Ёрдам

Дастурни сотишимиз билан кифояланиб алоқа биз билан узилмайди!

Фойдаланувчилар билан яқиндан самарали ҳамкорлик қилиш қўллаб қуватлаш мақсадида, компаниямиз томонидан 1UZ сервис хизмати махсус бўлим тузилган. Мазкур сервсис хизмати кўп тармоқли пуллик ва текин хизматларни таклиф қилади. Сервис хизмат мутахассислари доим сизни хизматингизга мунтазир: улар имкониятлардан келиб чиқиб юзага келган саволлар, муаммолар юзасидан фақатгина консультация берибгина қолмай, балки дастурда ишлашни бош босқичида ёрдам, техник кўмак бериб ўқитиб тушунтириб берадилар.

1UZ сервис хизмати фойдаланувчиларга ғамхўрлик принципларида асосланган. Ҳар бирингиз биз учун қадрлисиз. Ҳар бир хоҳиш, эҳтиёж ва таклифларингиз эътиборсиз қолмайди. Ҳар бир қилган қўнғироғингиз биз учун муҳим. Ҳар бир саволингизга жавоб беришга тайёрмиз. Фойдаланувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ғурур билан айтишимиз мумкинки, ҳар бирингизни шахсан таниймиз. Гап шундаки, 1UZ сервис хизматида эътиборли ғамхўр ва кўнгиллик маъсулиятли одамлар ишлайди.

Бизни дастурлар бухгалтерлар учун ва бухгалтерларни бевосита иштирокида яратганмиз. 1UZ сервис хизмати ҳам шундай. 1UZ сервис хизмати бу малакали мутахассислар жамоасининг — бош сифати-касбий мохирлик. 1UZ сервис хизматидаги ҳар бир ходим, бош бухгалтер даражасидаги билим, кўникмалари ва тажрибасига эга, ҳамда бу йўналишда амалиётни ўтиб келишмоқда.

Бизни 1UZ эътиборли сервис хизмати, сизга фақатгина дастурда ишлашгина эмас балки ҳисоб-китобни юритишда ҳам ёрдам беришга доим тайёр. Бу хизмат билан дастурга ўрнатилган хабарлар тизими орқали боғланиш мумкин. Бунақаси хеч кимда йўқ. Сиз кутгандан хам кўпроқ нарса қилишга ваъда берамиз.

Муаммолар ечимида ёлғиз қолиб кетмайсиз!

Ғамхўр сервис асосий тамойиллари:

    мижозга эътиборлилик;
    касбий моҳирлик ва ишонлилик — сервис хизматларини юқори сифати;
    мижозларга кутганидан озгина кўпроқ хизмат қилиш;
    мулойимлик ва бохабарлик — эслатма, хабарлар ва ҳатто табриклар.

    1UZ Messenger: Дастуримиз орқали тўғридан тўғри биз билан алоқа қилиш

    Жамоамиз ютуқларидан бири, энди фойдаланувчилар 1UZ қўллаб қувватлаш маркази билан тез осон алоқа қила олиши. Бунда биз дастурнинг янги фукционали 1UZ Messengerда тадбиқ этмоқдамиз. Бу дастурга ўрнатилган алоқа қилиш учун алохида қўлланма тизимидир. Бунақаси ҳеч кимда йўқ. Сиз кутгандан ҳам кўпроқ нарса қилишга ваъда берамиз.

    Энди агар сизда дастурга, ҳисоб-китобга оид ёки бошқа бирон саволларингиз юзага келса, мутахассис билан алоқа қилиш ойначасини очсангиз бўлди керакли жавобни олиш мумкин. Messenger нимаси билан қулай? Қулайлиги шундаки иш жараёнида муаммо ёки савол юзаган келган нуқтасидаёқ мутахассис билан боғланиш мумкин. Ҳамда, бир тугмачани босибгина экран (скриншот) фотосини юбориш мумкин, бу юзага келган муаммони аниқ кўриб сабабини топишда жуда ҳам қўл келади. Messenger орқали икки томонга ҳам файлларни юбориш ҳам мумкин, энг кераги мутахассис ва фойдаланувчи бир бирини тушунмаслик ҳолатларини олдини олади. Мазкур янги функционал, алоқада бўлган барча хабарларни сақлаб қолади. Яъни, хабарларни қайта ўқиб чиқиш ёдга олиш мумкин ёки ҳамкасбларга, ўзингиз каби фойдаланувчиларга ёрдам сифатида хабарларни юбориш мумкин, ёки форумларда жойлаштирса ҳам бўлади.

    Мулоқат қилиш осон: расмда кўрсатилан тугмачани боссангиз бўлди.

    1UZ Messenger

    Очилган ойначада ўзингиз ҳақида маълумотларни киритиш керак: ташкилот номи, телефонингиз, исмингиз. Сиз билан алоқа қилиш осон бўлиши учун исмингизни кўрсатиш лозим. Масалан: Муродака. Бошқа ўхшаш номли корхоналар билан адашиб кетмаслик учун корхона номини хам кўрсатиш лозим. Шунда: Муродака ООО «Текстиль сервис». Албатта фамилияни киритиш ойначасини қўшиш мумкин эди, аммо биз асосан корхона номи билан ишлашимиз сабабли мутахассисларимизга фойдаланувчи исми ва корхона номи бўйича таниб гаплашиш осонроқ. Телефон рақамни киритиш ойначаси, айрим ҳолатларда сиз билан телефон орқали боғланиш учун мўлжалланган, аммо уни тўлдириш мажбурий эмас.

    Биргина тугмачани боссангиз бўлди, биз доим алоқадамиз!

    voprosy-i-otvety_1UZ

    Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

    Йиллар давомида орттирилган тажрибамиздан биламизки, дастурни сотиб олишда қандай масалалар мижозларимизни биринчи навбатда қизиқтиради, дастурда қандай нарсалар фойда бериш мумкин.

    Шу сабабли, сиз учун алохида бўлинмада энг долзарб ва кўп сўраладиган саволларни тўпладик. Энди ҳар гал масалаларга бошидан ечим қидириш шарт эмас: агар савол аввал берилган бўлса унга жавоб маълумотлар базасига киритилган ва тайёр ечими бор. Ҳар бир бизга берилган савол, таҳлил қилиниб маълумотлар базасига киритиб борилади. Кўп сўраладиган саволлар базамиз доим қўшимчалар билан янгиланиб боради, жавоблар эса долбзарлиги текширилади.

    Қидирув икки турда амалга оширилади: автоматик ва қўл билан.

    Биринчи турдаги қидирувда барча саволларни кўриб чиқиш мумкин. Қидирувни осонлаштириш учун, саволлар дастурлар тури бўйича бўлинмаларга ва мавзуларга бўлиб қўйилган. Яъни бир қидирув жараёнида барча керакли маълумотларни топиш мумкин.

    Агарда қидирувни тез амалга ошириш лозим бўлса ёки аниқ бир масала сизни қизиқтирса, қидирувни иккинчи туридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Яъни қидирув ойначасига саволни ёзиш лозим. Шу билан бирга саволни бир, икки асосий сўзларини киритиш кифоя, тизим автоматик тарзда керакли натижани беради.

    Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

    Ўргатиш

    1UZ – бухгалтерлик ҳисобини олиб боришни замонавий дастуридир, у Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида яратилган. Дастурни сотиб олганингизда сиз биринчи ой давомида дастурдан фойдаланиш курсини бепул ўқиш имкониятига эга бўласиз. Баъзи мижозларимиз дастурда ишлашни ўрганишдан бош тортишади, бунинг сабаблари турли бўлиши мумкин, лекин қуйидаги иккитаси энг асосийларидир:
    1) Мижоз ўз вақтини тежашни ўйлайди;
    2) Мижоз дастурдан фойдаланишни ўзи эплашига амин, чунки автоматлаштирилган бухгалтерлик ҳисоби каби дастурладра ишлаш малакаси мавжуд, шунингдек дастурда иш олиб бориш жуда осондир.

    Аммо дастур билан ишлашни ўрганиш сизга бир нечта муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради, ушбу муаммолар билан ҳар бир бухгалтер ишни янги дастурда бошлаганда албатта тўқнаш келади. Ўқиш жараёни сизга қулай бўлиши учун кунига 2 соатдан 5 кун ичида давом этади, ва сизнинг кўп вақтингизни сарфламайди, аммо дастурда ишлашни бошлаб олишни енгиллаштириб беради. Давомини ўқинг

    services3Бошлашда ёрдам

    Ҳар бир ишда энг мураккаби бошлаш. Шуни била туриб, дастурни ишлашни бошланғич жараёнида ўзингизга мослаштиришда консультация ва ёрдамимизни таклиф қиламиз. Бошланғич тарздаги ёрдамни биз, фақатгина дастурда ишлашни ўқитиш жараёнидан ўтганингиздан сўнг амалга оширамиз. Нега деганда бошланғич ёрдам ўзи етарли эмас, ўқитиш жараёнидан ўтганингиздан сўнг эса юқори натижага эришиш мумкин.

