Ташкилотингизнинг бирламчи ҳужжатлари асосида тезкор маълумотларни қуйидаги шаклда олмоқчимисиз?

directoruz

Унда dir.1uz.uz сайтига марҳамат!

Бу ва бошқа “виджетлар” сизнинг ташкилотингиз ҳолатини молиявий, материал ва кадрлар ресурслари бўйича хоҳланг умумлаштирилган, хоҳланг батафсил шаклларда маълумотлар етказади.

Бирламчи маълумотлар тўғридан-тўғри сиз эгалик қилаётган компьютерингиздаги “1UZ Бухгалтерия” “1UZ Омборхона”, “1UZ Ходимлар бўлими” дастурлардан веб кўринишда сизга етиб келади. Мазкур маълумотлар сизнинг компьютерингиздан ташқари хеч қаерда сақланмайди ва қайта ишланмайди. Шунинг учун юқоридаги дастурлар ишлатилаётган компьютер “1UZ Директор” орқали сизга ахборот бериши учун интернетга уланган ва созланган бўлиши керак, акс холда “1UZ Директор” сайти сизга хизмат қила олмайди.

“1UZ Директор” dir.1uz.uz сайти сизга берадиган имкониятлар билан танишиш учун кириш саҳифада “Демо” тугмасини босинг.

“1UZ Директор” ахборот тизими тест режимда ишлаш даврида мижозларимиз учун бепул. Имкониятдан фойдаланинг.

Мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқаришда фаол қатнашган барча 1UZ фойдаланувчилар, мутахассисларга эҳтиром ва ташаккуримизни билдирамиз. Сизларга катта рахмат!

Ахборот тизими такомилланиши, яхшиланиши устида узликсиз иш олиб борамиз.

Ҳурмат билан,
1UZ жамоаси.