❗1UZ дастурларининг 17.02.2026й. санасига навбатдаги (224) янгиланишлар анонси.
“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастури учун;
1) Тайёр маҳсулот таннархини харажат моддалари асосида аниқлаш учун “Умумий” бўлимнинг “Ҳисоботлар” қаторига “Тақсимланган харажат моддалари” ҳисобот шакли қўшилди;
2) “Юк-хат фактураси” хужжатига Курьер орқали бир вақтда ТТЮ хужжати билан жўнатиш имкони учун “Гибрид” бўлими қўшилди;
3) “Ишлаб чиқариш” модулида “Авеко” ҳисобдан чиқариш услубида иш фаолиятини олиб борадиган ишлаб чиқариш корхоналарининг “Таннархни ҳисоблаш” хужжатида кузатилаётган хатолик тўғирланди;
4) “Банк кўчирмаси”ни дастурга юклашда барча банклар учун банк беш белгидан иборат коди орқали автоматик ўтказма бериш йўлга қўйилди.
