Биз ЭҲФ тизиминиг операторлигига эга бўлдик.

Ҳаммамизга қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактура ҳужжатидан электрон ҳисобварақ-фактура ҳужжатларига ўтиш маълум эди. Ушбу қарор давлат органлари томонидан 2018 йилда эълон қилиниб, 2020 йил 1 январдан мажбурий ўтиш керак эди. Биз Бухгалтерия дастурларининг ишлаб чиқарувчилари сифатида бизнинг мижозларимиз, 1UZ фойдаланувчилари учун дастурда ушбу функциянинг мавжудлиги нафақат зарур , балки ҳисобчининг кундалик қулай ишлаши учун шарт эканлигини яхши тушунамиз.

Бизнинг жамоамиз учун электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ишлаш имконияти маълум бўлиб,  аллақачон бизнинг компаниямизда ишлаб чиқилган ва жорий қилинган эди. Ишлаб чиқиш 2017 йилда бошланган ва 2018 йил 1-январдан бошлаб биз контрагентлар билан кундалик ишда 1UZ Курьер тизимини (ЭҲМ тизимимиз) жорий қилдик. Амалиёт жуда ажойиб натижаларни кўрсатди. Электрон ҳисобварақ-фактураларни ишлаб чиқишга киришганимизнинг асосий сабаби, ҳисобварақ-фактураларни контрагентга етказиб бериш муаммоси эди, айниқса мижоз Республиканинг бошқа вилоятларида бўлса. Хатларни почта орқали, одамлардан сўраб, шаҳарлараро такси ҳайдовчилардан в.б контрагентга етказиб бериш ва улардан қайтариб олиш учун камида 10 кун, ойлаб вақт кетарди.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар билан ишлаш мутлақо бу муаммони бартараф этди, бизнинг контрагентларимиз ҳисобварақ-фактураларни имзолаш ва юборишлари учун дастурдаги битта тугмани босишлари кифоя эди. Шунинг учун тизимнинг номи билан ҳеч қандай қийинчилик йўқ эди, Курьер номи ўз-ўзидан келиб чиқди.

Электрон ҳисобварақ-фактура солиқ қўмитасининг ишлаб чиқилган ЭҲФ тизими ўзининг электрон ҳужжат форматлари ва маълумотни сақлаш форматлари билан бизнинг тизимимиздан фарқ қилади ва «е-фактура» операторларига айланиш учун биз «1UZ Курьер» тизимини қайта ёзишимиз керак бўлди.  Бироқ, «е-фактура» операторига айланишнинг техник томони жуда қийин эмас эди.  Лицензия олиш, техник сертификациядан ўтиш ва бошқа бир қатор ташкилий шартларга кўп вақт сарфланди. Охир оқибат биз барча талабларни бажардик ва ДСҚнинг «е-фактура»си талабларига мувофиқ электрон ҳужжатларни имзолаш ва юбориш учун узоқ кутилган ҳуқуқни қўлга киритдик.

«1UZ Курьер» нинг ривожланишининг асосий сабаби бу максимал даражада соддалиги ва қулайлиги эди, шу сабабдан имзолаш ва юбориш функциялари бухгалтер ҳисобварақ-фактуралар билан ишлайдиган  дастурнинг барча ойналарига ўрнатилган. Расмлар билан керакли кўрсатмалар https://1uz.uz/ сайтида.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ЭҲФ га мажбурий ўтиш жорий йилнинг 1 январидан бошланди, бу асосан ташкилий, техник бўлмаган кўплаб долзарб муаммолар билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда улар ҳал қилинмоқда ва йўлга қўйилмоқда, улар  ЭҲФ ДСҚдаги шахсий кабинетингизда пайдо бўлади, кейин улар 1UZ Курьер тизимида амалга оширилади. ЭҲФ фаолияти доимий равишда кенгайиб боради.

Компаниямиз фойдаланувчиларига дастурда бухгалтерия ҳисоби бўйича энг ишончли ва қулай ишни тақдим этиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилиб келмоқда.

1UZ жамоаси.