Бухгалтерлик ҳисобида дастурчи керакми?

Бухгалтерия ҳар қандай компаниянинг фаолиятида  асосий бўғим бўлибгина қолмай, ҳар қандай ташкилотнинг  энг муҳим бўлими ҳисобланиб молияга жавобгардир. У вақтида тайёрланиб раҳбариятга берилиши керак бўлган рақам ва маълумотлар, қабул қилинаётган қарорлар тўғрилигига кафолат беради.

Бухгалтерия ҳисобининг автоматлашиши шубҳасиз бухгалтерлар ҳисоб-китобларининг аниқлиги ва иш самарадорлигини оширди.  Бироқ бу ўзгаришлар бухгалтерияда ўзига ҳослик киритиш билан бирга, ўз-ўзидан қўшимча  ёрдамчи кучга, ДАСТУРЧИга  эҳтиёж туғдирди.

Замонавий  дастурлар бухгалтерия ҳисоби ва мунтазам янгиланиб турадиган меъёрий ҳужжатларга доимий ўзгариш ва қўшимчалар киритишни талаб қилади. Шу боис ҳар бир корхона дастурдаги янгиланишларни амалга ошира оладиган мутаҳассис хизматига мурожаат этади. Амалда бу вазият уч хил  ечимга эга бўлиши мумкин:

Ўзимнинг ҳам қўлимдан келади!

Баъзи раҳбарлар дастурда юз бераётган доимий ўзгаришларни киритиш учун мутаҳассисга ҳақ тўлашни истамаган ҳолда, буни бухгалтер зиммасига юклайди. Бухгалтер эса қонунчиликдаги янгиланишларга риоя қилиш учун, дастурни ўзгартира олмаган ҳолда, рақамларни қоғозга тушириб, “Exсel”да ҳисоблаб, кейинчалик дастурга киритишга мажбур бўлади.  Ҳисоботни зудлик билан тақдим этиш учун бухгалтер турли ҳужжатларни кўриб чиқиб, керакли рақамларни ҳар хил жойлардан йиғиб чиқишга тўғри келади. Табиийки бу жараён дастурда  шаклланадиган ҳисоботга нисбатан кўпроқ вақт талаб этади. Бунинг устига ҳисоботлар қандай амалга оширилганлигини  текшириш жуда қийин, кўп ҳолларда имконсиз.

Бир қарашда пул иқдисоб этишдек ижобий жиҳатга эга бўлган  мазкур ечим, талайгина салбий ҳолатларни ҳам  келтириб чиқариши эхтимолидан йироқ эмас.  Яъни, бухгалтерия ҳисоби дастурининг  асосий афзалликлари йўқолади. Жумладан:

1. Бухгалтерия ҳисобида ҳеч қандай тартиб бўлмай,  киритилган маълумотларни турли манбаалар ёйилиб кетади;

2. Бухгалтер хатолари камайиши шубҳа остида қолади, чунки баъзи формулаларнинг қўлда хисобланиши хато қилишдек  “инсоний фактор”ни бартараф этмайди. Бунинг устига барча рақамлар турли манбаалардан  йиғилиб  раҳбариятга тақдим этилиши ҳисоботнинг ишончлилигини камайтиради;

3. Бухгалтерия ҳисоби тезлиги ва сифати йўқолади.

Дастурчини ишга олиш

Дастурчини ишга олиш аввалги ечимдан фарқлироқ, унга маош тўлашни талаб этади. Бундан бир неча салбий ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Мисол учун, бухгалтерия ҳисоби дастурига онда-сонда ўзгартиришлар киритаётган дастурчига раҳбарият етарлича  маблағ тўлашни истамайди. Демак тажрибали мутаҳассислар бу ишга келмайди. Бундан келиб чиқиб бошланғич поғонадаги дастурчи (талаба) кейинчалик тажриба орттириш мақсадида ишга олинади. Аммо, бу ҳолатда кадрлар қўнимсизлиги пайдо бўлади. Чунки  тажриба орттирган АКТ мутаҳассислари кўпроқ маошли ишга ўтиб кетадилар. Ушбу дастурчилар алмашинуви дастур махфий кодига турли одамлар томонидан ўзгаришлар киритилишга ва  янги ходим учун кийинчиликларни келиб чиқишига олиб келади. Оқибатда дастурнинг янгиланиши кўпроқ вақт ва харажатлар сарфланишига сабаб бўлади.

