаб беради.

Эслатиб ўтамиз! Дастур лицензияси активлашгач 3 ой ичида дастур бепул янгилаб туришингиз мумкин. Белгиланган муддатдан сўнг янгиланишлар шартнома ва тўловлар асосида амалга оширилади. Янгиланиш имкониятлари 1 йил давомида амалда бўлади.

1UZ дастурларини янгиланиш алгоритми бўйича қўлланмани кўчириб олиш: PDF форматида (600 Кбайт) ёки DOC форматида (70Кбайт).

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз

    Yuqoriga qaytish