Ходимлар бўлими

  • Ходимлар бўлими

«1UZ Ходимлар бўлими» дастури  ходимлар бўлимининг  иш юритиш жараёнини автоматлаштиришга мўлжалланган.

Дастурда маълумотларни киритишдан бошлаб, то ходимлар бўйича ҳисоботни олиб боришгача бўлган жараённи автоматлаштириш мумкин. Дастурда  сиз  ходимларни ишга олиш, лавозимини ўзгартириш ва ишдан бўшатиш каби операцияларни амалга оширилиб, ходимлар рўйхати ва табель олиб боришингиз мумкин. Барча маълумотларни ҳисобот кўринишига келтириб, қоғоз шаклида чоп этиш имкони ҳам бор.

Мазкур дастурий маҳсулот ўрта ва катта корхоналарга тўғри келади.

«Ходимлар бўлими» бу алоҳида дастурдир. Лекин талаб бўлса, уни «Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» билан интеграция қилиш мумкин ва у алоҳида ёрлиқ бўлиб қўшилади. Бунда маълумотлар базаси бухгалтерия ва ходимлар бўлими учун ягона бўлади. Шунингдек, ходимлар ва бухгалтер учун 2та алоҳида иш ўринларини ажратиш мумкин.

    Ечиладиган масалалар

    Дастур тузилмасига қуйидаги маълумотномалар киради:

    • Байрамлар — барча давлат байрамлари ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда дастурга киритилган бўлиб, давлат томонидан аниқлаштирилмаган байрамларни (Қурбон ҳайит, Рўза ҳайит) қўлда киритиш имконияти мавжуд. Ушбу маълумотлар «Табелни» тўлдириш учун зарур.
    • Буйруқ тури— бўйруқ турлари (рағбатлантириш, интизомий жазо ва бошқалар) бўйича маълумотларни қамраб олади.
    • Булинмалар – лавозимларни тақсимлаш (ширкат ва цехлар бўйича).
    • Ихтиёрий шакллантирилган буйруқлар – Ходимларга таълуқли булмаган бошка ихтиёрий буйруқларни киритиш учун мулжалланган.
    • Иш вақти графиги – иш вақти жадвалларининг турлари бўйича маълумотларни қамраб олади. Масалан, иш жадвали тузилади — беш кунлик ва олти кунлик — аввал вақт бўйича сатрлар тўлдирилади, сўнг керакли йил танланади ва «Тўлдириш» тугмаси босилади. Вақт ва кунлар бўйича маълумотлар дастур орқали автоматик равишда тўлдирилади.
    • Ишга лаёқатсизлик турлари – вақтинчалик ишга лаёқатсизлик, хомиладорлик ва бошқалар.
    • Лавозимлар— «Буйруқлар» ва «Ходимлар рўйхати» билан билан боғлиқ янги лавозимлар бўйича маълумотларни шакллантириб беради.
    • Мамлакатлар – «Ходимлар» маълумотномаси бўлимида ҳам акс эттирилган бўлиб, ходимнинг қайси мамлакат фуқароси эканлигини сақлашда қўл келади.
    • Мехнат Кодексининг моддалари – ушбу хужжат буйруқлар учун Меҳнат Кодекси моддалари киритилган.
    • Миллати— ушбу бўлимдаги маълумотлар «Ходимлар» бўлимига киритилади.
    • МИББ буйича турар жой – Мудоофа булимига топшириладиган хисобот буйича маълумотни шакллантириб беради.
    • Ойлик иш ҳақи бўйича туловлар тури – Иш хақига таълуқли бўлган қўшимча тўловлар.
    • Ҳарбий ҳисоб бўйича мутахассислиги – Мудофаа бўлимига топшириладиган ҳисобот бўйича маълумот учун.
    • Разрядлар – разряд коэфициентидан келиб чиққан ҳолда маошларни ҳисоблаш бўйича маълумот.
    • Смена графиги – Ходимни иш жойини ўзгартириш хужжатида ишлатилади.
    • Таътил турлари – таътиллар турлари (ўз ҳисобидан таътилга чиқиш, хомиладорлик таътили, меҳнат таътили) бўйича маълумотларни қамраб олади.
    • Хизмат сафари харажатлари – бу маълумот ходимнинг хизмат сафари харажатларини киритиш учун мўлжалланган.
    • Ходимлар — корхона ходимлари бўйича тўлиқ маълумотдан иборат бўлган энг информатив маълумотнома. Унда олдинги маълумотномадаги ёзувлар қайд этилади ҳамда «Ходимлар» бўлимидан аввалги маълумотномаларга ёзувларни қайд этиш мумкин. Бу энг муҳим маълумотномалардан бўлиб, у «Ҳужжатлар» ва «Ходимлар бўлими ҳисобот»лари билан бевосита боғлиқдир.
    • Шаҳарлар – маълумотномасини очганингизда, сиз унинг қайси мамлакат тасарруфига киришини аниқлаб олишингиз мумкин.

