1UZ дастурларининг оралиқ янгиланиш эълон қилади.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларини навбатдан ташқари янгиланишини тақдим қилади:

20245490_799989006826171_1071114133170597207_n «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1. “ЯСТни ҳисоблаш” ҳужжати. Ҳужжат бўйича ўтказмага тузатиш киритилди. Ўтказма фаолият турлари кесимида амалга оширилади.
2. “Контрагентлар” маълумотномаси бўйича. Маълумотнома элементини сақлаш пайтида СТИР бўйича текшириш имкониятини яратди, яъни илгари маълумотлар базасига киритилган СТИРга эга контрагент қайта киритилаётган бўлса, дастур огоҳлантириш беради.
3. “ККО” ҳужжати бўйича. “Қўшимча” байроқчаси фаоллаштирилганда очиладиган жадвалли қисм қўшилган. Жадвалли қисм бир ҳужжатда бир нечта операцияларни бажаришга имкон беради.
4. “Товар-фактура ТМЗ” ҳужжати бўйича. Материаллар балансдан ташқари ҳисобварағига киритилганида, хатолик юз бериб, ҳужжатни ўтказишга (проводка) имкон бермаётган эди. Мазкур ҳолатга тузатиш киритилди.
5. «Жисмоний шахслар даромадидан солиқ ва ЯИТ» ҳужжати бўйича чиқариладиган файл-реестрида (Excel) устунлар бўйича суммалар йиғиндиси ҳисобланмаётган эди. Мазкур ҳолатга ҳам тузатиш киритилди.
6. «Сувдан фойдаланганлик учун солиқ» янги ҳужжати қўшилди. Мазкур ҳужжат яратилаётганда, фойдаланувчи “тўлдириш” тугмачасини босиши керак, ундан сўнг сув солиғи ставкалари кўрсатилган бўлинмалар тўлдирилади. Агар компания алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиси бўлса, у ҳолда истеъмол қилинадиган сув ҳажмини тўлдирганда барча учта бўлинма бўйича маълумотни тўлдириш керак (учинчиси сувдан олинадиган солиқ имтиёзларини ёритиш учун мўлжалланган). Агар корхона алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи бўлмаса, у ҳолда фақат иккинчи ва учинчи қисмларни тўлдириш керак (учинчиси сувдан олинадиган солиқ имтиёзларини ёритиш учун мўлжалланган). Шундан сўнг, ҳужжатнинг бошида “Ҳисоблаш” тугмачасини босишингиз керак ва дастур ҳисобни амалга оширади. Ҳужжат учун алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун “Сувни (алкоголсиз ичимлик суви) ишлатиш учун солиқни ҳисоблаш” босма шакл ишлаб чиқилган. Ҳужжат бухгалтерия ўтказмасини бермайди.

“Ишлаб чиқариш” модули учун:
1. “Ҳисоб варақ-фактура ТМЗ” ҳужжати бўйича. “Асосий” кўринишида, ТМЗ-нинг кирими сўмда бўлса, дастур ” Ҳисоб варақ-фактура (Олинган) рўйхати” тўплами регистрига ўтказма бермаётган эди. Мазкур ҳолат тузатилди.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан бохабар бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.