2026-04-10

❗1UZ дастурларининг 07.04.2026й. санасига навбатдаги (227) янгиланишлар анонси.

“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастури учун;  

1) Банк кўчирмаларини қайта ишлашда бухгалтерия ўтказмаларини автоматик танлаш учун биринчи AI-агенти ишлаб чиқилди.
2) Юк хати ҳисоб-фактураси учун гибрид фактура дастурга интеграция қилинди: Эндиликда юборувчи томонидан яратиш, имзолаш, юбориш, рад этиш, нусҳа кўчириш ва  кабул қилувчи томондан қабул қилиш, рад этиш йўлга қўйилди! 
3) "Курьер" бўлимидаги кирувчи гибрид ҳисоб-фактуралар учун кирим юклаш жорий этилди.
4) Ўзбек тили интерфейсида кузатилаётган хатоликлар тўғирланди. 
5) Фарм фактура учун рецептли, рецептсиз бўлими тўлиқ такомиллаштирилди. Дастурда фарм фактура жўнатишдаги хатоликлар тўғирланди.
6) Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)лар учун жисмоний шахс электрон калити орқали  дастур барча электрон сайтларга тўлиқ интеграция қилинди. Эндиликдан дастурда кирувчи, чиқувчи хужжатлар билан ишлаш тўлиқ ишга туширилди. 
7) E-Imzo дастурининг 6.X.X версияси дастурда тўлиқ кўлланиши йўлга қўйилди.

Маҳсулотлар Хизматлар Содиқлик Биз ҳақимизда