1UZ дастурларига 30.04.2020 йил санаси ҳолатига режадаги янгиланишни тақдим этади.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

  1. «Солиқлар» бўлимидаги «Қўшилган қиймат солиғи» ҳужжатида «7-Илова» жадвал қисмига йил бошидан бери шакллантириладиган маълумотлар 0101, 0102, 0103, 0104 ва 01041 кодлар билан майдон қўшилди. «Қўшилган қиймат солиғи» босма шакли 7-Иловага мувофиқ тузатилди. Изоҳ! 7-Иловадаги ҳисоботнинг янги сатрлари тўғри ишлаши учун ҳужжатлар йил бошидан тўлдирилиши керак.
  2. «Харажат моддалари» маълумотномасига янги ҳисобот шаклига мос келадиган харажатларнинг тушма рўйхати бўлган «Фойда солиғини ҳисоблаш» учун майдон қўшилди. Ушбу майдонни фойда солиғи тўловчилари томонидан 2020 йил учун фойда солиғи ҳисоботини тўғри шакллантириш учун тўлдирилади (ҳисоботнинг ўзи ишлаб чиқилмоқда).
  3. «Юк-хати ҳисобварақ фактураси» ҳужжатига товарлар қайтариб берилганда, «Сотишдан даромадни тузатиш» изоҳи билан ўтказма суммаси тўғирланди (ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаган ҳолда).
  4. «Бошқа ташкилотдан ҳизматлар» ҳужжатига манфий қиймати билан қайтариладиган коммунал харажатларни ҳисобга олиш алгоритми қўшилган.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.