    Акциямиз миқёсида сизга имтиёзли биринчи (25% чегирмали) 2 соат берилади, бу вақт ичида мутахассисларимиз бухгалтерия ҳужжатларингиз асосида ишни бошлашга ёрдам беришади. Агарда бу ёрдам етарлик бўлмаса ёки доимий ёрдамга эхтиёжингиз бўлса, у ҳолда тўлов асосида техник кўмакга биз билан шартнома тузишингиз мумкин.

    Бошланғич тарздаги ёрдамни қуйидагиларни назарда тутади: дастурни созлашда консултация (константаларни, маълумотномаларни, ҳужжатларни), ҳамда маълумотномаларни Excel-файл ташқи манбалар орқали юклаб тўлдириш.

    Дастурда ишлашга оид барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин масалан: константаларни тўлдириш, қолдиқларни киритиш, ҳужжатларни ёки ўтказмаларни яратиш ўзгартириш ва ўчириб ташлаш х.к.

    Trenajer

    Қолдиқларни 1UZ дастурига олиб ўтиш

    Кичик ўрта ва микро корхоналар учун турли ҳил манбалардан қолдиқларни олиб ўтиш мумкин. Буни ўзингиз амалга оширишингиз мумкин ёки кийинчилик сезсангиз бизга ишонишингиз ҳам мумкин. Биз доим ёрдам беришга тайёрмиз! Нархи келишган ҳолда иш ҳажмига қараб белгиланади.

    Асосий ва қўшимча иш ўринлари

    Асосий иш ўрин деб – дастурни доимий асосда махсус белгиланган персонал компютер ёки ноутбукга ўрнатилиб активлаштирилиши тушунилади.

    1UZ дастурий маҳсулотни, қўшимча бир неча компьютерга ўрнатиб уларни ягона ҳисоб-китоблар тизимига бирлаштириш ва натижада қўшимча иш жойларини яратиш ҳам мумкин.

    Масалан: сизда 5та компютер бор, бош бухгалтер ишлаётган компютер администратор (бошқарувчи) ҳуқуқлари билан асосийси деб олинади. Мазкур компютерда ишланиладиган ҳисоб-китобли маълумотлар базаси яратилади ва сақланилади. Қолган  4та компютер (қўшимча яратилган иш жойлар) шу маълумотлар базасига бириктирилади мурожаат қилинади. Шу қолган 4та компютерлар фойдаланувчиларига (асосий иш ўриндан созланилади) маълумотлар базасида ишлашга ҳуқуқий чегаралар қўйиб берилади. Хусусан, фақатгина кўриб чиқиш ёки бирон бир ҳисоботларни яратиш ҳуқуқи, бирон бир ҳужжатни яратиш аниқликлар киритиш ҳуқуқи, аммо ўчириб ташлаш ҳуқуқисиз.

    Кўрсатиб ўтиш лозимки, қўшимча иш ўринлари ҳар бир турдаги дастурий маҳсулот учун алохида сотиб олинади. Нархи — 2 ЭКИҲ.

    Texsoprovojdenie_1UZТехник кўмак

    Агарда юзага келган муаммони ўзингиз ҳал этолмасангиз ёки мунтазам доимий ёрдам керак бўлса, у ҳолда тўлов асосида техник кўмакга биз билан шартнома тузишингиз мумкин. Агарда кўп бериладиган саволлар ичида ўзингизга керак жавобни топа олмаган бўлсангиз ёки телефон орқали консультация натижа бермаган бўлса ёки интернет йўқ бўлиб масофадан мутахассисга мурожаат қилиш имкони бўлмаса унда бизнинг офисга тўғридан тўғри ташриф буюринг. Шунинг дек, муаммони ҳал этиш учун мутахассисимиз сизни идорангизга бориши ҳам мумкин. Бу хизмат тўлов асосида амалга оширилади.

