1UZ дастурларига 04.09.2020 йил санаси ҳолатига оралиқ янгиланиш.

1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади:

«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:

    1. «Таннархни ҳисоблаш» ҳужжатида «Кўрсаткичлар» бўлимидаги «Коэффициент» устунидаги белгилар сони вергулдан кейин 5 тагача ошган;
    2. «Солиқлар» бўлимида Ўз Рес Солиқ кодексининг 379 ва 380-моддаларига мувофиқ имтиёзли суммаларни кўрсатиш учун мўлжалланган «Илова 2» устунида «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ЯИТ/ИжС» хужжатини тўлдириш автоматлаштирилган;
    3. «Солиқлар» бўлимида «Қўшимча қиймат солиғи» ҳужжатининг  «Илова 2» да 0411, 0412, 0413 кодли сатрлар олиб ташланди, «Илова 7» да янги ҳисобот шаблонига мувофиқ 01042 ва 01043 кодлари бўлган қаторлар қўшилди. «Қўшимча қиймат солиғи 15%» босма шакли янгиланди;
    4. «Юк хати хисобварак-фактураси» ҳужжатида:
  • «Қўшимча харажатлар» жадвал қисмида «Валюта» ва «Курс» устунлари қўшилди, бунда фойдаланувчи ҳар бир харажат учун валютанинг турини белгилаши мумкин, бунда валюта курси ҳисобварақ фактуранинг ёзилган санасига қараб белгиланади, харажат сатрида сана йўқ бўлса валюта курси ҳужжат санаси бўйича белгиланади;

Диққат!!! «Қўшимча харажатлар» бўлимида валюта харажатларини кўрсатмасдан олдин «Валюталар» маълумотномасида «Валюта синхронизацияси»ни бажариш керак!

  • «Асосий» жадвал қисмида «Миқдор» устуни бошқа жойга кўчирилди ва «Таннархи» устунидан олдин жойлашган;
  • Ҳужжатлар рўйхати маълумотномасида «Валюта суммаси» маълумотларини хам кўрсатадиган бўлди.
  1. «Минимал ижара ҳақи ставкаси (жисмоний шахслар учун)» маълумотлар реестрига 01.07.2020 йилдан бошлаб ПФ-6029 бўйича 0,00 га тенг янги ёзувлар киритилди.
  1. «Жуфт ҳисобварақалар» маълумотномаси «Аванс ҳисобварақалари» деб ўзгартирилди.
  2. Асосий воситалар гуруҳлари учун амортизация ставкаларини сақлайдиган «Амортизация нормаси» деб номланган янги маълумот реестри қўшилди:

directoruz

  1. «Асосий воситалар» маълумотномасида «Амортизация нормаси» майдонида
    directoruz тугмаси кушилди. Бу тугма орқали «Амортизация нормаси» маълумот регистрига кириб кўриш имконияти қўшилди, унда АВ гуруҳлари бўйича белгиланган амортизация ставкаларини кўришимиз мумкин. Айтиб ўтиш лозимки, бу усулда  майдоннинг ўзида ўзгартиришларни амалга ошириш имкони йўқ:

 

directoruz

  1. «АВ ва НМАнинг амортизациясини ҳисоблаш» ҳужжатида «Йиллик эскириш нормаси» устунида «Бу НМА» байроғи бўлмаса, у ҳолда амортизация даражаси ҳужжат санаси киритилган даврдаги нормани яъни «Амортизация нормаси» маълумот регистрида киритилган нормани ўз ичига олади.

«1UZ Курьер» тизими дастурлари: «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий»; «1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий. Улгуржи савдо» бўйича:

  1. «Ҳисобварақ-фактура»: «Юк хати ҳисобварақ-фактураси»; реализация тури учун «АВ ва НМА ни чиқиб кетиши»; «Юк хати ҳисобварақ-фактураси (улгуржи савдо)», ушбу хужжатларда янги шаблонларга мувофиқ ЭҲФ юбориш функцияси янгиланди.

a. Ҳужжатларга «Курьер» бўлими қўшилди:

directoruz

b. «Курьер» бўлимида сиз ҳисобварақ-фактура турини созлашингиз мумкин

directoruz

Турларини танлашда: Қўшимча ва Тузатилган, тўлдириш учун қўшимча танлов маьлумотлари яратилган.
directoruz

  • Ҳисобварақ-фактурани танлаш – ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши керак бўлган ҳужжатни танлаш учун ҳужжатнинг варақ шаклига ҳавола.
  • Аввалги ҳисобварақ-фактуранинг ID си – Сиз ўзгартирмоқчи ёки тўлдирмоқчи бўлган ҳужжатнинг ID си. Агар сиз варақ шаклларидан ҳужжатни танлаган бўлсангиз ва ҳужжат илгари ЭҲФ шаклида юборилган бўлса, майдон автоматик равишда тўлдирилади. Бошқа барча ҳолатларда, Сиз уни қўлда киритишингиз керак.
  • Аввалги ҳисобварақ-фактуранинг рақами – Сиз ўзгартирмоқчи ёки тўлдирмоқчи бўлган ҳужжатнинг рақами. Агар сиз варақ шаклларидан ҳужжатни танлаган бўлсангиз ва ҳужжат илгари ЭҲФ шаклида юборилган бўлса, майдон автоматик равишда тўлдирилади. Бошқа барча ҳолатларда, Сиз уни қўлда киритишингиз керак.
  • Аввалги ҳисобварақ-фактуранинг cанаси – Сиз ўзгартирмоқчи ёки тўлдирмоқчи бўлган ҳужжатнинг cанаси. Агар сиз варақ шаклларидан ҳужжатни танлаган бўлсангиз ва ҳужжат илгари ЭҲФ шаклида юборилган бўлса, майдон автоматик равишда тўлдирилади. Бошқа барча ҳолатларда, Сиз уни қўлда киритишингиз керак.

c. «Курьер» бўлимида «Бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг турлари» ни созлашингиз мумкин. Бунинг учун:

directoruz

  1. «Бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар» байроғини ёқинг
  2. «Бир томонлама ҳисобварақ-фактураларнинг турлари» ни танланг

ДИҚҚАТ!!! Ҳужжатни электрон шаклда тўғри юбориш учун «Курьер» бўлимини тўлдириш МАЖБУРИЙ ҳисобланади.

d. Ҳужжатни ЭҲ сифатида юбориш эски схема бўйича, «Курьер» тугмачаси ёрдамида ҳужжатлар варақаси орқали амалга оширилади.

directoruz

2. «Ишончнома» ҳужжатини электрон ҳужжат сифатида юбориш механизми ишлаб чиқилди. Ҳужжатни ЭҲ сифатида юбориш учун қуйидагилар керак:

а. Шакл варағидан ҳужжатни танланг, сўнг «Курьер» тугмасини босинг
directoruz

b.«E-factura юбориш шакли» ойнаси очилади. Ҳужжатни таркибини текширишингиз керак, сўнгра «Юбориш» тугмасини босингdirectoruzc.«Паролни киритинг» ойнаси очилади. Паролни киритинг ва “OK” тугмачаси билан юборилганликни тасдиқланг

directoruz

ДИҚҚАТ!!! «1UZ Курьер» тизими ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволада жойлашган фойдаланувчи қўлланмасидан олишингиз мумкин. https://1uz.uz/products/courier/

1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.