    Ҳужжатлар:

    • Жазолаш ҳақида буйруқ —  ходимни хизмат интизомини бузганлиги учун мўлжалланган ҳужжат.
    • Захира рўйхати (Резервисты) – ушбу ҳужжатга захирадаги ходимлар бўйича маълумотлар киритилади, яъни бир ҳодимнинг таътилга чиққан, саломатлиги туфайли ишга келмаган ёки бошқа ҳолатларда унинг ўрнига бошқа ҳодимнинг ишлаши.
    • Ихтиёрий шакллантирилган буйруқлар – Ходимларга таълуқли булмаган бошка ихтиёрий буйруқларни киритиш учун мулжалланган.
    • Ишга қабул қилиш — ушбу ҳужжат жуда осон тўлдирилади. Ходимнинг Ф.И.О, бўлими ва лавозимини танлаб, ставкаси ҳақидаги маълумотни белгилаб оламиз. Қолган ишни дастурнинг ўзи автоматик тарзда бажаради. Ҳужжат муҳим аҳамитга эга, чунки унга кўпгина ҳужжатлар боғлиқ. «Буйруқ» ва «Меҳнат шартномаси» каби коғозга тушириш шаклларига эга.
    • Касаллик варақаси — ҳодимнинг касаллик варақаси бўйича маълумотни акс эттиради. Касал бўлган кунларни дастур ўзи автоматик равишда ҳисоблаб беради ва уларни «Табел»га чиқаради. Касаллик варақасини ҳисоблашда ҳодимнинг иш стажини билиш учун «Ходим» бўлимига кириб «Меҳнат ёзувлари» иловасининг «Ходим карточкаси» сатрига кириши лозим.
    • Табель –  Ишчи ва хизматчиларнинг ишга келиш ва кетиш вақти қайд қилинадиган махсус хужжатни шакллантириб беради.
    • Тавсифнома (Характеристика)— бўлимлар бўйича ҳодимнинг қисқача тавсифномаси. Қоғозга чиқазиш шакли мавжуд «3А» Иловаси.
    • Тақдирлаш ҳақида буйруқ – ходимларни такдирлаш турлари буйича шакллантирилади.
    • Тариф сеткаси – Ходимнинг мутахассислиги ва малакасини белгилаб берувчи хужжат.
    • Таътилга буйруқ — ҳужжат таътиллар бўйича маълумотларни киритиш учун яратилган: таътил муддати, таътил тури, таътилга кимнинг чиқиши. Дастур таътил кунларини автоматик равишда ҳисоблаб беради ва ушбу ёзувлар «Табел» ҳужжатида қайд этилади.
    • Таътиллар графиги — ходимларнинг таътилларини ҳисоблаш ва режалаштириш учун. Ушбу ҳужжатдаги ёзувлар «Таътиллар графиги» ҳисоботига олинади.
    • Таътилни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ – — ушбу ҳужжат ҳодимнинг таътилдан чақириб олиш ҳолатларида шаклланади. Бунинг учун чақириб олиш санасини ва таътил давом эттирилса таътилнинг янги санасини киритамиз. Маълумотлар «Таътиллар жадваллари» ҳисоботида акс эттирилади.
    • Ишга келмаганларни ҳисобга олиш – ушбу хужжат ходимларни нима сабабдан ишга келмаганлигини шакллантириб беради.
    • Хизмат сафар ҳақида буйруқ — ушбу ҳужжат сафарнинг давомийлигини ва буйруқ қайси ҳодим учун чиқарилганлигини кўрсатиб бериш учун мўлжалланган. Ҳужжат буйруқ ёзувини киритиш имкониятини беради.
    • Ходимларни аттестациядан ўтказиш— ташкилотда аттестация ўтказиш учун мўлжалланган ҳужжат.
    • Ходимнинг хизмат жойини ўзгартириш — бу ерда ҳодимнинг бир бўлимдан иккинчи бўлимга ўтиши ёки унинг бир ставкадан ярим ставкага ўтиши ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
    • Шартноманининг тухтатлиши — ҳодимни ишдан бўшатиш буйруғини қоғозга чиқариш шаклига эга, унда ҳодимнинг ишдан бўшаши ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.
    • Юклатилган мажбуриятлар – ходимнинг зиммасига бошқа ходимнинг лавозим мажбуриятлари қўшимча юкланган ҳолларда қўлланилади.

