1UZ дастурларига 20.02.2020 йил санаси ҳолатига режадаги янгиланишни тақдим этади.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

  1. “Солиқлар” ёрлиғида “Қўшилган қиймат солиғи” ҳужжатини тўлдиришда 2020 йил янги шаклларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжатга кирувчи ва чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни юклаш реестрлари қўшилди. Ҳужжатнинг янги босма шакли ушбу босқичда шаклланмайди. Кейинги янгиланишда киритилиши кутилмоқда.

2020 йил январь ойига реестрларни юклаш учун, 31.01.2020йилга ҳужжат яратиш керак бўлади. Уни тўлдиринг. Сақланг ва ўтказма беринг. Кейин босма шаклини шакллантиринг(1-расм). У бўш бўлади, ундаги “Созламалар” тугмачасини босишингиз ва созламалардан реестрни юклаб олишингиз керак.

06082019_1

1-расм. Кирувчи / Чиқувчи / Комиссия ҳисобварақ-фактуралар реестрларини юклаш учун босма шакл.

06082019_1

2-расм. Ҳисобварақ-фактура реестрларини юклаш.

 

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.