Фойдаланувчиларга эслатма

Ҳурматли 1УЗ маҳсулотлар тармоғининг фойдаланувчилари!

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Сизга шуни маълум қиламизки, 1УЗ дастурида ҚҚС фоизини қуйидаги тарзда тузатиш мумкин:
1)  “Умумий” ёрлиғида “ҚҚС ставкалари” каталогини танланг.

2) “ҚҚС ставкалари” каталогида “ҚҚС 20%” элементини танланг ва элементни босинг

06082019_3

Қуйидагича ойна очилади:

06082019_4

“Номи” майдонига янги “ҚҚС 15% ” номини киритинг
“Қиймат” майдонини янги қиймат 15 га алмаштиринг.

06082019_4

Кейин “ОК” тугмасини босинг.
“ҚҚС ставкалари” каталогига ўзгартириш киритгандан сўнг, сиз одатдагидек дастурда ишлашни давом эттиришингиз мумкин.

ДИҚҚAТ !!!!  Aгар сиз аввалги даврлар учун ҳужжатларга ўзгартиришлар киритсангиз, “ҚҚС ставкалари” каталогига 20% ҚҚС ставкасини қайтаришингиз керак бўлади.

Ҳурмат билан,
1UZ жамоаси

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.