    Рўйхатлар:

    • Оклад бўйича қўшимча ҳисобланган миқдор  қўшимча ҳисобланган маблағ бўйича сақланган маълумотлар ҳисоботи ва «Ходимлар штат жадвали» бўлимида акс эттирилиши.
    • Буйруқларни имзоловчи шахслар — буйруқларнинг иккинчи бетида имзоловчи шахсларнинг лавозими ва фамилияларини акс эттириш учун.
    • Ходимлар бўлими — ходимлар бўйича ҳужжатларнинг харакати акс эттирилади (қачон ишга қабул қилинган,бўшатилган, ходимнинг бошқа вазифага ўтказилганлиги).
    • Разрядлар — разраяд ва унинг коэффициенти тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Маълумотлар окладларни ҳисоблашда қўлланилади. У «Ходимлар штат жадвали» бўлимининг разрядлар жадвалига боғланган.
    • Ходимлар — ходимлар бўйича қўшимча маълумотлар акс эттирилади, яъни нафақахўр, алимент тўловчи, ногирон, қўшимча лавозимда ишлаши, даромад солиғининг максимал ставкада ушланиб қолиниши, ИЖПҲнинг тўланиши. Ушбу маълумотлар иш ҳаққини ҳисоблашда бухгалтерия ҳисоботида керак бўлади.
    • Ходимлар штат жадвали — ушбу бўлим ишга қабул қилишдан олдин тўлдирилади, бунда иш вақти жадвали, бўлимлар, лавозимлар, разрядлар, оклад ва лавозимлар бўйича иш жойи сони тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади. Агарда «Разрядлар» бўлими тўлдирилган бўлса, унда окладлар разрядлар коэффициенти бўйича шаклланади. Ҳужжатлар ва ҳисоботларга боғланганлиги учун ушбу бўлим зарур ҳисобланади.

    Ушбу дастур ходимларнинг маълумотларини ва бошқа маълумотларни Word-файллар ҳамда Excel-файллар билан ишлашда қулайлиги, ходимлар бўлимининг иш махсулдорлигини оширади ва тезлаштиради.

    Ҳисоботлар

    •  Анкета (Сўровнома) — қонунчилик томонидан белгиланган «Ходимнинг сўровномаси».
    • Вакант жойлар — ишга қабул қилинган ходимлар тўғрисида ва вакант жойларнинг ҳисоботи.
    • Бандлик хизмати учун вакант жойлар — бандлик хизматига тақдим этиладиган ҳисобот бланкасининг шакли.
    • Таътиллар жадвали — Ходимларнинг таътил олганлиги ва таътилга чиқишнинг режалар ҳисоботи.
    • Саналар эслатмаси — ходимларнинг туғилган кунлари, паспортининг амал қилиш муддати, таътилдан чиқиши ва бошқаларни акс эттиради.
    • Маълумотнома Ходимларнинг маълумотларни белгиланган шаклда акс эттиради.
    • Ходимларнинг болалари тўғрисида — болаларнинг сони, ёши тўғрисида маълумотлар.
    • Аёллар рўйхати аёл ходимлар тўғрисида маълумотлар, умумий, турмушга чиққан ёки чиқмаган, бева, 18 ёшгача бўлган болаларига эга бўлган ёлғиз оналар. Худди шундай маълумотлар «Эркаклар рўйхати» бўлимида.
    • Ходимлар рўйхати — ходимларнинг лавозимлари, маълумотлари, ёшлари, иш стажи ва бошқалар бўйича маълумотлар.
    • Қўшимча ишда ишловчиларга бериладиган мълумотлар — қонунчилик томонидан белгиланган маълумотноманинг шакли келтирилган.
    • Таржимаи хол — таржимаи холни (автобиографияни) принтердан чиқаришда ёрдам бўлади.
    • Ишдан бўшаган ходимлар — ходимларнинг ишдан бўшаши тўғрисида ҳисоботлар.
    • Штат жадвали — лавозим ва окладлар бўйича штат жадвалини шакллантирилади.

