1UZ дастурий махсулотлари учун 07.05.2021й. га Курьер тизими бўйича эълон.

1UZ дастурий махсулотлари учун 07.05.2021й. га Курьер тизими бўйича эълон

I. Энди ЭСФ тизимида ҚҚС тўловчисининг имтиёзларини кўрсатиш имкони пайдо бўлди.
Ҳаракатлар кетма-кетлиги:

  1. my.soliq.uz веб-сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Хизматлар” бўлимида “Қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари” ни топинг.
  2. ” Қўшилган қиймат солиғи имтиёзлари” ойнасини тўлдириш:
    • “Имтиёзингизга шартли ном беринг” майдони – имтиёзнинг номини ихтиёрий шаклда киритилади
    • “Имтиёз коди” майдони – “Имтиёз” маълумотномасидан танланади.
    • “Имтиёз матни” майдони – имтиёзнинг тўлиқ номи имтиёз коди танлангада автоматик равишда “Имтиёз” маълумотномасидан тулдирилади.
    • “Юбориш” майдони – киритилган маълумотларни ёзувни таҳрирлаш ва ўчириш имконияти билан “Имтиёзларингиз рўйхати” жадвалида сақлайди.

  3. Юқоридаги шартлар бажарилгандан сўнг, дастурда Курьер бўлимида «Синхронизация» босилганда, «Список избранных льгот» маълумотномаси автомат тўлдирилади.
  4. Агар фойдаланувчи ҚҚС тўловчиси бўлса (хужжат санасида константаларда 15%(20%) танланган булиши керак) хужжатнинг жадвал қисмида “Имтиёз” устуни кўринади. Ушбу ўзгаришлар қуйидаги хужжатларга таъсир кўрсатади:

    • Ҳисобварақ фактура
    • Юк ҳати ҳисобварақ фактура
    • АВнинг чиқиб кетиши
    • Юк ҳати ҳисобварақ фактура(Улгуржи Савдо)
    • Қайта ишланган маҳсулотларни қайтариш

II. “Бир томонлама ҳисобварақ-фактуранинг тури” майдонидаги очиладиган рўйхат ўзгартирилди:

  1. “Экспорт учун” қиймати ўрнига қўшилганлар:
    • Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида)
    • Хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида)


  2. “Бозор бахосидан паст сотув” қиймати қўшилган.
  3. “Божхона қийматидан паст сотув” қиймати қўшилган.

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.