    1UZ дастурида ишда массофадан туриб ёрдам бериш хизмати

    Бу турли ҳил муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун мўлжалланган. Бу хизмат фақатгина сизни розилигиз билан ва интернет мавжуд ҳолатларда амалга оширилади.

    Агарда бу хизмат бир марта бўлиб мутахассис вақтини сарф қилмаса унда тўловсиз бўлади, агарда доимий эхтиёж мавжуд бўлса унда тўлов асосида. Сиз, Тошкент шахридан ташқарида жойлашган бўлсангиз бу хизмат айни сиз учун!

    Dorabotka_programm_pod_vas

    Дастурий маҳсулотни сизни талабингизга мослаштириш

    Корхонангиз хусусияти ва характеридан келиб чиқан ҳолда ёки хоҳиш истагизни эътиборга олиб дастурни ўзгартиришимиз мумкин. Хизмат келишган ҳолда тўлов асосида.

    help

    Агарда дастурлар билан эмас айни компютерингиз билан муаммо юзага келса

    Агарда дастурлар билан эмас айни компютерингиз билан муаммо юзага келса — дастурни сет шаклини созлаш, компютер носозлиги туфайли дастурда муаммо мавжуд бўлса, бухгалтерия ҳисобини 1UZ да тиклаш, бу борада ҳам сизга ёрдам беришга тайёрмиз. Тўлов асосида, компютерни, дастурларни қайта ўрнатиш созлаш хизматларини кўрсатамиз.

    Obnovleniya_v_lyuboe_udobnoe_dlya_vas_vremya

    1UZ дастурини янгиланиш алгоритми

    1UZ дастурини охирги версияларида автоматик янгиланиши, панел «Сервис» вкладка «Файл» ва кейин эса «Обновить» тугмачаси орқали амалга оширилади.

    Анчадан буён дастурни янгиламаганлар эса ва кимда бу «Обновить» кнопкаси бўлмаса, уларга янгиланишни қуйидаги тартибини маслаҳат берамиз:

    1. Кўрсатма (ссылка) бўйича ўтинг. 2015 йилни 3 октябрдаги хабарномасида сиз «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури, «Улгуржи савдо» ва «Ишлаб чиқариш» модуллари топасиз;
    2. Шу дастурлардан қай бири сизда ўрнатилган бўлса шуни танланг ва тугмача билан (сичқонча) билан босинг;
    3. Загрузки файла ойначасида «Сохранить» кўрсатмасини босинг. Шунда дастуризни янгиланади.
    4. Белиганлан тартибда янгиланишдан сўнг, дастурда қўшимча функционал «Сервис обновлений», яъни «Файл» менюсида «Обновить» тугмачаси пайдо бўлади.

    servБундан кейин дастурнинг янгиланишлари автоматик тарзда, он-лайн ҳолатида мазкур тугмачани (кнопка) босиш йўли билан амалга оширилади. Муҳими шундаки, тизим дастурни тўлалигича эмас фақатгина керакли жойларини янгиланишини таъминлаб беради. Бу билан ортиқча нарсаларни юклашдан сақлайди. Агар фойдаланувчида, дастурни охирги версияси бўлса унда керакли ойнача пайдо бўлади. Янгиланиш мувофақиятли юкланса, янгиланиш дастурда созланиб олиши учун «Дастурни бошидан ёқинг» (перезагрузить) хабари пайдо бўлади. Шунда фойдаланувчи танлаши керакли тугмача босиши мумкин «Ҳа» (да) деганда янгиланиш дастурга созланиб олади ёки «Йўқ» (нет) унда янгиланиш дастурга созланиб олишини кейинроқ амалга ошириш мумкин. Агарда интернетингиз бўлмаса ёки янгиланиш жараёнида интернетингиз носоз ишласа «носозлик» ҳақида хабар пайдо бўлади: шунда юкланган янгиланиш ўрнатилмайди, лекин қайтадан уриниб кўринг деган хабар пайдо бўлади.

    Ишонамизки Сервис янгиланиш хизмати, дастурни янги версияларини ўз вақтида, қулай пайтда хафтасига 7 кун ёки 24 соатда олишда қўл келади.

    Эслатиб ўтамиз! Дастурни текин янгиланиши лицензия активлаштирилгандан сўнг фақат 12 ой ичида амалга оширилиши мумкин. Белгиланган муддатдан сўнг шартнома тузилиб 2 ЭКИҲга тўлов асосида амалга оширилади.