Бу вариантда корхона кутилгандан кўпроқ  маблағ сарфлаш эвазига  дастурда ишлашни давом эттиради.

Техник кўмак  учун шартнома

Бу ечим сизга бухгалтерия ҳисобни автоматлаштириш дастурини тақдим этган компания билан шартнома тузишни назарда тутади. Ушбу шартнома бўйича ишлаб чиқувчи компания лозим бўлганда барча тегишли ўзгартиришларни дастурга ўзи киритади. Бу сизга энг муносиб ечим бўлиб,  сезиларли афзалликларга эришишни таъминлайди. Жумладан,  ишлаб чиқарувчи компания барча ўзгаришлардан хабардор бўлиб, дастурга  янгиланишлар мунтазам киритиб борадилар. Бунда ишончлилик кафолатланади ва сиз доимо дастурчи қидиришдан мустасносиз. Мазкур хизматлар учун ҳақ тўлаш лозимлиги ягона сизга малол келиши мумкин бўлган жиҳатдир.  Баъзи дастурлар учун (айниқса, хорижий ишлаб чиқарувчиларники) ушбу тўловлар ҳаттоки дастурнинг бошланғич нархидан-да ошиб кетиши мумкин.

Кўпчилик ташкилотлар, ишлаб чиқарувчи компания уларни алдаяпти, деб ўйлаб, дастурни сотиб олгач, техник қўллаб-қувватлаш хизматидан бош тортадилар. Дастурга ўзгартириш киритиш бу -ишлаб чиқарувчиларнинг фитнаси эмас балки, қонунчиликдаги ўзгаришларинг оқибатидаги  талаб эканлигини тушуниш даркор.

Юқоридаги ечимлар ўзига яраша ижобий ва салбий жиҳатларни мужассамлаштирган. Нима бўлган тақдирда ҳам дастурни харид қилганингиздан сўнг, ҳар томонлама ўйлаб кўриб, қарор қабул қилиш сизнинг зиммангиздадир!

Мана кўп йиллардирки,  1UZ автоматлашган бухгалтерия ҳисоби  дастурий таъминотчилар бозорида ўз ўрнига эга. Компания ўтган вақт мобайнида турли савол ва мулохазаларни ўрганиб чиққан ҳолда мижозлар учун энг фойдали таклифларини ишлаб чиқди. Биринчидан, дастурни сотиб олишингиз билан уч ой мобайнида мутлақо бепул техник хизмат амалга оширилади. 1UZ мутаҳассислари қонунчиликдаги барча ўзгаришларни кузатиб борган ҳолда, ҳар чоракда дастурга ўзгартиришлар киритадилар. Иккинчидан,  муддатли бепул хизмат тугагач  бор йўғи  уч энг кам иш  ҳақи миқдорида 12 ойга узайтирилган бепул техник хизмат ва чорак янгилашишларга эга бўласиз.  Шубҳасиз, бундай арзон нархга ҳеч бир дастурчи ишламайди. Учинчидан, 1UZ мунтазам янги маҳсулотлар ва модулларни тақдим этиб боради. Натижада, янги эҳтиёжларингиздан келиб чиққан ҳолда, мазкур қўшимча имкониятларни дастурларингизга жорий этишингиз мумкин.

1UZ дастурий маҳсулотини ҳарид қилиш, нафақат техник кўмак ва қулай шартлар демакдир, балки у мутлоқ барқарорлик гаровидир. Барча керакли ўзгаришларини ўз ишини билган дастурчилар жамоаси амалга оширади. 1UZ ишлаб чиқарувчилари солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни таҳлил этган ҳолда  бирламчи меъёрий ҳужжатлар билан ишлайдилар ва янгиланишларнинг тезлиги, аниқлигини таъминлаб келмоқдалар.

1UZ маҳсулотларидан фойдаланиш – ҳисоб-китоб масалалар ечимидаги фойдали ва самарали танловдир.