1UZ дастурларига 24.12.2019 йил санаси ҳолатига оралиқ янгиланиш.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади:

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

  1. “Солиқлар” ёрлиғида “Регистрлар” менюсидаги “Минимал ижара ҳақи ставкаси (жисмоний шахслар учун)” маълумотлар регистрида 2020 йил учун ставкалар янгиланди.
  2. “ТМЗнинг кирим юк хати” ҳужжатида:
    1. Ҳужжат ўтказилганда, агар “Константалар” да “ҚҚС асосий ставкаси” майдончасида ҳужжат санасига ставка ўрнатилмаган бўлса, дастур огоҳлантириш ҳабарини беради;
    2. Ҳужжат сарлавҳасига “Миқдорсиз(саноқсиз) ҳисоб” байроғи қўйилса, жадвал бўлимига қаторлар қўшилганда, “ТМЗ хисобварағи” устунига 2929 “Миқдорсиз(саноқсиз) ҳисобдаги товарлар” ҳисобварағи киритилади;
    3. Товарларни импорт қилишда, фойдаланувчилар “Божхона суммаси” устунида БОЖХОНА ҚИЙМАТЛАРИни кўрсатиши мумкин, бу билан “Божхона нархи” устунида эса нарх автоматик равишда ҳисобланади.
  3. ”Кирим касса ордери” ҳужжатида, ҳужжат яратишда “ҚҚС ставкаси” майдони куринмайди.
  4. “АВ ва НМАни олиб қилиш” ҳужжатида ҳужжат ўтказилганда, агар “Константалар” да “ҚҚС асосий ставкаси” майдончасида ҳужжат санасига ставка ўрнатилмаган бўлса, дастур огоҳлантириш ҳабарини беради.
  5. “ Юк хати ҳисобварақ-фактураси” ҳужжатида:
    1. ТМЗ учун ягона ўлчов бирлигини кўрсатиб турадиган «Ед.изм» устуни қўшилди;
    2. Товарларни миқдорсиз(саноқсиз) ҳисобда сотишда чегирмаларни ҳисобга олишнинг қўшимча функциялари қўшилди.
    3. “Юк хати ҳисобварақ-фактура 22.01.2019дан” ҳужжатининг босма шаклидаги “Етказиб бериш нархи” устуни тузатилди. Сотиш ҳажми акциз солиғи суммаси ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилади.
  6. “Асосий воситалар” маълумотномасида гуруҳ яратишда “Ҳисобга олиш ҳисобварағи” майдонига z011 ҳисоби қўшилди.
  7. Сув солиғини тўлайдиган корхоналар учун “Сувдан фойдаланиш солиғи ҳисоби” ҳужжатининг босма шакли қўшилди (Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган корхоналар бундан мустасно), ушбу ҳужжатда фойдаланувчилар маълумотларни фақат “Бошқа истеъмол турлари” va “СТБ камайтирилиши” бўлимлари бўйича тўлдирадилар.Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарадиган корхоналар “Сувдан фойдаланиш солиғи ҳисоби” ҳужжатининг барча 3та бўлимларини тўлдирадилар ва “Сувдан фойдаланиш солиғи ҳисоби (Алкоголсиз)” босма шаклини шакллантирадилар.
  8. “ТМЗ ни ҳисобдан чиқариш” ҳужжатида ТМЗ ни балансдан ташқари ҳисобвараққа ҳисобдан чиқариш пайтидаги функционал ўзгартирилди, энди фойдаланувчилар ҳисобдан чиқаришда балансдан ташқари ҳисобварағидаги 1, 2, 3-субконтоларини кўрсатиш керак эмас, дастур уларни автоматик равишда ҳисобдан чиқарилаётган ТМЗнинг KT ҳисобварағидаги субконтолар билан мос равишда тўлдиради.
  9. “Меҳнат таътили буйруғи” ҳужжатида, ходим асосий таътил билан биргаликда қўшимча таътилга компенсация пули билан чиқадиган ҳолатларга ўзгартиришлар киритилди. Таътил кунларининг даври кўрсатилиши шарт ва таътил даврига киритилмаган компенсация кунларининг сони алоҳида кўрсатилади.
  10. “Таътил пулларини ҳисоблаш” ҳужжатидаги “Ҳисоблаш жадвали” бўлимидаги “Таътил кунлари” устунида 9-бандда кўрсатилган ҳолатлар учун таътил ва компенсация кунларининг умумий сони кўрсатилади.
  11. “Материал ҳисобот”да, ўзбек тили интерфейсида маълумот яратишда юз берадиган хато тузатилди.
  12. “Иш ҳақини ҳисоблаш” хужжатидаги “Қисқартирилган ҳолатда жадвал” бўлимидаги “Жами тўловга” устунида ҳодимнинг давр бошига қолдиғи бор ҳолатдаги суммаларни йиғиш алгоритми тузатилди.
  13. “Қўшилган Қиймат Солиғи (ҚҚС 15%)” ҳужжатидаги “Илова 4” бўлимида “Ҳисобот даврининг бошига жами” ва “Жорий ҳисобот даври учун жами” сатрларининг суммалари ҳисобланадиган устунлар суммасининг жамига тузатиш киритилди.
  14. “Банк клиент”дан “Банк кўчирмаси”ни автоматик равишда юклаб олсангиз дастур CТИР ёрдамида контрагентларни топади ва ҳужжатнинг жадвал қисмга жойлаштиради. Фойдаланувчида “Контрагентлар” маълумотномасида юклаб олинаётган файлдаги СТИР билан бир хил СТИРли контрагент йўқ бўлса, дастур бундай контрагентни маълумотномада автоматик яратади

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Ишлаб чиқариш» дастури учун:

  1. “Ишлаб чиқариш талаби” ҳужжатида жадвал қисмида “Ед.изм” устуни қўшилди, унда ТМЗ учун ўлчов бирлиги кўрсатилади.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.