1UZ дастурларига 30.01.2020 йил санаси ҳолатига оралиқ янгиланиш.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади:

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1. “Юк хати ҳисобварақ-фактура” ҳужжатига ЭҲФ шаклида юбориш функцияси қўшилди.

2. “АВ ва НМА ни чиқиб кетиши” ҳужжатига ЭҲФ шаклида юбориш функцияси қўшилди.

3. “Ҳисобварақ-фактура” ва “Юк хати ҳисобварақ-фактураси” ҳужжатларига ЭҲФ ни гуруҳлаб юбориш функцияси қўшилди.
Кетма-кетлик жараёни:
a) “— дан — гача “ бўлган даврни белгиланг ва “Ҳужжатларни гуруҳлаб юбориш” тугмасини босинг.
06082019_1
b) Ҳисобварақ- фактураларни юбориш учун тасдиқлаш ойнаси пайдо бўлади.
c) Тасдиқлангандан сўнг, дастур сиздан ЭРИ калитининг маҳфий коди(пароль) ни киритишингизни сўрайди.
d) Пароль киритилгандан сўнг дастур ҳисобварақ- фактураларни юборишни бошлайди ва тугаллагандан кейин сизга хабар беради. (берилган давр учун тақдим этилган барча ҳужжатлар юборилади).

4. “Юк хати ҳисобварақ-фактура 22.01.2019 дан”нинг босма шакли тузатилди.

  • ЁММ ни сотиш билан шуғулланувчи ташкилотлар учун.
  • “Юк хати ҳисобварақ-фактураси” ҳужжат журналидан босма шаклини яратишда “ҚҚС реализация суммаси” устуни.

5. “Сувдан фойдаланиш солиғи ҳисоби” босма шакли 02 варақ 050 қатори бўйича тузатилди.

6. “2-Шакл” ҳисобот “Таблица 2” бўлимидаги “Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади” устунининг 340, 350 va 360 қаторлари бўйича тузатилди.

7. “Солиқлар” бўлимида ҳужжатлар рўйхатига “Мулк солиғи ҳисоботи” ҳужжати “Мулк солиғи ҳисоботи” босма шакли билан қўшилди. Диққат! Ҳисоботнинг санаси ҳисобот йилининг охирги кунига тенг бўлиши керак (бу ҳисоботнинг тўлдириш тартибига таъсир қилади). Агар ҳисобот тўлдирилмаса, агар фойдаланувчиларда кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар бўлса, кўчмас мулкнинг “Асосий воситалар” маълумотномасида “Жойлашув тури” майдонидаги маълумотларни текширинг (майдон бўш бўлмаслиги керак!). “2-Илова” ва “3-Илова” бўлимларини тўлдириш учун, Агар ташкилотда белгиланган муддатда ишга туширилмаган қурилиши тугалланмаган объектлар ва асбоб-ускуналар бўлса, унда “Асосий воситалар” маълумотномасида “Смета ҳужжатлари муддати” майдонида мосламалар ва жиҳозларнинг ишга тушириш санасини кўрсатиш керак.

8. “ТМЗ ни қайта баҳолаш” ҳужжатидаги “Янги нархи” устунидаги кўрсатилган нархнинг охирги 2 белгиси сақланади (олдин ноллаб қўйган).

9. “ТМЗ ни кўчириш” ҳужжатидаги кўчириш тури “Омборлар орасида” бўлса ва жадвал қисмида 10** га тенг ҳисобланган ТМЗ кўрсатилган бўлса, кейин “Олувчи ҳисобварақаси” устунида шундай ҳисоб қайд этилади.

10. “Юк хати ҳисобварақ-фактураси” ҳужжатидаги “ЁММ” байроғи олиб ташланганда, “Истеъмол даражаси” ва Истеъмол миқдори” қаторлари олиб ташланди.

11. “АВ ва НМА ни олиб келиш” ҳужжатида ҳисоби 07 ** ёкм 0810 га тенг бўлган асосий воситалар келиб тушганда, уларнинг бухгалтерия ҳисоби ёзувига “Асосий олиб келиш” изоҳи билан киритилади.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.