1UZ дастурларига оралиқ янгиланишни тақдим этамиз.

Бу янгиланишда фермер хўжаликлар ва ТМЗ ҳисобларига махсус ечимлар киритилган:

1UZ «Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1) «Солиқлар» ёрлиғида «Регистрлар» менюсига янги «Қишлоқ хўжалиги ерлари» регистри қўшилди. Ушбу реестр қишлоқ хўжалигида банд бўлган ер участкаларини кўрсатиш учун мўлжалланган. Фойдаланувчилар ер участкасининг «Кўрсаткичлар»ини,  «Ер участкаси»ни, агарда мавжуд бўлса ер участкаси бўйича «Имтиёзлар»ни, «Ер майдони, га»ни, «1 га учун солиқ ставкаси»ни, «Солиққа тортилмайдиган ер майдони»ни ва «Ҳақиқатда» белгисида фойдаланувчи ушбу ер участкасига эга эканлигини  билдирувчи «Ҳа» кўрсаткичини тўлдиришлари керак.

2) «Солиқлар» ёрлиғидаги ҳужжатлар рўйхатига қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқни ҳисоблашда фойдаланиладиган янги «Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги ерлари учун) » ҳужжати қўшилди. Ҳужжат «Қишлоқ хўжалиги ерлари» маьлумотлари реестри асосида автоматик равишда тўлдирилади.

06082019_3

3) «Ер солиғининг ҳисоб-китоби ҳужжатида» «Асос – ҳужжат» майдонига тузатиш киритилди, энди ер солиғини ҳисоблаш учун ушбу майдончада 2 турдаги «Ер солиғи (MФ ва КК учун)» ёки «Ер солиғи (қишлоқ хўжалиги ерлари учун)» турини танлаш имкони яратилди. «Асос – ҳужжат» танлангандан сўнг, солиқ қарздорлигини хисоблаш учун миқдор автоматик равишда ҳисобланади ва ҳужжат ўтказилаётганда тегишли ўтказмалар (проводка) киритилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат ҳар ойда ер солиғи бўйича қарздорликни тўғри ҳисоблаш учун яратилиши керак.

06082019_4

4) Константаларда «Энг кам иш ҳақи» майдончасида  2019 йил 1 сентябр ҳолатига 634880 сўм миқдорида янги қиймат қўшилди.

5) «Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» ва « Ишлаб чиқариш» модулларида «ТМЗ кирим юк хати ҳужжати» функциялари оптималлаштирилди.

6) «Юк хати ҳисоб фактураси»  ҳужжатида товарлар ва тайёр маҳсулотларни сотишда «Бошқа» ёрлиғига «Турли хил ТМЗ чегирмалари» байроғи қўшилган, босилганда жадвал қисмида «чегирма» фоизи устуни пайдо бўлади ва битта ҳужжат доирасида ТМЗларга турли хил чегирмаларни белгилаш мумкин. Чакана товарларни чегирма билан фақат миқдорий нуқтаи назардан сотиш мумкин бўлди, яъни «Асосий» ёрлиғида «миқдорий бўлмаган» ҳисоб байроғи мавжуд бўлса товарларга чегирма белгилашингиз мумкин эмас.

06082019_5

7) «Юк хати ҳисоб фактураси» ҳужжатининг очиқ шаклида ТМЗ бўйича қолдиқларни янгилаш алгоритми яхшиланди, яъни фойдаланувчи ҳужжатни ёпмасдан туриб ТМЗ бўйича янги миқдорни кирим ёки ҳисобдан чиқараётганда «Қолдиқларни янгилаш» тугмасини босиши билан дастур уларни янгилайди.

8) «Табель» ҳужжатининг чоп этиш шаклида, ставкаси 1 дан кам бўлган ходимлар бўйича чоп этиш шаклини шакллантиришда «беш кунлик» иш куни графигида ишловчи ходимлар иш графиги ставкасидан келиб чиқиб тузатилган соатлар ёритилади. Масалан, ходим «беш кунлик» иш графигига асосан ярим ставкада (0,5) ишлайди, тегишлича дастур унга иш вақти кунига 4 соат кўрсатади.

9) «Етказиб берилган хом ашёни қабул қилиш ва топшириш далолатномаси»нинг чоп этиш шаклида «ТМЗни кўчириш» ҳужжатининг жадвал қисмига ЖАМИ миқдорлар қўшилди.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.