Акция антикоронавирус

Махсус республика комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида янги турдаги коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш тўғрисидаги қарори муносабати билан, Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасалар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, асосий фаолиятларини сақлаб қолган ҳолда, ходимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқишини ташкил этишлари керак. Қолган максимал қисми масофадан туриб ишлайди (онлайн ёки масофавий).

Биз ҳам шу вазиятда мамлакатимизга оз бўлсада ёрдам бериб, ўз ҳиссамизни қўшишга қарор қилдик. Бухгалтерларнинг уйда қолиб ишларини давом эттиришлари учун уларга албатта 1UZ Бухгалтерия дастури керак бўлади. Мижозларимиз уйда  хавфсиз, хотиржам ишлашлари учун бизнинг компаниямиз 1UZ фойдаланувчиларига битта иш ўрни лицензиясини БЕПУЛ тақдим этади.

Бепул иш ўрни лицензиясини ўрнатишнинг шартлари:

  1. Лицензия Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида фақат 1UZ мижозларига берилади.
  2. Айни пайтда мижознинг дастури хох  3 ойлик бепул янгиланиш хох йиллик узайтирилган янгиланиш  ҳуқуққига эга бўлиши керак.
  3. Акция бир марталик, бу акцияда  ушбу лицензия учун техник хизмат кўрсатилмайди шунингдек, дастурларнинг янгилаш ҳуқуқи йуқ.
  4. Ушбу акция карантин даврида амал қилади.

Лицензия олиш учун сиз ЭРИ орқали имзоланган ва Курьер тизими орқали юборилган расмий хатни тақдим этишингиз керак бўлади.
Кўшимча маълумотни телеграм расмий канали https://t.me/oneuzchannel оркали ёки қуйидаги телефон рақамларга қўнғирок қилиб билишингиз мумкин: 95 193-21-15; 95 193-21-17.

Коронавирус акциясига асосан бепул лицензия олиш учун хат намунаси