2026-07-28

❗️ 1UZ дастурларининг 22.06.2026й. санасига навбатдаги (231) янгиланишлар анонси.

“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастури учун; 
 
1) Куръер орқали яратиладиган шартнома учун “Шартнома тури” бўлими қўшилди. Бунда шартноманинг қайси турга мансуб эканлиги (олди-сотди, хизмат) танланганда (Сотувчи – Сотиб олувчи, Бажарувчи – Буюртмачи) бандлари ўзгариши ва шартнома турига мослаштирилиши билан тўлдирилди.    
2) Куръер орқали контрагентга жунатилаётган шартномаларнинг филиал йўналиши танланганга шу филиал учун тайинланган директор маълумотлари автомат шаклланиши йўлга қўйилди. 
3) Токен Имзо калити орқали дастурнинг ишлаш принципи интеграция қилинди. Эндиликда дастурга Токен имзо калитини Куръер бўлимидан танлаган холда барча хужжатларга имзо қўйиш, жўнатиш, қабул қилиш, рад этиш, гурухлаб жўнатиш имконияти яратилди.
4) Чиқувчи хужжатлар дастурга автомат юкланганда юкланган хужжатлар учун юкланганлигини билдирувчи белги (илмоқ) қўйилиши йўлга қўйилди.
5) Кириб келувчи хисоб-фактураларда Жўнатувчи томонидан чегирма учун ИКПУ коди қўлланилган бўлса, дастур фактуранинг шу манфий чегирма суммаси учун автомат проводка бериши йўлга қўйилди.
6) Банклар томонидан ўзгартирилган банк кўчирмаларининг барчаси дастурга юклаш учун мослаштирилди.
7) “Маъсул шахс” модули ишлашида кузатилаётган хатоликлар тўғирланди. Ишлаши барқарорлаштирилди.
 

Маҳсулотлар Хизматлар Содиқлик Биз ҳақимизда