Акция антикоронавирус

Ҳурматли 1UZ фойдаланувчилари!
Хабарингиз бор Республикамизда эълон қилинган карантин муносабати билан, 1UZ жамоаси мижозларимиз уйда ўтириб, масофадан иш фаолиятларини олиб боришлари учун 23.03.2020й «Акция антикоронавирус» акциясини амалга оширган эди. Акцияга асосан 1UZ фойдаланувчиларига битта иш ўрни лицензияси БЕПУЛ тақдим этилди. Бугун ушбу акция ўз ниҳоясига етганини маълум қилмоқчимиз.
Акция давомида юзлаб мурожаатлар қабул қилиниб, мижозларимизга БЕПУЛ дастурлар ўрнатиб берилди.
Юртимиз тинчлигига, халқимиз соғлиғи ва фаровонлигига қаратилган амалларимизни давом этишга харакат қиламиз. Барчангизга акциядаги иштирокингиз учун ташаккур айтамиз.
1UZ ни кузатишда давом этинг ва янгиликлардан хабардор бўлиб боринг!