Умумбелгиланган солиқлар

«Умумбелгиланган солиқлар» модулида қуйидаги маълумотлар мавжуд:

1) “ҚҚС ҳисоби” ҳужжати. Ушбу ҳужжат қўшимча қиймат солиғи бўйича маълумотларини тўплаш учун мўлжалланган бўлиб қўшимча равишда қўлда ўзгартириш имконияти ҳам мавжуд. “ҚҚС ҳисоби” асосида ҳужжатларнинг босма шакли шакллананади.

2) “СҚҚС ҳисоби” ҳужжати. Ушбу ҳужжат соддалаштирилган қўшимча қиймат солиғи бўйича маълумотларини тўплаш учун мўлжалланган бўлиб, қўлда ўзгартириш имконияти ҳам киритилган. Чоп этиш шакли “СҚҚС ҳисоби” ҳужжати асосида шаклланади.

3) “Фойда солиғи” ҳужжати. Ушбу ҳужжат даромад солиғи бўйича маълумотларни тўплаш учун мўлжалланган бўлиб, қўлда ўзгартириш имконияти ҳам мавжуд. Чоп этиш шакли “Фойда солиғи” ҳужжати асосида шаклланади.

4) “Фойда солиғи маълумотномаси” ҳужжати. Ушбу ҳужжат даромад солиғи ва жорий тўловларни ҳисоблаш ва солиқ солинадиган базага маълумотларни киритиш ҳамда сақлаш учун мўлжалланган. “Фойда солиғи маълумотномаси” ҳужжати асосида ҳужжатларнинг босма кўриниши шаклланади.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish