Бухгалтерия хизмати БИЗНЕСМИ?

cropped_56790043e4b001658b0b6554

         Бугунги кунда кўплаб соҳалар ўзига ҳос бизнес шаклини ола бошлади. Қаерга борманг, қайси эшикка мурожаат қилманг турли ҳил хизматлар сизга таклиф этилади. Хоҳ у давлат идораси бўлсин хоҳ ҳусусий корхоналар.

Жумладан, Аутсорсинг (Оutsourcing) хизмат турларри бугун жадал оммалашиб келаётган жабҳалардан бирига айланмоқда. Бундан 10 йил аввал бу соҳани кўпчилик эшитмаган ҳам эди. Ғарбда кенг кўламда тарқалган бу фаолият тури ўз ичига жуда кўп йўналишларни қамраб олади. Мисол учун, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам аутсорсинг йўналишида ўзига ҳос хизмат кўрсатиш шаклини олди десак, муболаға бўлмайди.

Ҳар қандай компаниянинг энг қиммат ресурси бу – ходимлардир. Тўлиқ иш вақтида қатнашувчи ва тажрибали ходимлар жамоасини йиғиш муайян қийинчиликлар билан эришилади. Аммо, қўшимча пул ва вақт сарфламасдан ҳам бу муаммони ечиш мумкин. Бухгалтериядаги аутсорсинг хизмат кўрсатадиган ташкилотлар қўшимча штатлар ва маблағлар талабисиз бухгалтерия ҳисоби билан бир қаторда корхонанинг кўплаб хизматларини юритиб бериши мумкин.

Бухгалтерия ҳисобини аутсорсинг фирмаларига берганингиздан сўнг турли таътиллар, дам олишлардан холи равишда ишлайдилар. Шу билан бирга офис жихозлари, алоқа воситалари, принтер ва комьпютерлар, офисдаги жой, транспорт ҳамда курьерлик хизматлари харажатларидан сохид этади.

Аутсорсинг хизматидан фойдаланиш жуда ҳам қулай. Шу боис ҳам бизнесни ўзига ҳос юқори санъат даражасига олиб чиққан АҚШда бу хизмат ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Турли компаниялар ходимлар излаш, уларга иш ўргатиш ва ҳужжатлаштириш муаммолари ечимини аутсорсинг фирмаси билан хал қилиб, бевосита ўзининг иши билан боғлиқ муҳим масалаларга вақт ва маблағ ажрата бошлайди.

Аутсорсинг бухгалтерияси ёлланма бухгалтериядан фарқли равишда, бухгалтерияни қисман ёки вақтинчалик топшириш эмас, узоқ муддатга шартнома асосида ҳамкорлик қилишни кўзда тутади. Маълумотлар бўйича хорижда штатдаги ходимларни таъминлашдан кўра аутсорсинг хизматларидан ва айниқса, бухгалтериянинг аутсорсинги хизматларидан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, бу кўрсатгич Беларусияда – 30%, Европада – 86%, АҚШда – 92%, Исроилда бўлса, 96% ни ташкил этади.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, бугунги кунда бухгалтер маоши қанча? Тўғри, анчагина. Бунинг устига корхона кичик фаолият тури билан шуғулланса бухгалтернинг эрталабдан кечгача ҳисоб олиб боришига ҳожат ҳам бўлмайди. Ёки айтайлик, штатдаги бухгалтер айрим сабабларга кўра ишдан кетаётган бўлса, бухгалтерияни кимга ишониб топширса бўлади? Бундай мураккаб ҳолатда қандай ечим бўлиши мумкин? Жавоби оддий – бухгалтерия аутсорсинги. Шу сабабли сўнги йилларда кўплаб ташкилотлар ходимларнинг иш фаолиятини кузатиш, ҳисоботлар олиб бориш каби муаммоларни четлаб ўтиб, аутсорсинг компанияларга мурожаат этмоқдалар.

Бизнинг ташкилотимиз бухгалтерия аутсорсинги корхоналари учун жуда қулай ҳамкор бўлиши мумкин. Авваламбор, 1UZ Бухгалтерия ҳисоби барча турдаги кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини юритишга мўлжалланган. Барча ўтказмалар, ойлик маошлари ҳисоби, солиқ ҳисоботлари, қўйингки, бухгалтериянинг ипидан игнасигача бўлган ечимларни қамраб олади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтамиз бизниг дастурий маҳсулотларимиз нархлари хорижий дастурларга нисбатан анча АРЗОН!

Маҳсулотимиз харидорлари қаторида юртимиз турли ҳудудлари бўйлаб шу каби бухгалтерия аутсорсинги хизматини кўрсатаётган ташкилотлар талайгина. Юқоридагилардан шуни хулоса қилиб айтамизки бухгалтерия хизмати бу – БИЗНЕС. Қандай қилиб ушбу бизнес турини қўллаб қувватлай оламиз? Албатта, техник қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар орқали. Бизнинг компаниямиз ҳамкорлик учун лозим бўлган барча шароитларни яратиб беради.

Маҳсулотларимизнинг аутсортинг фаолияти учун яна бир қулай жиҳатимиз – ҳарид қилинган бир “1UZ Бухгалтерия. Асосий” дастурга ҳар бир қўшимча иш ўрни учун икки баравар арзон нархда олиб бухгалтерия аутсорсинг компаниялари бизнесини тез ва осон кенгайтириши мумкин. Бу эса мижоз-ташкилотларимиз иқтисодига путр етказмай, аксинча қўшимча даромад манбаи ҳам бўлиб хизмат қилади. Шу тариқа сиз ҳам пулингизни тежайсиз, ҳам фойда кўрасиз.

1UZ дастурлари барча ҳисоб турлари учун сотувда!