2019 йил 2-чораги якуни бўйича 1UZ жорий дастурий янгиланишларни ЭЪЛОН қилади!

20245490_799989006826171_1071114133170597207_n «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

1. «Товар – материаллар заҳираси» маълумотномасидан «Тип» ва «Материал» танланганда «Ҳисобга олиш ҳисобварағи» майдончасига z006 ҳисобварағи қўшилди.
2. “Солиқ солиш объектлари” маълумотномасига тизимли элементлар қўшилди. Жумладан, «Уй-жойлар (Тошкент шаҳри)», «Уй-жойлар (Нукус, шаҳарлар – вилоят марказлари)», «Уй-жойлар (бошқа аҳоли пунктлари)», «Нотурар-жой бинолар» (Тошкент.ш.), «Нукус, шаҳарлар – вилоят марказлари», «Нотурар жой бинолари (бошқа аҳоли пунктлари)», «Енгил автомобиллар», «Микроавтобуслар». Ушбу элементлар «Жисмоний шахслар даромадидан солиқ ва ЯИТ» ҳужжатининг «3-Иловаси»да солиқ ставкасини акс эттириш учун зарур.
3. Жисмоний шахслар учун ижара тўлови ставкаси бўйича йил бошига маълумотномаларни жамлаган «Ижара тўловининг минимал ставкаси (Жисмоний шахслар)» янги маълумотнома регистри қўшимча қилинди.
4. «Несолхоз земли» ахборот регистрига «Имтиёзлар» устуни қўшиб қўйилди, танлов «Имтиёзлар» маълумотномасидан олинади. Устун ер участкасига бериладиган имтиёз тўғрисидаги маълумотни сақлаш учун мўлжалланган.
5. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ерларни аниқлаш учун «Селхоз.земли» ахборотининг янги регистри қўшилди.
6. «Ер солиғи (Микро фирма ва кичик корхоналар учун)» ҳужжатининг «2-Иловаси»да ер участкалари ҳақидаги маълумотни автоматик тарзда тўлдириш «Несельхоз земли» ахборот регистрида кўрсатилган имтиёзлар асосида амалга ошириладиган бўлди.
7. «ТМЗ-ни ҳисобдан чиқариш» ҳужжатида ҳужжатнинг бошига «Балансдан ташқари ҳисобварағида» байроғи қўшилди, унинг мавжудлигида ТМЗлар балансдан ташқари Z003, Z006, Z014 ҳисобварағларидан ҳисобдан чиқариш мумкин бўлади.
8. «Ҳисобварақ фактура» ҳужжатида:
а. Жадвал қисмида «Товар материал заҳиралар» маълумотномасидан коммунал харажатларни қоплаш билан боғлиқ элемент танланганда, агар «Етказиб берувчи» устунидаги маълумотлар ўзгарганда, «Шартнома» устунидаги маълумотлар етказиб берувчиси кесимида ҳам янгиланади.
б. «Комиссия» байроғи ҳужжатнинг бош қисмида мавжудлигида, фойдаланувчи жадвалнинг юқорисидаги «тўлдириш» тугмасини босганида, жадвал юқори қисмидаги «ҚҚС ставкаси» майдонида дастур «Комиссия» бўлинмасида кўрсатилган «Реализация учун асос» майдончасида кўрсатилган «ҚҚС ставкаси»ни қўллайди.
9. «Терминал орқали тўлов » ҳужжатида жадвалнинг юқори қисмидаги «ҚҚС ставкаси» майдончаси тозаланганда жадвал қисмида «ҚҚС ставкаси» устуни пайдо бўлади, унда ҳар бир сатр учун ҚҚС ставкасини танлаш имконияти мавжуд бўлиб, жадвалнинг юқори ва жадвал қисмидаги даромадлар ҳисобварағига мос равишда 90**, 92**, 93** ҳисобварағларига тўғри келади.
