1UZ 2019 йил 1-чораги якуни бўйича жорий янгиланишларни ЭЪЛОН қилади.

1UZ навбатдаги режали янгиланган дастурий маҳсулотлар рўйхатини тақдим қилади:20245490_799989006826171_1071114133170597207_n «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1. Ижарага берувчилар томонидан коммунал тўловларни қоплаш учун ижарачиларга ҳисоб-варақ фактура тақдим қилиш функцияси ишлаб чиқилди, жумладан:
a. «Товар ва материаллар заҳираси» маълумотномасининг «Хизматлар» гуруҳига коммунал харажатларни қоплаш бўйича янги тизимли элементлар қўшилди. Натижада «Ҳисоб-варақаси» майдончасида ўтказма (проводка) учун зарур бўлган коммунал хизматлар кўрсатувчининг ҳисоб варақаси аниқлаштирилган;
b. «Ҳисоб-фактура» ҳужжатининг жадвал қисмида «Товар ва материаллар заҳираси» маълумотномасидан коммунал харажатларни қоплаш бўйича тизимли элементлар кўрсатилганда «Етказиб берувчи» ва «Шартнома» майдончалари пайдо бўлиб, коммунал хизмат кўрсатувчини ва у билан тузилган шартномани кўрсатиш лозим бўлади. Мазкур қатор бўйича ҳужжатда тузатиш киритилган;
УЗБ 1

c. «Қўшимча қиймат солиғи» ҳужжатида қоплаш учун берилган коммунал харажатлар ижарага берувчида қўшилмайди;

2. “Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва ЯИТ” ҳужжатининг “5-иловаси”да ҳисобот ойида ШЖБПҲ учун ўтказмалар бўлмаган ҳолат кўзда тутилди. Бунинг учун ҳужжатнинг бош қисмида (шапкасида) “жорий ой” ва “ўтган ой” учун ШЖБПҲга тўловлар бўйича байроқчалар бўлмаслиги керак.
“Мулкни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи маълумотнома-ҳисоби” ҳисоботининг 4-варағига янги ҳисобот шаблонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
3. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган ер участкалари бўйича ер солиғи ҳисоби ишлаб чиқилди, шу жумладан:
а. “Ер участкалари” янги маълумотномаси қўшилди, унда ер участкасининг жойлашуви ва жойлашув тури кўрсатилиши керак;
УЗБ 2

б. “Несельхоз земли” маълумотлар регистри ишлаб чиқилди, унда ер участкаси, унинг майдони, солиққа тортилмайдиган майдони, шунингдек, 1 га “ер” учун солиқ ставкаси кўрсатилиши керак;
УЗБ 3

с. “Ер солиғи (МФ ва МП учун)” ҳужжати шаклига ҳамда ” Ер солиғини тўловчи юридик шахслар тўғрисидаги маълумотнома” босма шаклига тузатиш киритилган;
д. “Ер солиғини ҳисоблаш” ҳужжати тузатилган бўлиб, унда “Ер солиғи (МФ ва МП учун)” ҳужжатини ҳар ойда солиқ қарзларини ҳисоблаш учун асос сифатида кўрсатиш керак. Ҳужжат ўтказма беради.

рус 4
4. “Солиқлар ва ажратмалар” маълумотномасида “Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ” бўйича фойдаланувчилар алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун истеъмол қилинадиган сув бўйича ставкаларни белгилашлари мумкин.

5. ЭКИҲ нинг 200 бараваридан ортиқ ва ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам миқдорда солиқ тўловчи алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун “Сув учун солиқ маълумотномаси (алкоголсиз)” янги ҳужжати ва унинг босма шакли қўшилди. Ҳужжатнинг қопқоғида (шапкасида) “ЭКИҲнинг 200 баробаридан кўпроғи” байроғи қўшилган, байроқнинг мавжуд бўлиш ёки бўлмаслигига мувофиқ тарзда, ҳужжатнинг жадвал қисми аванс тўловлари чораклик ёки ойлар бўйича ўзгартирилади.
рус 5

6. ЭКИҲнинг 200 баробаридан ортиқ ва ЭКИҲнинг 200 баробаридан кам миқдорда солиқ тўлаётган корхоналар учун босма шаклдаги “сувдан фойдаланганлик учун солиқ тўғрисидаги маълумотнома” ҳужжати кенгайтирилди. Ҳужжатнинг қопқоғида (шапкасида) “ЕКИҲнинг 200 баробаридан кўпроғи” байроғи қўшилган, агар мавжуд бўлса ёки мавжуд бўлмаса, ҳужжатнинг жадвал қисми аванс тўловлари бўйича ёки чораклик ёки ойлар бўйича ўзгартирилади.

