«1UZ Омборхона» – турли ҳил ташкилотларда: битта омбордан иборат бўлган кичик ташкилотлардан, то кенг тармоқли омборларга эга бўлган ўрта ҳажмдаги ташкилотларнинг омборларига оид моддий активлар ҳисобини автоматлаштириш дастуридир.
Товар моддий захиралар ҳисоби омбор ҳисоби карточкалари юритишга асосланади. Дастур омбордаги товарлар қолдиғини кузатишни ва исталган сана учун қолдиқлар бўйича ҳисоботлар олиш имкониятини беради. Дастур товар айрбошлашни оптималлаштирувчи тахлилий ҳисоботларни яратиш имконини беради. Дастур содда, қулай интерфейсга эга ва фойдаланиш учун мутлақо тайёр.
Дастур кирувчи ҳисоб-фактуралар ва сканер ёрдамида штрих-код бўйича ҳисоб-фактураларни яратиш имкониятини беради.
«1 UZ Омборхона» дастурида «Кирим тўлови» ва «Чиқим тўлови» ҳужжатларига (иккита ҳужжат учун ягона восита) Ехcеl форматидаги шаблонни юклаш имконияти бор.
Контрагентлар бўйича маълумотларни автоматик тарзда юклаш контрагентнинг СТИР рақамини киритиш орқали амалга оширилиши ва «Ходимлар» маълумотномасида ИЖБПТ коди бўйича ходимлар маълумотларини хам автоматик тарзда юклаш мумкин.
«1UZ Омборхона» дастурида валюта операциялари буйича кирим ва сотишнинг имконияти мавжуд.
WEB-клиент «1UZ Омборхона» дастурининг кенгайтмаси бўлиб, омбордан товарларни онлайн сотиш учун мўлжалланган. Товарларнинг сотув операцияларини https://st.1uz.uz манзилидаги «Реализация» (Сотув) булинмасида амалга оширишингиз мумкин.
Вазифалар
Дастур қуйидаги маълумотномаларни ўз ичига олади:
- Дастур қуйидаги маълумотномаларни ўз ичига олади:
- Валюталар
- Шартномалар
- Лавозимлар
- Ўлчов бирликлари
- Контрагентлар
- Товар ишлаб чиқарувчилар
- Ҳудудлар
- Чегирмалар
- Омборлар
- Ходимлар
- Мамлакатлар
- Етказиб берувчининг ҳисоб-фактураси
- ТМЗ
Маълумотномалардан ташқари, дастурда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд:
- Харидорга қайтаришЕтказиб берувчига қайтиш
- Кирувчи тўлов
- Комиссиянернинг берган ҳисоботи
- Харидорнинг буюртмаси
- ТМЗни харид қилиш
- ТМЗни инвентаризацияси
- Чиқим тўлови
- ТМЗни кирим қилиш
- ТМЗни кўчириш
- Комиссионердан олинган хисоботи
- Нархлар жадвали
- ТМЗни сотиш
- ТМЗни ҳисобдан чиқариш.
Ҳисоботлар:
- Товар карточкаси
- Материаллар ҳисоботи
- Харид бўйича ҳисобот
- Қолдиқлар бўйича ҳисоб
- Етказиб берувчилар бўйича ҳисобот
- Реализация бўйича ҳисобот
- Яроқлилик муддати бўйича ҳисобот.
Дастурнинг кўриниши
Дастур бўйича кўп сўраладиган саволлар
Дастурда ТМЗ бўйича қолдиқларни «ТМЗ қолдиқларини киритиш» ҳужжати ёрдамида киритиш мумкин.
Ҳа, албатта, дастурда бир нечта омборлар бўйича ҳисоботни олиб бориш, ҳамда улар орасидаги ҳаракаталарни амалга ошириш мумкин.
Дастурда «ТМЗни ҳаракатланиши» ҳужжати мавжуд, у орқали сиз ТМЗни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришингиз мумкин.
«ТМЗ ҳаражатлари» ҳужжатида Кодексда инобатга олинган «Ҳисоб-фактураси» шакли бўйича тақдим этмайди, чунки одатда ҳисоб-фактурасини бухгалтер расмийлаштиради. Аммо ҳужжат қоғозга чиқариб олиш шаклига эга, унинг асосида эса ҳисоб-фактурасини ёздириб олиш мумкин.
Дастурда ТМЗ ҳисоби бўйича маълумотларни олиш учун кўплаб ҳисоботлар киритилган: «Моддий ҳисобот», «Товар карточкаси», таъминловчи, буюртмачи ҳамда юкларни ҳаракатланиши буйича ҳисоботлар ва ҳоказо.
Дастурда узатмалар йук, чунки у омборчи учун мўлжалланган ва ТМЗ ҳисобини электрон шаклда олиб бориш учун мўлжалланган.
Фойдаланувчилар шарҳлари
Дастурнинг интерфейси ҳам жуда ёқди: дастур кўриниши соддалигига қарамай у жуда кўп вазифали функционалларга эга. Дастур ёрдамида бизнинг омборхона ҳодимлари ўз ҳаракатларини тўғирлаш ва ўзаро келишишига маваффақ бўлишди, натижада эса истеъмолчи ўз буюртмасини янада тезроқ олади.
Товар яроқлик муддатини кузатиш имконияти мавжуд, натижада муддати ўтиб кетган товарларнинг сони 15% га камайди, ва энди бизда сақланадиган маҳсулотнинг сифатига ишонч билан кафолат бера оламиз.
Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?
Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)
izohlar yopiq