19.07.2021 йил учун 1УЗ дастурларининг режадан ташқари версияси тўғрисида эълон.

1УЗ ўзининг дастурий маҳсулотларининг навбатдан ташқари янгиланишини тақдим этади:

“1УЗ Бухгалтерия.Асосий» дастури учун:

  1. «Товар моддий заҳиралар» маълумотномасида «МХИК» майдонига эҳтиёж йўқлиги сабабли бекор қилинди;
  2. «Асосий воситалар» маълумотномасида «МХИК» майдонига эҳтиёж йўқлиги сабабли бекор қилинди;
  3. «Номоддий активлар» маълумотномасида «МХИК» майдонига эҳтиёж йўқлиги сабабли бекор қилинди;
  4. Код ИКПУ. Список избранных» маълумотнома «Танлангалар рўйхати МХИК» деб қайта номланди;
  5. «Ҳисобварақ фактура», «Юк хати ҳисобварақ фактура», «АВ ва НМАнинг чиқиб кетиши», «Қайта ишланган маҳсулотларни қайтариш» ва «Юк хати ҳисобварақ фактура (улгуржи савдо)» ҳужжатларининг жадвал қисмларида «ИКПУ» устунига маълумотлар маълумотномалар элементларидан «Список избранных ИКПУ» майдонидан тушади;
  6. «Қўшилган қиймат солиғи» ҳужжатининг ўзбек тилига таржимаси 2021 йил май ойидан бошлаб янгиланди ва «3-илова» бўлимида 040 қаторидаги ҳисоб-китоб тузатилди;
  7. ТМЗ «ФИФО» ёки «АВЕКО» ҳисобдан чиқариш усулидан фойдаланадиган ташкилотлар учун «Юк хати ҳисобварақ фактура» ҳужжатида чет эл валютасида олинган даромадлар бўйича ўтказмаларни ҳужжат сарлавҳасида «z100» байроғисиз ўтказиш пайтида, ўтказмага валюта ва валюта курси ёзиладиган бўлиб тузатилди;
  8. «2-шакл» ҳисоботида «2-жадвал» бўлимида 310 кодли сатрда ва «Ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича тўланади» устунида 41** ва 61** ҳисобварақлари билан ёзишмалар бўйича йиғим қўшилди;
  9. «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ЯИТни ҳисоблаш» ҳужжатида «6-илова» бўлимида ҳодим кесимида мол-мулк ва бошқа турдаги даромадларни бир вақтнинг ўзида ҳисоблашда даромадларни кўрсатиш тузатилди;
  10. Импорт пайтида «ТМЗнинг ҳисоб-фактураси» ҳужжатида «Асосий» бўлимда «Валюта суммаси» ўзгартирилгандан сўнг жадвалдаги суммаларни қайта ҳисоблаш тузатилди;
  11. «Фойда солиғини ҳисоблаш» ҳужжатида тўлдириш ва ҳисоблаш босилгандан сўнг ҳужжатнинг сарлавҳасида «шу ойдан Солиқ тўловчи» майдонида 2 рақами кўрсатилгандаги хатолик тузатилди;
  12. «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида ҳисобот» ҳисоботига 41 ** ва 61 ** счётлари бўйича маълумотлар йиғилиши қўшилди;
  13. Дастурни ишга туширганда маълумотлар базаларининг танлов рўйхати бўлган диалог ойнасида маълумотлар базаси номларини алифбо тартибида саралаш тузилди;
  14. Маълумотлар базаларини автоматик архивлашда дастур архивларни алоҳида сақлаш учун маълумотлар базаси номи билан алоҳида папка яратади;

“1УЗ Бухгалтерия.Ишлаб чиқариш« дастури учун:

  1. «Кирим юк хати ҳисобварақ фактура» ҳужжатида:
    1. ТМЗ импорт қилинганда жадваллар қисмида устунлар кўриниши тўғирланган;
    2. Ҳужжатнинг сарлавҳасидаги «Субконто 1» майдонида СТИРини киритгандан сўнг контрагентни қўшиш функтсияси қўшилган;
    3. Ҳужжатни нусхалашда пайдо бўлган хато тузатилди;
  2. «Асосий воситалар» маълумотномасида «Ўз маблағлари ҳисобидан» ва «Маъмурий» байроқлари уларга эҳтиёж йўқлиги сабабли олиб ташланди.

 

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.