10. Фойдаланувчига қулайлик учун Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш” ҳужжатида “Ҳисобварақ” майдончасидаги “Ҳисоблаш тури” майдонига тушиб келувчи 661* ва 692* ҳисобварақлари рўйхати қўшилди. Шунингдек, агар ҳужжатнинг бошида «Ҳисоблаш тури» майдоничаси бўйича «Дивидендлар» элементи танланган бўлса, ҳужжатнинг бошида «Ҳисобварақ» майдончасида «Дивидендлар ва фоизларни ҳисобга олиш» бўлимида 6441 ҳисобварағи автоматик тарзда кўрсатилади. «Тўлов манбаида ушланадиган солиқ (дивидендлар)», акс ўлароқ, агар ҳисоблаш тури = «Фоиз» бўлса, унда 6442 «Тўлов манбаида ушланадиган солиқ (фоизлар)» .
11. «АС ва НМА кирими» ҳужжатида «Кирим манбаи» майдончасида «Устав фондига қўшилган улуш » танланган тақдирда ҳужжат ўтказмасига тузатиш киритилди, яъни Дт-08**, Кт 46** ҳисоб рақамига ёзилиш ўрнатилди. Илгари Дт тўғридан-тўғри 01**га ёки 04** ҳисобварағига Кт 46** дан ўтказма қилинган.
12. «Аванc ҳисоботи» ҳужжати «Орқа томони» бўлинмасида «Қарз Ҳисоби» устунига ҳисобдор шахслар томонидан нақд ёки корпаратив карталардан кўрсатилган тўлов хизматларини ҳисобга олувчи 423* ва 429* суб-ҳисобварағлари қўшилди.
13. «Табель» ҳужжатида «Батафсил» байроғи мавжуд бўлса, фойдаланувчи қўл билан соат сатрларни ўзгартиргандан сўнг, ҳужжат қайта очилганда ўзгарган маълумотлар кўрсатилади ва сақланади, аввал бу ўзгаришлар сақланмас эди. Ҳужжатни чоп этиш шакли созланган.
14. «Касса кирим ордери» ҳужжатидаги «Қўшимча» байроғи мавжуд бўлганда жадвал қисмининг «Корр. Ҳисобварағи» майдонида 44**, 45**, 64**, 65**, 90**, 92**, 93** ҳисобварағлар рўйхати қўшилди. Жадвал қисмидаги ҚҚС ставкасини фақат «Корр.ҳисобварағи» 90**, 92**, 93** ҳисобварағи мавжуд сатрларда танлаш мумкин.
15. «Жисмоний шахслар даромадидан солиқлар ва ЯИТ ҳисоби» ҳужжатининг «3-Илова»да жисмоний шахсларнинг мол-мулк даромадлари бўйича солиқ ставкалари «Ижара тўловининг минимал ставкалари (жисмоний шахслар учун)» маълумот регистри асосида автоматик равишда тўлдирилади. Ҳужжатнинг чоп этиш шакли созланган.
16. « Ишлаб чиқариш талаби» ҳужжатида «Талаб №2» янги чоп этиш шакли қўшилди.
17. “Материаллар ҳисоботи” ҳисоботида «Ҳисобварақ» майдонида мижоз томонидан тақдим этилган хомашё материаллари бўйича материаллар ҳисоботини олиш учун 2099 ва 2399 ҳисобварақлари қўшилди.
18. «ТМЗ-нинг кирим ҳисоб-варақ фактураси » ҳужжатида «Аванс ҳисоботи» чоп этиш шаклининг орқа томонида ТМЗ ҳужжат ва қўшимча харажатлар бўйича тўлдирилади.
19. «Устама нархни ҳисобга олган ҳолда овқат таннархи ҳисоби» ҳужжатида жадвал қисмни тўлдириш билан боғлиқ вазият ўзгарган материални ҳисобга олган ҳолда тузатилган.

«Ишлаб чиқариш» модули учун:

1. «Маҳсулот харажати меъёри» ҳужжатида «Код» устуни қўшилган бўлиб, «ТМЗ» маълумотномасидан танлов мавжуд бўлган устунлар қўшилади, инвентаризация кодлари кўрсатилади.
2. ТМЗ импорт қилишда «ТМЗ-нинг ҳисоб-фактураси» ҳужжатида жадвалнинг «Асосий» қисмида акциз солиғи миқдорини ҳисоблаш созланди.

«Умумбелгиланган солиқлар» модули учун:

1. «CҚҚСни ҳисоблаш» ҳужжатининг 4-сонли иловасида «ҚҚС билан қиймат» устуни тузатилди.
2. «СҚҚС ҳисоблаш» ҳужжатида ҳисобварақ фактуралар реестрининг электрон файлини чиқариб олишга тузатиш киритилди.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.