1UZ дастурларининг навбатдаги (237) янгиланиши эълони, 22.09.2026 й.
«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий», «Ишлаб чиқариш», «Улгуржи савдо» дастурлари учун:
- IT Park резиденти бўлган корхоналар учун илова файлини юклаш имконияти билан даромад солиғи ҳисоботи шакли ишлаб чиқилди. Ҳисоботни шакллантиришда «IT Park резиденти» белгисини қўйиб, уни имтиёзли вариантга ўтказиш мумкин.
- «ТМЗ - Хизматлар» бўлимида «Харажатларни қоплаш» хизмат турини қўшишда «Ҳисоб счёти»ни 6010 дан бошқа мос счётга ўзгартириш мумкин.
- «Накладная ҳисоб-фактура» ҳужжатига «Барча қолдиқларни сотиш» тугмаси қўшилди: ТМЗни «Тўлдириш» тугмаси билан юклагандан сўнг ҳужжат барча қолдиқларни сотиш учун автоматик тўлдирилади.
- «ТМЗ» бўлимининг «Ҳисоботлар» қаторига янги ҳисобот турлари қўшилди.
- «Табель» ҳужжатини автоматик юклаш қўшилди: табелни Excel’га чиқаринг, керакли давр маълумотларини ўзгартиринг ва файлни қайта юкланг - ўзгаришлар автоматик киритилади.
- ТТЮ ҳужжатининг «Ташиш тури» майдонидаги маълумот ўзгартирилди.
- Сунъий интеллектли «Абдуллажон» ёрдамчисига маълумотлар базасини текшириш ва таҳлил қилиш платформасига ўтиш тугмаси қўшилди.

1UZ’ни бепул синаб кўринг - дастлабки 150 проводка
Синов муддатини улаймиз ва маълумот кўчиришда ёрдам берамиз.

