19.04.2021 йил учун 1УЗ дастурларининг режадан ташқари версияси тўғрисида эълон.

1УЗ ўзининг дастурий маҳсулотларининг навбатдан ташқари янгиланишини тақдим этади:

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»дастури учун:

  1. “Қишлоқ хўжалиги ерлари” маълумотномалар регистрига “Кўрсаткич” устунига “Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги учун)” ҳисоботини тўғри тўлдириш учун кўрсаткичлари вариантлари қўшилган;
  2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер солиғини тўлайдиганлар учун “Солиқлар” бўлимига “Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги учун)” янги ҳужжати ва ҳужжатнинг босма шакли қўшилди;
  3. Энди “Мулк ва ресурсларга солинадиган солиқларни ҳисоблаш” ҳужжатида сиз “Ер солиғи” ва “Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги учун)” ҳужжатлари асосида ер солиғини ҳам, уларни “Ҳужжатлар асосида” майдонида кўрсатиб ҳисоблашингиз мумкин;
  4. “Касса китоби” ҳисоботининг босма шаклида, чоп этишга юборишда жадвал қисми унинг чегаралари варақдан ташқарига чиқмаслиги учун тузатилган;
  5. “ТМЗни кирим қилиш” ҳужжатида “Движение комиссионного товара” маълумотномалар регистрига ўтказмалар киритиш шартлари қўшилди;
  6. “Ходимлар” маълумотномасидаги “Қўшимча операциялар” бўлимида устунлар рўйхати охирига “Норезидент” устуни қўшилди;
  7. “Ҳисобварақлар карточкаси” ҳисоботи “Банк/Касса” бўлими ҳисоботлари рўйхатига қўшилди;
  8. “Юк хати ҳисобварақ фактура” ҳужжатида:
    • “Субcонто 1” майдони бўйлаб сичқонча билан ҳаракатланганингизда, агар бу соҳада контрагент кўрсатилган бўлса, унинг СТИР коди билан пайдо бўлувчи кўрсатма чиқади;
    • Ҳужжат журналига контрагентнинг СТИРини ўз ичига олган “СТИР” ва контрагент билан шартномани ўз ичига олган “Шартнома” устуни қўшилди;
    • ” Юк хати ҳисобварақ фактура ҳужжатлар реестри” нинг босма шаклида “Шартнома” устуни, шартнома бўйича маълумотларни кўрсатган ҳолда қўшилди;
  9. “Айланмадан солиқ” ҳужжати ва унинг босма шакли 2021 йил учун янгиланди ва баъзи фойдаланувчилар учун хатоликни келтириб чиқарган ўтказиш тартиби тузатилди;
  10. “Фойда солиғини ҳисоблаш” ҳужжати ва унинг босма шакли 2021 йил учун янгиланди;
  11. “Солиқлар ва ажратмалар” маълумотномасида “Ер солиғи” тизим элементи учун 01.01.2021 йил ҳолатига қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси бўйича ёзув қўшилди;
  12. “Табел” ҳужжатининг босма шаклида пул компенсациялари кўринишидаги қўшимча таътилни олишни ҳисобга олган ҳолда асосий меҳнат таътилига билан чиққан ходимлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, тузатилди;
  13. “ТМЗни кўчириш” ҳужжатида:
    • “Баланс ҳисоби” катакчаси фақат “Омборлар ўртасида” ва “Комиссия/субкоммиссия” ҳаракат турлари учун кўрсатилади;
    • Балансдан ташқари ҳисобварақлардаги товар-моддий бойликларнинг ҳаракатланиши учун “Баланс ҳисоби” байроқчаси мавжуд бўлганда “Омборлар ўртасида” ва “Комиссия/субкоммиссион тўғрисида” кўчирииш турлари учун ўтказмалар бериш қўшилди;
    • “Омборлар ўртасида” ҳаракат турини кўрсатганда, “Нархлар бўйича” ҳисобдан чиқариш усулидан фойдаланилганда, фойдаланувчилар учун жадвал қисмининг устига “Нархни тескари томондан ҳисоблаш” байроғи ва ҳужжатнинг жадвал қисмидаги ҳар бир сатр учун “Ҳисобга олиш ҳисобварағи” устунида 1510 ҳисобварағи қўшилди.

    Ҳужжатни ўтказишда ушбу байроқ бўлганда 1510 “Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш” счётининг кредити бўйича моддий бойликларни сотиб олиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий қийматига утказма беради. Дебет счётлар бўйича дастур томонидан ҳисобланган хақиқий нарҳ бўйича ўтказма беради

    “1УЗ Бухгалтерия. Кадрлар бўлими” дастури учун:

  14. “Ишга қабул қилиш” ҳужжатида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича таҳрирлаш қобилиятига эга янги шаблон қўшилди;

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.