Дастурларни янгилаш

Турли хил ҳисобларни автоматизациялаш бу — “Бухгалтерия ҳисоби”, “Ходимлар бўлими” ёки “Омборхона ҳисоби” бўлмасин, барча ҳаракатлар ходимлар ва корхона ишини мунтазам енгиллаштиришни кўзда тутади. Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштирувчи дастурларни танлаётганда, унинг “янгиланиш” ёрлиғи бор ёки йўқлигига катта аҳамият бериш лозим. Яъни дастур ишлаб чиқарувчиси қай шароит ва талабларда янгиланишни тақдим этади ёки уни умуман тақдим этмайдими — бу ҳолда, дастурни ҳарид қилишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш лозим бўлади.

Нима учун сизга янгиланиш керак?

Тажриба шуни кўрсатаяптики, янгиланиш иш унумдорлигининг ошишига катта таъсир қилар экан. Ўз вақтида янгиланиш эса автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисобингизнинг сифатини бевосита оширади.

Янгиланиш муҳимлигини асословчи 3 та сабаб бор:

  • Қонунчиликдаги мунтазам ўзгаришлар
  • Дастурда мавжуд функцияларни янада кенгайтириш ва мукаммаллаштириш
  • Дастурдаги айрим хато ва камчиликларни ўз вақтида тузатиш

Балки охирги икки сабаб сизга унчалик ҳам қизиқ бўлмас, лекин биринчи сабаб шак-шубҳасиз жуда муҳумдир. Чунки йил давомида қонунчилик базасида бухгалтерия ҳисобига тааллуқли кўп ўзгаришлар юз беради. Шубҳасиз, бу ўзгаришлар дастурда ўз аксини топиши лозим. Акс ҳолда бухгалтер барча янгиликларни инобатга олиб ҳисобни қўлда ўзгартиришига тўғри келади. Оқибатда эса кўп хатоларни ўтказиб юбориш эҳтимоли ошади, буни барчамиз биламиз.

Оддий арифметика;

Кўп бухгалтерлар қонунчиликдаги ўзгаришларни дастурчилар ёрдамида янгилаб борадилар. Келинг ҳисолаб кўрайлик бухгалтер учун бу қанча маблағга айланиши мумкин. Ўртача янгиланишни дастур ҳақи соатига 80,000 сўм. Ҳар янгиланишга ўртача 4 соат сарфланади. Бу 320,000 сўм дегани. Агар бир йилда дастур 4 маротаба янгиланса, унда ҳаражат йилига 1,280,000 сўмни ташкил этади. Бу дастур нархи билан баробар маблағ бўлиши мумкин!

Бизда қандай?

1UZ дастурларини активлаштирилганидан сўнг барча тезкор янгиланишилар уч ой давомида мутлақо бепул. 3 ойдан сўнг эса дастурнинг янгиланган шакли шартнома асосида маълум миқдордаги тўловни амалга ошириш эвазига тақдим этилади. Бу сафар барча хизматлар 12 ой, яъни бир йилга узайтирилади. Белгиланган нарх ичига режадаги — чоракли янгиланишлар ва режадан ташқари — тезкор янгиланишлар киради. Режадан ташқари янгиланиш қонунчиликдаги ўзгаришларни ва дастур функционалини кенгатириш, яхшилашни ўз ичига олади. Бу энди сиз ҳар гал ўзгаришлардан сўнг дастурчини чақириб, унга ҳаражат қилавермайсиз деганидир.

Янгиланиш хизмати

Сизга қулай бўлиши учун «янгиланиш» тугмачаси дастур ичига жойлаштирилган. Сиз исталган вақтда ундан фойдаланишингиз мумкин.

Автоматик янгиланиш борми ёки йўқ. Уни текшириш жуда осон. Бунинг учун «Янгиланиш» тугмасини босиш кифоя. Дастур ўзи янгиланиши даркор бўлган жабҳаларни топади ва янгилайди.Сўнг жараённи кузатиб туриш жоиз, чунки бундай янгиланиш тизими юклаб олинадиган маълумотлар ҳажмини ҳам камайтириши мумкин. Агар сизда энг охирги янгиланган дастур версияси бўлса, янгиланишни ўрнатиш учун дастур қайта юкланиши кераклиги ҳақидаги хабар чиқади. Сиз янгиланишдан бош тортишингиз ёки қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун «ҳа» ёки «йўқ» тугмачаларини босиш кифоя. Сизда бажариб турган ҳисоб-китоб ишларингизни тамомлаб, сўнг янгиланишни қабул қилиш имкони ҳам бор. Агар компютеренгизда интернет тармоғига уланиш бўлмаса, янгиланишни кейинроқ амалга оширишингиз ҳам мумкин.

Янгиланиш даври тугашига 1 ой қолганда бизнинг 1UZ жамоамиз сизга янгиланишни чўздиришингиз кераклиги ҳақида ҳабар беради. Янгиланиш хизмати, дастур ичига жойлаштирилган бўлиб, у янгиланишни сиз учун тез ва қулай — 7/24 тартибида амалга оширади. Фақат бунинг бир шарти бор — компьютерингиз  интернет тармоғига уланган бўлиши керак.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда сизга шуни маслаҳат берамизки, қонунчиликдаги ўзгаришларни дастурингизда янгилашдан аввал, сиз кўниккан иш услуби ўзгариб, ноқулайликлар туғдириши мумкинлиги ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish