1UZ дастурларига 13.04.2020 йил санаси ҳолатига режадаги янгиланишни тақдим этади.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1. «Товар ҳисоботи» ҳисоботида товарларни қайта баҳоланганидан кейин сумма бўйича хатолик тузатилди.

2.«Таннархни ҳисоблаш» ҳужжатида ТМЗни ҳисобдан чиқаришнинг «ФИФО» усулидан фойдаланиб, бир хил миқдордаги бир неча партиялар чиқарилган тақдирда, «Затраты незавершенного производства» бўлимида миқдор ҳисоб-китоби тўғирланди.

3.«ТМЗнинг кирим юк хати» ҳужжатида ҳужжат сарлавҳасидаги «Субконто 2» майдонини қўлда тозалангандан сўнг, «Субконто 1» майдонини автоматик тозаланиб кетиб қолиши билан боғлиқ хатолик тузатилди;

4.«Юк-хати ҳисобварақ фактураси» ҳужжатида товарларни қайтариш («Умумий овқатланиш», «Комиссионерда сотиш», «ЁММ» ва Материлларни сотишдан ташқари) автоматлаштирилди. «Асосий» ёрлиғида товарларнинг қайтарилишини ҳисобга олиш учун «Субконто 1» ва «Субконто 2» майдонларида харидор ва шартнома кўрсатилиши керак, чакана савдо орқали қайтариш қилинганда «Чакана савдо»  «Миқдорсиз ҳисоб»  байроқларини қўйишингиз керак. Кейин, «Бошқалар» бўлимида ҳужжат сарлавҳасидаги «Ҳисобварақ-фактурага қўшимча» майдонига филтрланган рўйхатдан қайтариш амалга оширилиши керак бўлган «Юк хати ҳисобварақ-фактураси» ҳужжатини танлашингиз керак бўлади. Сўнг жадвал қисмининг устидаги «Тўлдириш” тугмачасини босинг, шундан сўнг жадвал қисми автоматик равишда тўлдирилади. «Миқдори» устунида қайтарилган миқдорни “-” белгиси билан кўрсатиш керак, миқдорсиз ҳисоб учун «Сотиш суммаси» устунида “-” белгиси билан суммани кўрсатиш керак. Ҳужжатни ўтказинг.

5. «Коэффициенты расчета командировочных по центрам» маълумотлар регистрига«БРВ»  устуни қўшилди, унда суткаликни ҳисоблаш учун базовий ҳисоблаш қийматининг миқдори кўрсатилиши керак.

6. «Аванс ҳисоботи» ҳужжатидаги «Орқа тарафи» бўлимида «Харажат тури» устунида рўйхатдан «Суточные (по норме)» кўрсатилган бўлса, «Суммаси» устунида марказга ва «Коэффициенты расчета командировочных по центрам» маълумотлар регистрида кўрсатилган БҲМга кўра ҳисоблаш амалга оширилади.

7. «Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш(кирувчи)» жамғарма регистрига «Етказиб берувчи» майдонига корпаратив карта орқали сотиб олинган товарларни кирим қилишда «ТМЗнинг кирим юк хати» ҳужжатидаги хужжатга асосан кўрсатилган «Етказиб берувчи/буйуртмачи ҳисобварақа фактураси» майдонидан тўлдириш алгоритми қўшилди.

8. Ижарага берувчилар учун «Бошқа ташкилотдан ҳизматлар» ҳужжати сарлавҳасига «Коммунал хизматларни қоплаш билан» байроғи қўшилди, уни босганда ҳужжатнинг жадвал қисмида «Қоплаш суммаси» ва «Қоплаш ҚҚСи» устунлари пайдо бўлади, унда фойдаланувчи ижарачи томонидан коплаб бериладиган коммунал харажатлар ва улар бўйича ҚҚС суммасини қўлда кўрсатиши шарт.

06082019_1

9. «АВ ва НМАни олиб келиш» ҳужжатида Ўз. Рес. СКнинг 267-моддаси асосида ва ишлаб чиқариш мақсадларида узоқ муддатли активларни кирим қилиш билан бир вақтнинг ўзида қўшимча ҳаражатларни мутаносиб равишда тақсимлашни амалга оширади, Солиқ кодексининг 267-моддасига биноан узоқ муддатли активларга тегишли қўшимча харажатлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.

10. «Иш ҳақи ҳисоб-китоби»  ҳужжатида ЯИТ ўтказмасида 94** ДТ ҳисобварақ буйича Субконто 1 ва 20** ДТ ҳисобварақ буйича Субконто 2 “54-сонли харажатлар таркиби тўғрисидаги низом” га мувофиқ тузатилди. Даромад солиғининг ҳисоб-китоби йилнинг ўрталарида ишга қабул қилинган ишчилар учун имтиёзлар қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда тузатилди.

11. «Дивидентларни ва фоизларни ҳисоблаш» ҳужжат сарлавҳасига «Ҳисобга олиш учун» майдони қўшилди, унда фойдаланувчи 2020 йилдан бошлаб солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинадиган корхона томонидан олинган дивидендлар миқдорини қўлда кўрсатади, жадвал қисмида ҳужжат сарлавҳасидаги “Тақсимлаш” тугмачасини босгандан кейин дивиденд олувчи резидентлар бўйича сумма автоматик равишда ҳисобланадиган «Ҳисобга олиш учун» устуни қўшилди.

06082019_1

12. «Дивидентлар ва фоизлар солиғини ҳисоблаш» ҳужжатига 2020 йил учун дивидентлар ва фоизлар тўғрисида ҳисобот беришнинг янги тартибига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди. Ҳисоботнинг янги босма шакли қўшилди.

13. «Солиқлар» бўлимида 2020 йил учун «Қўшилган қиймат солиғи» тўғрисидаги ҳужжат ўзгартирилди:

  • «Илова 4» ва «Кирувчи реестрлар» бўлимларида «Услуги сторонних организаций» ҳужжатидан “” ва “” устунларида тўланадиган коммунал хизматларни қопланмайдиган  суммани кўрсатиш алгоритми қўшилган.
  • «Илова 4», «Илова 5», «Илова 6» бўлимларида, «Кирувчи реестрлар», «Чиқувчи реестрлар » ва «Комиссия реестрлар» жадвалларида сиз рақамлар билан суммани манфий қиймат билан киритишингиз мумкин;
  • «Илова 7» ёрлиғи қўшилди, унда ўтган давр учун ҳисоботни ҳисобга олиш учун қабул қилинган «Қўшилган қиймат солиғи 15%» ҳужжатининг босма шаклини тўғри чиқариш учун фойдаланувчи ҚҚС миқдорини қўлда кўрсатиши керак.

14. «Контрагентлар» маълумотномасида «Мамлакати» майдонида чет эл давлати кўрсатилган бўлса, ИНН майдонида белгилар миқдори 12 тага ортади.

15. «Форма №2» ҳисоботида «Бюджетга тўловлар тўғрисидаги маълумот» жадвалидаги «Ҳисобот даври учун ҳақиқатда тўлангани» устунида солиқ суммаларини ҳисобварақлар ўртасида ўтказиш билан боғлиқ операцияларни кўрсатиш алгоритми қўшилган.

16. «Банк кўчирмаси» ҳужжатига эски намунадаги Kaпитал банк учун юклаш шаблони қўшилди.

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Улгуржи савдо» дастури учун:

17. «ТМЗнинг кирим юк хати (улгуржи савдо)» ҳужжатида «ТМЗнинг кирим юк хати (улгуржи савдо)» босма шаклининг жадвал қисмида «Аксиз солиғи» ва «ҚҚС суммаси» устунлари бўйича натижалар умумлаштирилди.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.