1UZ махсулотлари бўйича ёрдам

1UZ махсулотлари бўйича ёрдам ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • 1UZ дастурларини мунтазам янгиланиши
  • Онлайн материаллар: Кўп бериладиган саволлар, Инструкциялар, Форум
  • Харидорларни қўллаб-қуватлаш хизмати
  • 1UZ махсулотларини қўшимча дастурлаш

Мунтазам янгиланиш

Биз 1UZ дастурларини регуляр тарзда янгилаб борамиз. Сиз янгиланишни 1UZ дастурини ичида текшириш ва юклаб олиш имкониятига эгасиз. Давомини ўқиш

Онлайн материаллар

Кўп бериладиган саволларга жавоблар

Йиллар давомида орттирилган тажрибамиздан биламизки, дастурни сотиб олишда қандай масалалар мижозларимизни биринчи навбатда қизиқтиради, дастурда қандай нарсалар фойда бериш мумкин.

Шу сабабли, сиз учун алохида бўлинмада энг долзарб ва кўп сўраладиган саволларни тўпладик. Энди ҳар гал масалаларга бошидан ечим қидириш шарт эмас: агар савол аввал берилган бўлса унга жавоб маълумотлар базасига киритилган ва тайёр ечими бор. Ҳар бир бизга берилган савол, таҳлил қилиниб маълумотлар базасига киритиб борилади. Кўп сўраладиган саволлар базамиз доим қўшимчалар билан янгиланиб боради, жавоблар эса долбзарлиги текширилади.

Қидирув икки турда амалга оширилади: автоматик ва қўл билан.

Биринчи турдаги қидирувда барча саволларни кўриб чиқиш мумкин. Қидирувни осонлаштириш учун, саволлар дастурлар тури бўйича бўлинмаларга ва мавзуларга бўлиб қўйилган. Яъни бир қидирув жараёнида барча керакли маълумотларни топиш мумкин.

Агарда қидирувни тез амалга ошириш лозим бўлса ёки аниқ бир масала сизни қизиқтирса, қидирувни иккинчи туридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Яъни қидирув ойначасига саволни ёзиш лозим. Шу билан бирга саволни бир, икки асосий сўзларини киритиш кифоя, тизим автоматик тарзда керакли натижани беради.

Инструкциялар каталоги:

1. 1UZни Windows га ўрнатишга оид инструкция

1UZ сетапни (дастурни ўрнатиш элементи)  Windows 8га ўрнатишда  бир неча муаммолар бўлиши мумкин, ҳозирча  икки турдагисини тушунишга харакат қиламиз:

  1. Агарда компютерга 64-разрядли Windows 8 ўрнатилган бўлса, унда  SqlExpress 2005×86 бирикиб ишлашида муоммо юзага келиши мумкин;
  2. 1UZ сетапни (дастурни ўрнатиш элементи)  Windows 8га ўрнатишда (разрядни фарқи йўқ)  «SqlExpress 2005 x86 ўрнатилиши, архитектура x64 процессор билан ўзаро низога келади» ўрнатишда хатолик юзага келади. Давомини ўқиш

2. Янгиланиш борасида инструкция

1UZ дастурини охирги версияларида автоматик янгиланиши, панел «Сервис» вкладка «Файл» ва кейин эса «Обновить» тугмачаси орқали амалга оширилади.

Анчадан буён дастурни янгиламаганлар эса ва кимда бу «Обновить» кнопкаси бўлмаса, уларга янгиланишни қуйидаги тартибини маслаҳат берамиз.  Давомини ўқиш

3. Лицензиялаш борасида инструкция

Лицензия калитини тақдим этишнинг он-лайн хизмати яратилган, калитларнинг ҳар бири 1UZ дастурий таъминотларининг лицензиясини олиш учун бетакрор ва кўп қийматли коддан иборатдир. Калитлар, уларни харид килинган ҳолатда берилади ва дастурни актив ҳолатига келтириш ва кейинчалик ишлаши учун мўлжалланган, шу билан бирга ҳар бир калит ягона фойдаланувчи версия учун мўлжалланган ва аниқ бир компьютерга боғлангандир. Калитни актив ҳолатига келтирилгандан кейин дастур лицензияланган бўлади, бу эса дастурий таъминот билан чекланмаган равишда тўлақонли фойдаланиш имконини яратади, ва 12 ой ичида дастурни бепул янгилаш ҳуқуқини беради. Давомини ўқиш

Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати

Дастурни сотишимиз билан кифояланиб алоқа биз билан узилмайди!

