09.02.2021 йил холатига 1 UZ дастурининг режадан ташқари янгиланиш эълон қилади
1UZ ўзининг дастурий маҳсулотларига навбатдан ташқари янгиланишни тақдим этади:
«1UZ Бухгалтерия ҳисоби. Асосий» дастури учун:
- «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва Ягона Ижтимоий тўлов» хужжатида «Ҳисоблаш» ёрлиғида:
- 0110 кодли катор қўшилди ва янги хисобот шаблонига биноан шу код бўйича барча йиғимлар автоматлаштирилди;
- 013 қаторида 5 ва 6 устунлар бўйича суммалар йиғими автоматлаштирилди;
- Янги ҳисобот шаблонига мувофиқ 020 кодли қатор қўшилди;
- «Жисмоний шаҳслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқларни ҳисоблаш» ёрлиғининг босма шаклида юқоридаги хатбошиларга қатор қўшилишини ҳисобга олган ҳолда тузатилди ;
- «Бизнинг ҳисоб рақамларимиз» маълумотномасида «ҳисоб китоб ракамлар сонини кўпайтириш» байроғи қўшилган бўлиб, унинг мавжудлиги «х/р» майдонидаги белгилар сони 30 тагача оширилди;
- «Товар моддий захираларни ҳисобдан чиқариш» ҳужжатида «ФИФО» захираларни хисобдан чикариш усулидан фойдаланадиган фойдаланувчилар орасида юзага келадиган ТМЗ миқдори бўйича қолдиқлар мавжуд бўлмай. аммо миқдори бўйича баланс мавжуд бўлганидаги хатоликлар тузатилди ;
- «Солиқлар ва чегирмалар» маълумотларни рўйхатга олиш китобида «ижтимоий солиқ» элементи учун 01.01.2021йил холатига 12,00 микдорида янги ёзуви қўшилди;
- «Юк хати ҳисоб-варака» хужжатида:
- ИКПУ устунидаги хужжатнинг жадвал қисмидаги «Тўлдириш» тугмачасини босганингизда код автоматик равишда кўрсатилади;
- Олдиндан сотилган материлларни бошка мол-мулк тасарруфидан қайтариш пайтида бўладиган пул ўтказмалари охиригача ишланди;
- «Харид килинган сумма» устуни нархлар бўйича хисобдан чикариш усулида «таҳрирлаш» учун очиб кўйилди;
- Агар хужжатларнинг жадвал қисмида хамма номенклатуралар бўйича бир хил микдор бирлиги бўлса «Миқдор бўйича қолдиқлар» , «Миқдори», «Сотиш нархи» устунларида («Сотиш нархи» устуни фақат бир марта тўлдириш пайтида ва жами хужжат ёпилганидан кейин сақланмайди) жами миқдори кўрсатиладиган бўлди;
- Жадвал қисмида «Сотиб олиш нархи» узгартирилганда «Сотиш суммаси» устуни ўзгармайди;
- Жадвал қисмидаги қаторни нусхалаш клавиатурадаги «F9» тугмаси ёрдамида амалга оширилади;
- «Шартномалар» маълумотномасида «Спецификация» ёрлиғида, «Номенклатура» устунидан кейин «ИКПУ» устуни қўшилган;
- «Фойда солиғини ҳисоблаш» хужжатининг «илова-2» кисмида «ФИФО» захираларни хисобдан чикариш усули буйича 0150 кодли каторда харажатлар буйича йиғинмаларда бўлаётган хатоликлар тўғириланди;
- «Қўшилган қиймат солиғини хисоблаш» хужжатида:»:
- «4-илова» ёрлиғида охирги икки устунда миқдорларни йиғиш бўйича муддат хужжат санасидан кечиктирмасдан ўзгартирилган;
- «7-илова» ёрлиғида 0103 кодли қаторда суммаларни йиғиш бўйича хисоб китоб алгоритми тўлдирилди;
- Кирувчи юк хати хисоб-варака реесторида сана бўйича саралаш тузилган;
