1UZ жамоаси “1UZ Бухгалтерия ҳисоби” дастури юзасидан 2018 йил 1-чорак якунлари бўйича янгиланишлар рўйхатини тақдим этади

20245490_799989006826171_1071114133170597207_n
1UZ навбатдаги дастурий маҳсулотлар учун янгиланишни тақдим этади:
“1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий” дастури учун :

1) “Ходимлар” маълумотномасига ўзгартиришлар киритилди, бўлимида қуйидаги янги имкониятлар мавжуд:

      • ЯСТ учун имтиёзли ставкаси (миқдорбирликги) ўрнатиш;
      •  ПЖ учун имтиёзли ставкалари ўрнатиш;
      •  ЖШДС учун энг кам ставкаси ўрнатиш;
      •  ёш мутахассисларга ЯСТ ва ЖШДС да имтиёзли фоизни белгилаш;

      2) “Меҳнат таътилини ҳисоблаш” ҳужжати ўртача иш коэфицентини белгилаш учун очилди. Фойдаланувчининг керакли коэффицентни ўрнатиши мумкин, шундан сўнг “Меҳнат таътилини ҳисоблаш” тугмасини босиш лозим- натижасида қайта ҳисобланган коэффиценти асосидаги ҳисобот юзага келади.

      3) “Фуқороларнинг ҳар бирининг шахсий таркиби доирасида бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта мукофоти суммалари тўғрисида”ги ҳисоботи учун “ПЖ нинг №2 илова” “ЯИТ ва ПЖни ҳисоблаш (ойма-ой) ҳужжати” ҳисоботларида уларни ДСИнинг сайтига кўчириб олиш учун шаблонни юклаш мумкин.

      4) “Банк кўчирмаси” ҳужжатида Капитал банкнинг янги банк кўчирмаси шаблонини юклаб олиш имкони бор .

      5) “Ходимлар” бўлимида “(ПД-5) даромадлар тўғрисида маълумот”нинг янги версияси қўшилди.

      “1UZ ДИРЕКТОР” дастури учун:

      “1 UZ Директор” дастурида модернизация амалга оширилди.

      Дастур билан танишиш учун “1 UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий”, “1 UZ Бухгалтерия. Компакт” 1 UZ Бухгалтерия. Мини” дастурларида “1 UZ Директор”ни синов (бета тест) тартибида қўллаш мумкин.

      “1UZ Директор” дастури раҳбарлар ва ташкилот эгалари учун мўлжалланган бўлиб, ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисида энг янги маълумотларни имкон қадар тез олиш учун мўлжалланган. Ушбу дастур муҳим маълумотларни қисқа вақтда, тартибланган ҳолда қўлга киритиш имконидир. Дастур ҳақида батафсил маълумотни  https://1uz.uz/products/1uz-direktor/ саҳифасида топишингиз мумкин.

      “1 UZ Директор”ни ўрнатиш учун кўрсатмалар:

      1) 1UZ Бухгалтерия дастури созламаларига ўтинг, сўнг “1UZ Директор” ёрлиғини танланг;

      2) “Маълумотлар базасини очиш ва кўриш” бандига байроқча белгисини қўйинг;

      3) СТИР – Константаларда сизнинг киритган СТИРингиз кўринади;

      4) Махфий кодни (парольни) Веб-сайтга киришда домий қўллаш учун киритинг;

      5) Фаоллаштириш учун “Старт” буйруғини босинг.

      1UZ Директор дастуринидан фойдаланиш учун http://director.1uz.uz  сайтига ўтиб СТИР ва махфий кодингизни киритиш лозим.

       

      Эслатиб ўтамиз, янгиланиш жараёнини сиз мустақил равишда, исталган вақтда, тўғридан-тўғри дастурга кириб “Янгиланиш” буйруқини босиш орқали амалга оширасиз.

      Янгилашни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!