1UZ дастурларига 23.11.2019 йил санаси ҳолатига оралиқ янгиланиши.

1UZ ўз дастурий маҳсулотларининг навбатдан ташқари янгиланишини тақдим этади:

1UZ «Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1. “Касса кирим ордери” ҳужжатидаги “Корреспондент ҳисобварағи” майдонида суб ҳисобварақ кўрсатилган бўлса, “ҚҚС ставкаси” ва ҚҚС суммаси” сатрлари ўчирилади ва кўринмай қолади, 90 **, 92 **, 93 ** рақамлари бундан мустасно. Илгари “ҚҚС ставкаси” ва “ҚҚС миқдори” майдончалари кўринмас эди.
2. “Юк ҳати ҳисоб фактураси” ҳужжатига қуйидагилар киритилди:
a. Материалларни реализация қилишдаги савдо-сотиқдан тушган зарар/фойдани акс эттириш ўтказмасида кейинги ҳар бир ёзувда ТМЗ кесимида ўсиб борувчи йиғилган сумма билан боғлиқ равишдаги хато бартараф этилди;
b. Қачонки ҳужжатнинг сарлавҳасидаги “Даромадлар ҳисоби” майдонида 901 * ёки 932 * ва “Харажатлар ҳисоб варғида” майдонида 911 * ёки 94 ** субҳисобваракалари кўрсатилган бўлса ҳужжатнинг жадвал қисмида “ҳисобварақаси” 28 ** ёки 11 ** субҳисобварақлар бўлган ТМЗ тўлдирилади;
c. Ҳужжатнинг жадвал қисмидаги “Валютада сотиш суммаси” устунини таҳрирлаш имкони яратилди.
3. “Ҳисобварақ-фактура” ҳужжатига қуйидагилар киритилди:
a. Ҳужжатдан нусха олинганда сарлавҳа қисмида “Харидор”, “Шартнома” ва “Контрагентнинг ҳисоб рақами” майдонларини тозалаш имкони яратилди;
b. Ҳужжат танланганда жадвал қисми тепасидаги “Ҳисобварақ-фактурага қўшимча” майдонида ва жадвал қисмида “ҚҚС ставкаси” танланган ҳужжатда кўрсатилгандек автоматик равишда тўлдирилади ва ўзгартиришнинг имкони мавжуд эмас.
4. “TMЗ кирим юк хати” ҳужжатига қуйидагилар киритилган:
a. Ҳужжатга “ТМЗ нинг ҳақиқий қийматини ҳисоблаш” босма шаклида қўшимча харажатлар миқдори барча ТМЗ учун мутаносиб равишда кўрсатилади;
b. Ҳужжат сарлавҳа қисмида “Балансдан ташқари ҳисобварағи” байроғи мавжуд бўлса, жадвал қисмининг устида “ҚҚС ставкаси” майдонида “ҚҚС сиз” дан ташқари ставка кўрсатилган бўлса, жадвал қисмида “Таннарх суммаси” устуни кўрсатилади. Илгари бу устун кўринмас эди;
c. Қачонки ҳужжатнинг санасида константада “ҚҚСнинг асосий ставкаси” майдонида “ҚҚС 20%” дан бошқа ставка кўрсатилган бўлиб, ҳужжатнинг сарлавҳасида “Харажатларга” байроғи ўрнатилган бўлса, унда ўтказма бўйича харажатларга чиқариш суммаси ҚҚС билан бирга ўтказилади.
5. “Ҳисобварақ-фактуралар(кирувчи)ни ҳисобга олиш” жамғарма реестрига комиссия шартномаси бўйича олинган товарларнинг ҳисобварақ-фактуралари акс эттирилди. Ушбу маълумотлар “Қўшилган қиймат солиғи (15%)” ҳисоботи учун зарур.
6. “ҚҚС реализация” йиғимлари реестрига комиссияга олинган товарларни реализация қилиш пайтида комиссионер томонидан берилган ҳисобварақ-фактураларни акс эттириш қўшилди, шунингдек коммунал харажатларни қоплаш учун ижарага берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар акс эттирилади. Ушбу маълумотлар “Қўшилган қиймат солиғи (15%)” ҳисоботи учун зарур.
7. “ҚҚС, комиссионерларга ва ижарага берувчиларга” маълумотларининг янги регистри ишлаб чиқилган, унда “Қўшилган қиймат солиғи (15%)” ҳисоботининг 1-иловасида акс эттириш учун зарур маълумотлар шаклланади. Регистрда кафолатловчининг (асосий шахснинг) номи, шунингдек, кафил номидан сотилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) умумий қиймати (ҚҚСсиз) ва ҚҚС суммаси, ижарачининг номи, шунингдек кўчмас мулкни ижарага бериш доирасидаги харажатларни қоплаш бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҚҚСсиз) умумий суммаси каби маълумотлар кўрсатилган.
8. “Солиқлар” ёрлиғининг ҳужжатлар умумий рўйхатига “Қўшилган қиймат солиғи (15%)” янги ҳўжжати ва унга босма шакл қўшилди.

06082019_1

Ҳисоботнинг янги шаклини тўлдириш қоидалари билан https://buxgalter.uz/konsultacii/kak_zapolnit_novuyu_formu_rascheta_nds_s_uchetom_stavki_15_procentov. ҳаволасини босиш орқали топиш мумкин.
9 “Танннархни ҳисоблаш” ҳужжатида тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлса ва ҳужжат санасига ТМЗни ҳисобдан чиқариш услуби ФИФО танланган бўлса, тўғридан-тўғри харажатларни барча партиялар кесимида ҳисобдан чиқариш хатоси тузатилди. Илгари ҳисобдан чиқариш фақат битта партия бўйича амалга оширилган эди.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.