2021 йил учун 1 UZ дастури режадан ташқари янгиланиш эълон қилади.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади:
«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун::

          1. «Ҳисоб-китоблар варақаси» ҳисоботида» Йил бошидан солиққа тортилувчи даромад» қатори бўйича сумма тўғирланди;
          2. «Мол-мулк ва ресурслар учун солиқларни ҳисоблаш» ҳужжатида сиз «Ҳужжатлар асосида» майдонида кўрсатиб, аванс тўловлари тўғрисидаги гувоҳнома асосида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблашингиз мумкин;
          3. «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ЯИТ/ИС» ҳужжатида
            1. Дастур юкланадиган шаблонни фойдаланувчининг иш столига сақламагани билан боғлиқ хато тузатилди;
            2. «5-илова» бўлимида ишдан бўшаган ва табел рақамини ўзгартирмасдан қайта ишга олинган ҳолларда «Состояние работника» ва «Форма контракта» устунларидаги маълумотларни йиғиш оптималлаштирилди;
          4. «Ҳисоб-фактура» ҳужжатида:
            1. Материалларни хизматлар кўрсатиш билан бир вақтнинг ўзида, уларнинг сотиб олиш нархларида ишлатилганда ўтказмалар яхшиланди (бунинг учун ҳужжат сарлавҳасида «Даромадлар хисобвараги» майдонида 903* гуруҳдаги ҳисобварақ ва «Даромадлар хисобвараги» майдонида 913* гуруҳдаги ҳисобварақ кўрсатилиши шарт);
            2. «Нархлар бўйича» усулидан фойдаланадиган ташкилотлар учун жадвал қисмида «Сотиб олиш нархи» ўзгартирилганда, «Сотиб олиш суммаси» устуни автомат қайта ҳисоблаб чиқилади;
            3. «Нол миқдорларни текшириш» байроғи эҳтиёж йўқ холлар учун олиб ташланди;
          5. «ТМЗлар бўйича қолдиқларни киритиш» ҳужжат журналида «утказмаларни таҳрирлаш» тугмаси қўшилди;
          6. «Асосий воситалар» маълумотномасида:
            1. Ўзига тегишли экириш ставкаси билан ««Сооружения»» ва «Сооружения в лизинг» кичик гуруҳлари қўшилди;
            2. Маълумотноманинг элементларидаги «Тарқсимлаш услублари» майдонида «Асосий воситаларни тақсимлаш усули» маълумот регистрига ҳавола ўрнатилди, унда маълум бир даврдан бошлаб амортизация харажатларини тақсимлаш усулини белгилашингиз мумкин;
          7. «Номоддий активлар» » маълумотномасининг элементларидаги «Тарқсимлаш услублари» майдонида «Номоддий активларни тақсимлаш усули» маълумот регистрига ҳавола ўрнатилди, унда маълум бир даврдан бошлаб амортизация харажатларини тақсимлаш усулини белгилашингиз мумкин;
          8. «Асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизатсиясини ҳисоблаш» ҳужжатида «Амортизация ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисобот» босма шаклида, асосий воситаларни йиғишда 03 ** гуруҳининг хисобварақлари ҳисобга олинади;
          9. «ТМЗнинг кирим юк хати» ҳужжатида:
            1. «Кирим ордери» босма шакли тузатилди;
            2. Актсиз солиғини ҳисобга олган ҳолда ТМЗларни кирим қилишда ҳужжатни ўтказиш пайтида пайдо бўладиган «сузувчи» хато тузатилди;
          10. «Ҳисоб-фактура» ҳужжатида:
            1. «Харидорнинг ҳисобварағи» майдонида ҳисобварақ алмаштирилганда, валютага тегишли бўлмаган тақдирда, z100 байроғи ўчирилади;
            2. «Контрагент шахсий хисобварағи» майдонидан байроқ олиб ташланди;
            3. Ҳужжатнинг сарлавҳасига «Дебиторлик қарзларини бекор қилиш» байроғи қўшилди, унда дастур хизматларни қайтаришда, дебиторлик қарзларини бекор қилиш учун ўтказма беради;
          11. «Банк / Касса» » бўлимининг тезкор тугмалари менюсида «Конвертация» тугмаси қўшилди:

          1. «Товар-моддий захираларни ҳисобдан чиқариш» ҳужжатида:
            1. Жадвал қисмидаги «ТМЗ ҳисобварағи» майдонида z002 ҳисобварағи қўшилди;
            2. Ҳужжатни «Балансдан ташқари» байроғи мавжуд бўлганда, ўтказиш пайтидаги «Миқдори» устунидаги суммани қайта ҳисоблаш билан боғлиқ хато тузатилди;
          2. «Қўшилган қиймат солиғи» ҳужжатида «Қўшилган қиймат солиғи 15%» босма шаклида 5-варақдаги , 012 кодли қаторда 2021 йилги ҳисоботлар учун суммаларни йиғиш алгоритми ўзгартирилди;
          3. Қишлоқ хўжалигидан ташқари ер солиғи тўловчилари учун «Ер участкалари» маълумотномасида кейинчалик ернинг тегишли мезонига мувофиқ «Ер солиғи» ҳисоботида кўрсатиш учун «Ноқишлоқ ер мезонлари» янги майдони қўшилди;
          4. «Қ/х бўлмаган ерлар» маълумотлар регистрида «Қурилиши тугалланмаган майдон, га» ва «1 га учун солиқ ставкасини оширди» кераксиз устунлари олиб ташланди;
          5. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер солиғи тўловчилари учун «Солиқлар» бўлимига янги «Ер солиғи» ҳужжати ва ҳужжатга босма шакл қўшилди;
          6. «ТМЗни кучириш» ҳужжатида, жадвал қисмидаги «Омборлар ўртасида» ҳаракат турини белгилашда, «ТМЗ ҳисобварағи» устунида, 15 ** гуруҳнинг ҳисобварақлари рўйхатга қўшилди;
          7. «Ҳисобварақлар режаси» маълумотномасида 1500-счёт бўйича, 1000-счёт билан бир хил субконто билан миқдорий ҳисобга олиш созламалари ўзгартирилган;

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.