1UZ дастурларининг 19.05.2025й. санасига навбатдаги (215) янгиланишлар анонси.
«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» “Ишлаб чикариш” модули дастури учун:
- “Кирим” хужжатининг рақами учун белгилар сони кўпайтирилди;
- Асосий воситаларнинг эскиришини хисоблашда хужжат санасини ойнинг охирги куни билан хисоблаш амалиётга киритилди;
- Валюта операциялари ҳисоби. Аванс тўловларидан сўнг Импорт ва Экспорт операцияларини амалга оширилаётганда хужжат валюта суммасини аванс тўловлари амалга оширилган санадаги курси бўйича кирим ва чиқим қилиш хисоби амалиётга киритилди;
- Темир йўл ташувида товар-транспорт юкхати шакллантиришнинг ўзгаришларига мувофиқ ТТЮ хужжати учун темир йўл юкхати маълумотлари киритилиши ўзгартирилди.
