1UZ дастурларига 31.05.2019 йил санаси ҳолатига оралиқ янгиланиш.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишлар рўйхатини тақдим этади:

20245490_799989006826171_1071114133170597207_n «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:
“Ҳисобварақ-фактура” ҳужжатида ҚҚС ставкаси жабвал қисмга ўтказилди. Жадвал қисмда ҳар ҳил ҚҚС ставкалари бўлганда ҚҚС суммаси ва ўтказмалар ўзгариши киритилди. Ҳужжатнинг чоп этиш шакли 22.01.2019 йилдан қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга мувофиқлаштирилди.
2. №2 Шакл ҳисоботининг 03 вароқ 310 қатори бўйича алгоритмига тузатиш киритилди.
3. “Солиқ ва ажратмалар” маълумотномасига “Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ” янги тизимли элемент қўшилди.
4. “Ҳисобварақ-фактура” ҳужжатида ҚҚСсиз “Комиссия” ҳужжатини ҳисобга олган ҳолда автоматик тўлдирилишидаги хатолик тўғриланди. Аввал бу ҳужжатни тўлдиришнинг иложи йуқ эди.
5. “АС ва НМА кирими” ҳужжатига импорт қилинаётган активнинг контракт таннархи киритилди, ўтказмалар ва чоп этиш шакли ўзгартирилди.
6. “Контрагентлар” маълумотномасида контрагентлар СТИРи киритилгач реквизитлар автоматик тўлдирилиши имконияти киритилди. Ушбу функция интернет тармоғига уланган ҳолатдагина ишлайди. ДИҚҚАТ! Бу хизматдан фақат 03.06.2019 йил санасидан бошлаб фойдаланишингиз мумкин.
7. “Терминал орқали тўлов” ҳужжатига “ҚҚСсиз сумма” майдонини ўзгартириш имкони қўшилди.
8. “Ходимлар” маълумотномасидаги “Пластик карталар” бўлинмасидаги “На латинице” майдончасида ўзгартиришларни тахрирлаш ва сақлаш имконияти қўшилди.
9. “Бизнинг ҳисоб рақамларимиз” маълумотномасида банклар ҳар хил бўлган ҳолатда “ҳ/р” майдонидаги ноёблик ҳолатини текшириш буйруғи олиб ташланди.
10. “АВ ва НМА чиқими” ҳужжатидаги “Инвентризация натижасида” чиқиб кетиши кўринишда ҳужжатни ўтказишдаги хатолар тузатилди.
11. “Банк кўчирмаси” ҳужжатидаги банк кўчирмаларни юклашда: Инфин банк, Капитал банк, Савдогар банк, Ипотека банк, Турон банк намуналари (шаблон) ўзгартирилди.
12. “Банк кўчирмаси” ҳужжатидаги маълумотларни юклашда Миллий банк учун янги намуна (шаблон) шакли киритилди.
13. “Қўшимча қиймат солиғи” ҳужжатининг “2-Илова” ёрлиғига экспорт операциялари бўйича миқдорларни тўлдириш қўшилди. “Реализация қилинган товарлар(ишлар,хизматлар) бўйича ҳисоб-варақ фактуралар реестри” бўлинмасида “Касса кирим ордери” ҳужжатидан ҚҚСсиз ҳисоблаш алгаритми қўшилди.
14. “АВ ва НМА кирими” ҳужжатидаги “Асосий” ёрлиғига импорт киримлар учун ”Контракт таннархи” устуни қўшилди, қўшимча харажатлар суммаси божхона қийматига эмас контракт қийматига қўшилади. Чоп этиш шакли ўзгартирилди.
15. “ТМЗ кирим юк хати” ҳужжати бўйича импорт киримида “Асосий” жадвал қисмига “Божхона нархи” ва “Божхона суммаси” устунлари қўшилди. Шундан акциз солиғи, ҚҚС суммаси ва божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилади.
16. “Дебитор ва кредиторлар бўйича ҳисобот”да маълумотларни йиғиш учун 68** счети қўшилди.
17. “Жисмоний шахслар даромадидан солиқ қа ЯИТ” ҳужжатининг 5-иловаси жадвал қисми алифбо бўйича шаклланади. Чоп этиш шакли ўзгартирилди.
18. “Терминал орқали тўлов” ва “Кирим касса ордери” ҳужжатини яратишда “ҚҚС ставкаси” майдонига ставка Константадан олиб қўйилади.

“Ишлаб чиқариш” модули учун:
1. “ТМЗ кирим юк хати” ҳужжати бўйича импорт киримида “Асосий” жадвал қисмига “Божхона нархи” ва “Божхона суммаси” устунлари қўшилди. Шундан акциз солиғи, ҚҚС суммаси ва божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилади.

1UZда янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан бохабар бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.