19.08.2021 учун 1УЗ дастурларининг режадан ташқари версияси эълони.

1УЗ ўзининг дастурий маҳсулотларининг навбатдан ташқари янгиланишини тақдим этади:

“1УЗ Бухгалтерия.Асосий» дастури учун:

  1. «Товар моддий захиралар» маълумотномасида «Номи» майдонида белгилар сони 500 тагача оширилди;
  2. «Юк хати ҳисобварақ -фактура» ҳужжатида:
    1. «Курьер» бўлимида «Бир томонлама счёт-фактуранинг тури» майдонининг божхона қийматидан паст сотиш» тури кўрсатилганда, импорт қилинган товарларни сотишдан келиб чиқадиган ижобий фарқ (товарларни олиб киришда бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС миқдори ва сотиш баҳоси асосида ҳисобланган ҚҚС суммаси ўртасидаги фарқ) 9430 харажатлар ҳисобварағига ўтказилади;
    2. Ҳужжатнинг жадвал бўлимида, «сотиш суммаси»ни фойдаланувчи қўлда ўзгартирган ҳолларда, «сотиш баҳоси» ҳисобини тескари томондан қайта ҳисоблаш тузатилган;
    3. МХИК устуни Ҳужжатни очганда янгиланадиган бўлди;
  3. «ТМЗни ҳисобдан чиқариш» жадвал қисмида 190 дан ортиқ элемент бўлса, “ТМБни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (№2)” босма шаклини эхcел файлга тушириш имконияти очилди;
  4. «Терминал орқали тўлов» ҳужжатида «Асосий» жадвал бўлимига «ҚҚС ставкаси» майдонида (сатрида) ҚҚС тўловчилари учун «ҚҚСсиз» ставкаси кўрсатилганда танлашингиз мумкин бўлган «Имтиёз» устуни қўшилди;
  5. «Касса кирим ордери» ҳужжатида «Имтиёз» майдони, шунингдек «Батафсил» байроғи бўлган ва бўлмаган тақдирда жадвал бўлимига «ҚҚС ставкаси» майдонида (сатрида) ҚҚС тўловчилари учун «ҚҚСсиз» ставкаси кўрсатилганда танлашингиз мумкин бўлган «Имтиёз» устуни қўшилди;
  6. «Константалар»да «Енг кам иш ҳақи» майдонида 09.01.2021 йилдан 822,000.00 ёзуви қўшилган.
  7. Дастур созламаларида «Саҳифалаш» ёрлиғида белгилар сони 5000 га кўтарилди:

111

  1. «Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш» ҳужжатида:
    1. «2 -илова» бўлимига «Терминал орқали тўлов» ва «Касса кирим ордери» ҳужжатларидан имтиёзли суммалар йиғими қўшилди;
    2. «Қўшилган қиймат солиғи» босма шаклига ҳисобварақ-фактуралар реестрлари юкланадиган шаблон шакли қўшилди.

 

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.