    Дастурнинг кўриниши

    Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар

    «Ходимлар бўлими» дастурида «Маълумотнома» (Объективка) тайер шакли киритилганми?

    «Ходимлар бўлими» дастурига «Маълумотнома» ҳисоботи  киритилган, ва у зазур бўлган талаблар асосида шакллантирилади.

    Дастурда иш стажи ҳисобланадими?

    «Ҳодимлар» маълумотномасида «Меҳнат фаолияти» иловаси мавжуд, унга иш дафтарчасидаги маълуотлар киритилади. Ушбу маълумотлар асосида меҳнат стажи ҳисобланади.

    Дастурда буйруқларнинг қоғозга чиқариш таёр шакллари мавжудми?

    Дастурда ҳар бир буйруқ учун қоғозга чиқариш тайер шакллари киритилган, улар ташкилотнинг кадрлар ҳисоби асосида ўзгариши мумкин.

    Дастурда таътиллар жадвалини олиб бориш мумкинми?

    Дастурда таътиллар жадвалини «Таътиллар жадвали» ҳужжати орқали олиб бориш мумкин. «Таътиллар жадвали» ҳисоботи эса жадвални ўзини ва таътилларни чўздириш ҳамда ишга чақириб олиш каби жараёнларни  шакллантиради.

    Дастурда табел шакллантириладими?

    Дастурда табел, таътиллар кунлари ҳисоби, касаллик варақалари ва ишга чиқилмаган бошқа сабабларни инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

    Дастурда бўш иш жойлари акс эттириладими?

    Дастур «Бўш иш жойлари» ва «Бандлик фонди учун бўш иш жойлари»  ҳисоботларини шакллантиради. Ушбу ҳисоботлар, қайси лавозимлар вакант, ҳамда ушбу лавозимлар ким томондан бандлигини батафсил кўрсатади.

    Дастурдаги ҳодимлар бўйича тўлиқ маълумотни қай тарзда кўриш мумкин?

    Ушбу маълумотни бизнинг барча ҳисоботларимиз акс эттиради. Аммо батафсил маълумот ҳодимлар бўйича ҳисоботида мавжуд.

    Фойдаланувчилар шарҳлари

    — Ходимлар бўлими ишини оптималлаштириш мақсадида «1UZ Ходимлар бўлими» дастурини сотиб олишга қарор қилдик. Дастурни ўзлаштириш учун бир ой вақтимиз кетди, аммо, айни дамда керак бўлган ҳужжатларни олиш вақти бир неча соатдан бир неча сониягача қисқарди, дастурдаги тайёр намуналар эса барча ҳужжатларни тартибга келтиришга ёрдам берди. Маълумотлар тайин жойда сақланиши ва уларга тезкор ишлов берилиши эса жуда қулай. Ходимлар бўйича ҳисоботлар бир неча харакатлар ёрдамида амалга ошади.

    Аввал ходимлар бўйича буйруқлар, ҳисоботлар ва шаклларни қоғозда тайёрлаш учун кўп вақт сарфлар эдик, чунки барча ишлар қўлда бажарилар эди. Шунинг билан бирга ҳужжатларни расмийлаштиришда аниқ бир андозаларнинг йўқлиги, ушбу ҳужжатларни турланишига олиб келар эди.

    Ҳозирда эса ҳодимларимизнинг керакли ҳужжатларни расмийлаштириш ва топиш жараёнидаги меҳнатга сарфланадиган вақтлари кескин камайди, чунки ушбу жараён бир неча соатдан икки сониягача қисқарди, тайёр ҳужжатлар андозалари баржа ҳужжатларни тартибга келтиришга ёрдам берди. Бундан ташқари ушбу дастур қоғоз сарфланишини 5 баровар қисқаришига олиб келди.

    Гўзал Набиева, «Ўзбекистон» Нашриёт-матбаа ижодий уйининг ҳодимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.

    Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

    Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

    Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

    Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз

        Yuqoriga qaytish