- Хужжатнинг жадвал қисмларида «4-илова», «5-илова», «6-илова», «Кирувчи реестлар», «Чиқувчи реестлари», «Комиссия реестлар» устунларида жами суммани хисоблаш кайта тикланди;
- «ТМЗ нин кирим юк хати» хужжатида::
- «ТМЗ нинг хақиқий қийматини хисоблаш» хужжатининг босма шакли тузатилди;
- Импорт бўйича «қўшимча харажатлар» нинг жадвал қисмида жами суммани хисоблаш ўзгартирилди;
- «Қўшимча харажатлар» ёрлиғида суммани ўзгартирганда «Асосий» ёрлиғида автоматик равишда сумма тақсимланади;
- Кирим хужжатлар журналида «ТМЗ нинг кирим юк хати» хужжатига кирмасдан туриб ўзгартириш мумкин бўлди;
- «Дивидентлар ва фоизлар бўйича солиқни хисоблаш» хужжатида :»:
- Ўтказма пайтида «муддат бўйича текшири» ёрлиғи олиб ташланди;
- «Реестр 2» иловасида жадвал қисми ўзгартирилди;
- «Сақлаш жойи» каталогида «Асосий» гурух номи урнига «Асосий омборлар» деб ўзгартирилди;
- «Форма 2» хисоботида бюджет тўловлар тўгрисидаги хисоботни шакллантиришда 440 кодли қаторда «ижтимоий солиқ» бўйича маълумотлар йиғилиши ўзгартирилди;
- «Банк кўчирмаси» хужжатида «кун бошига қолдиқ» ва «кун охирига қолдиқ» устунлари бўйича суммаларни йиғими тезлаштирилди;
- «Ўзаро хисоб китоблар» ёрлиғидаги тугмачалар менюсида «дивидентлар ва фоизлар» тугмаси қўшилди. Бу тугмани босганда дивидентлар бўйича хужжатлар журнали пайдо бўлади;
- Хужжатларнинг жадвал қисмида жами устунлар бўйича кўрсатилмаслиги билан боғлик хато тўғриланди;
- «Иш хақи тўгрисидаги хисобот» хисоботида «солик солинадиган даромад» устуни қўшилиб, солиқ солинадиган даромад суммалари кўрсатилган;
- «Иш хақи» хужжатида қисқартирилган холда жадвал қисмида «йил бошидан солиқ солинадиган даромад» устунидаги ходимлар учун суммалар йиғими тўғриланди;
- «Хисоб фактура» хужжатида::
- «Экспорт операцияларни хисобга олиш» байроғи «z100» га ўзгартирилди;
- Хужжат сарвлахасида ўнг томондаги майдонлар бўйича кўп нуқтали танлов тугмаларидаги маълумот тўлиқ кўрсатиладиган бўлди;
- Хужжатнинг жадвал қисмида «ИКПУ» тугмаси жадвал қисмига тегишли маълумотларни чиқиши билан қўшилди;
«1UZ бухгалтерия» ишлаб чикариш модули бўйича:
- «ТМЗ» маълумотномасига «ИКПУ коди. Танланганлар маълумотномаси» сатри қўшилган;
- ТМЗ хисобдан чиқариш усули АВЕСО буйича бир хил махсулот тури турли бўлимларида ишлаб чиқарилган холларда таннарх қийматлари бўйича йиғим тузилган;
- «Қайта ишланган махсулотни қайтариш» хужжатида::
- Қайта ишланга махсулотларни экспорт қилиш бўйича бухгалтерия хисоб такомиллаштирилди ва пул ўтказмалари ёзувлари тузатилди;
- Хужжатнинг жадвал қисмида «ИКПУ» устуни қўшилди;
«1UZ бухгалтерия» улгуржи савдо модули бўйича:
- «ТМЗ» маълумотномасига «ИКПУ коди. Танланганлар маълумотномаси» сатри қўшилган;
- «Юк хати хисоб варака фактураси» (улгуржи савдо) хужжатининг жадвал қисмига «ИКПУ» устуни қўшилди;
1UZ да янгиланишни унутманг ва барча ўзгаришлардан хабардор бўлинг!
Консультатция учун: +998 71 230 21 12, +998 71 230 21 13.