7. “ОС ва НМА кирим қилиш” ҳужжатида импорт бўйича активларни кирим қилиш функцияси ишлаб чиқилди. “Қўшимча харажатлар” кўринишининг жадвал қисми устидаги “ҚҚС ставкаси” ўчирилганда, жадвал қисмида “ҚҚС ставкаси” устуни пайдо бўлади ва фойдаланувчи қўшимча харажатларнинг ҳар бир сатрида турли ҚҚС ставкаларини белгилаши мумкин.
рус 6
рус 7

8. “Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш” ҳужжатида резидентлар ва норезидентлар кесимида солиқ бўйича фоизларни аниқлаш алгоритми ниҳоясига етказилди.
“Тўлов манбаидан ушланадиган даромад солиғи (дивидендлар)” ва “Тўлов манбаидан ушданадиган даромад солиғи (фоиз)” солиқлари бўйича ставкалар киритилганда норезидентлар учун ҳам ставкалар ҳисобга олинган.

9. “Буюртмачи материаллари” ёрлиғи бўйича “қайта ишлаш маҳсулотларини қайтариш” ҳужжатида тўлдириш йил давомида шартнома бўйича амалга оширилади.
10. “Терминалда тўлов” ҳужжатида ҳужжатнинг вақтини ўзгартириш имконияти қўшилди, бундан олдин фақат компютернинг иш вақти белгиланган эди.
11. “Ишончнома” ҳужжатининг “Ишончнома рақами 1”, “Ишончнома №2”, “Ишончнома №3” босма шакллари жадвал қисми остида масъул шахслар лавозимларининг номлари қўшилган.
12. “ТМЗ кирим қилиш” ҳужжати “Қўшимча харажатлар” кўринишининг жадвал қисми устидаги “ҚҚС ставкаси” ўчирилганда, жадвал қисмида “ҚҚС ставкаси” устуни пайдо бўлади ва фойдаланувчи қўшимча харажатларнинг ҳар бир сатрида турли ҚҚС ставкаларини белгилаши мумкин.
рус 8

13. “Ҳисоб-фактура” ҳужжати жадвалининг юқорисидаги “ҚҚС ставкалари” тозаланганда, жадвал қисмида “ҚҚС ставкаси” устуни пайдо бўлади ва фойдаланувчи ҳужжатнинг ҳар бир сатрида турли ҚҚС ставкаларини белгилаши мумкин. Мазкур ҳужжатга “22.01.2019 дан” ёзувли босма шаклига бир ҳужжат кесимида бир неча турдаги хизматлар учун турли ставкаларни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилди.
рус 9

14. “ЯСТ ҳисоби” ҳужжати ҳисоботнинг тасдиқланган шаклига мувофиқ тузатилди.

“Умумбелгиланган солиқлар” модули учун:

15. “Қўшилган қиймат солиғи” ҳужжатининг “5-Илова” да “Олдинги ҳисобот даврининг натижаси” сатрида маълумотларни тўплаш алгоритмига тузатиш киритилди.
16. “Дивидендлар ва фоизлар солиғини ҳисоблаш” янги ҳужжати ва унга босма шакл ишлаб чиқилди.
рус 10

17. “Даромад солиғини ҳисоблаш” ҳужжати яратилди. Ҳужжат “Юридик шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш” ўтказмасини ва босма шаклини шакллантиради.

рус 11

Эслатма:

–  Ҳисоботнинг 2-иловаси “Чегирилмайдиган харажатлар (солиққа тортиладиган базага киритиладиган харажатлар)” ёрлиғида маълумотларни автоматик равишда тўплаш учун, харажатлар ҳисоб-варақаси Субконтосида “Харажатлар таркиби” ни кўрсатиш лозим, унда “даромад солиғи бўйича харажатлар” майдонидаги “147-модда. Чегирилмайдиган харажатлар” гуруҳидан зарурий қийматни танланг;
– Ҳисоботнинг 3-иловаси 3 устунидаги маълумотларни автоматик равишда йиғиш учун “Келажакда солиққа тортиладиган даромаддан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари” харажатлар ҳисоб-варақаси Субконтосида “Харажатлар таркиби” ни кўрсатиш лозим, унда “Даромад солиғи бўйича харажатлар” майдонидаги “146-модда. Келажакда солинадиган даромаддан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари” гуруҳидан зарурий қийматни танланг;
– “Юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоби”нинг 040 сатри бўйича маълумотларни автоматик равишда йиғиш учун “Ижара ҳақининг минимал ставкалари” маълумотномасини тўлдириш лозим.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан бохабар бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.