    Автоматик тарзда лицензиялаш

    alЛицензия калитини тақдим этишнинг он-лайн хизмати яратилган, калитларнинг ҳар бири 1UZ дастурий таъминотларининг лицензиясини олиш учун бетакрор ва кўп қийматли коддан иборатдир. Калитлар, уларни харид килинган ҳолатда берилади ва дастурни актив ҳолатига келтириш ва кейинчалик ишлаши учун мўлжалланган, шу билан бирга ҳар бир калит ягона фойдаланувчи версия учун мўлжалланган ва аниқ бир компьютерга боғлангандир. Калитни актив ҳолатига келтирилгандан кейин дастур лицензияланган бўлади, бу эса дастурий таъминот билан чекланмаган равишда тўлақонли фойдаланиш имконини яратади, ва 12 ой ичида дастурни бепул янгилаш ҳуқуқини беради.

    Калитларни олиш ҳизматининг ишлаш асослари куйдагича. 1UZ дастурий таъминотини харид қилганинигиздан сўнг — актив ҳолатдаги калитни талаб этиш орқали уни лицензиялаштиришдан иборатдир. Шарнома тузилаётганда, сизнинг шахсий маълумотларингиз киритлгандан ташқари, ҳар бир иш жойи учун қўшимча тарзда актив ҳолатидаги калит сиз учун яратилади (калит 12 белгилик булиб, у рақам ва ҳарфлардан иборат).

    Активация  калити — дастурий таъминотга (модул + платформа) лицензия олиш учун мижознинг иш жойига бериладиган калит, ва у шартномага боғланади.

    Бош саҳифа, унда «Лицензиялаштириш» тугмаси мавжуд, тугмани босилганда лицензияларни киритиш учун янги саҳифа очилади.

    Калитларни олиш учун, қуйидаги қадамлардан ўтиш лозим:

    • Шартномада келтирилган (12 белгидан иборат) активация калитини киритинг
    • «Калитни активлаштириш» тугмасини босинг.

    Windows8

    1UZни Windows 8га ўрнатишга оид инструкция

    1UZ сетапни (дастурни ўрнатиш элементи)  Windows 8га ўрнатишда  бир неча муаммолар бўлиши мумкин, ҳозирча  икки турдагисини тушунишга харакат қиламиз:

    1. Агарда компютерга 64-разрядли Windows 8 ўрнатилган бўлса, унда  SqlExpress 2005×86 бирикиб ишлашида муоммо юзага келиши мумкин;
    2. 1UZ сетапни (дастурни ўрнатиш элементи)  Windows 8га ўрнатишда (разрядни фарқи йўқ)  «SqlExpress 2005 x86 ўрнатилиши, архитектура x64 процессор билан ўзаро низога келади» ўрнатишда хатолик юзага келади.

    Муаммони ечими:

    1. Ўрнатиш пакетида жойлашган  sqlexpr32.exe файл га мослашув  режимини белгилаш керак. Бунинг учун файлдаги контекст менюдаги («Свойства»),   «Совместимость»  кичик ойначасига  белги  қўйиш керак,  бу дастурни мослашувлик режимида  ёқиш керак «Запустить программу в режиме совместимости с»  ва чиқиб келадиган менюни пасида «Windows 7» ни танлаб «Ок» босиш керак.
    2.  Sql Express 2005 га минимал талаб  —  бу Framework 2.0. бўлиши.  Демак, скул ўрнатишдан олдин Framework 3.5 ўрнатиш керак (Framework 2.0 ни ўз ичига олган) Windows 8 да бу қуйидагича амалга оширилади:
    •  инсталляция пакети Windows 8 каталог (фарқи йўқ)  флешкага ёзиб олиш керак;
    • сўнг администратор номидан  команда бирикмасини пускда «cmd»  териб ёқиб юбориш керак;
    • администратор чизиғида (териш керак) «dism.exe /online /enable-feature /featurename:NetFX3 /Source:d:sourcessxs» (пробел билан терамиз), d — ҳарфи бу ўрнатилган тимсол билан ёки шунчаки файл Windows 8.

    Фреймворкни муваффақиятли ўрнатилган сўнг, SqlExpress 2005ни  (инструкцияни 1чи бандида кўрсатилган)  муаммосиз ўрнатиш мумкин.

    Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

    Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

    Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

    Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
    Yuqoriga qaytish