Фойдаланувчилар билан яқиндан самарали ҳамкорлик қилиш қўллаб қуватлаш мақсадида, компаниямиз томонидан 1UZ сервис хизмати махсус бўлим тузилган. Мазкур сервсис хизмати кўп тармоқли пуллик ва текин хизматларни таклиф қилади. Сервис хизмат мутахассислари доим сизни хизматингизга мунтазир: улар имкониятлардан келиб чиқиб юзага келган саволлар, муаммолар юзасидан фақатгина консультация берибгина қолмай, балки дастурда ишлашни бош босқичида ёрдам, техник кўмак бериб ўқитиб тушунтириб берадилар.

1UZ сервис хизмати фойдаланувчиларга ғамхўрлик принципларида асосланган. Ҳар бирингиз биз учун қадрлисиз. Ҳар бир хоҳиш, эҳтиёж ва таклифларингиз эътиборсиз қолмайди. Ҳар бир қилган қўнғироғингиз биз учун муҳим. Ҳар бир саволингизга жавоб беришга тайёрмиз. Фойдаланувчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ғурур билан айтишимиз мумкинки, ҳар бирингизни шахсан таниймиз. Гап шундаки, 1UZ сервис хизматида эътиборли ғамхўр ва кўнгиллик маъсулиятли одамлар ишлайди.

Бизни дастурлар бухгалтерлар учун ва бухгалтерларни бевосита иштирокида яратганмиз. 1UZ сервис хизмати ҳам шундай. 1UZ сервис хизмати бу малакали мутахассислар жамоасининг — бош сифати-касбий мохирлик. 1UZ сервис хизматидаги ҳар бир ходим, бош бухгалтер даражасидаги билим, кўникмалари ва тажрибасига эга, ҳамда бу йўналишда амалиётни ўтиб келишмоқда.

Бизни 1UZ эътиборли сервис хизмати, сизга фақатгина дастурда ишлашгина эмас балки ҳисоб-китобни юритишда ҳам ёрдам беришга доим тайёр. Бу хизмат билан дастурга ўрнатилган хабарлар тизими орқали боғланиш мумкин. Бунақаси хеч кимда йўқ. Сиз кутгандан хам кўпроқ нарса қилишга ваъда берамиз.

Муаммолар ечимида ёлғиз қолиб кетмайсиз!

Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати қуйидагиларни тақдим этади:

  • Дастурда ишлашни бошлашда ёрдам
  • Қолдиқларни 1UZ дастурига олиб ўтиш
  • Ўқитиш
  • Техник ёрдам
  • 1UZ дастурида ишда массофадан туриб ёрдам бериш хизмати
  • Дастур билан эмас, компютер билан боғлиқ муаммоларни хал қилишда ёрдам

services3

Дастурда ишлашни бошлашда ёрдам

Ҳар бир ишда энг мураккаби бошлаш. Шуни била туриб, дастурни ишлашни бошланғич жараёнида ўзингизга мослаштиришда консультация ва ёрдамимизни таклиф қиламиз. Бошланғич тарздаги ёрдамни биз, фақатгина дастурда ишлашни ўқитиш жараёнидан ўтганингиздан сўнг амалга оширамиз. Нега деганда бошланғич ёрдам ўзи етарли эмас, ўқитиш жараёнидан ўтганингиздан сўнг эса юқори натижага эришиш мумкин.

Акциямиз миқёсида сизга имтиёзли биринчи (25% чегирмали) 2 соат берилади, бу вақт ичида мутахассисларимиз бухгалтерия ҳужжатларингиз асосида ишни бошлашга ёрдам беришади. Агарда бу ёрдам етарлик бўлмаса ёки доимий ёрдамга эхтиёжингиз бўлса, у ҳолда тўлов асосида техник кўмакга биз билан шартнома тузишингиз мумкин.

Бошланғич тарздаги ёрдамни қуйидагиларни назарда тутади: дастурни созлашда консултация (константаларни, маълумотномаларни, ҳужжатларни), ҳамда маълумотномаларни Excel-файл ташқи манбалар орқали юклаб тўлдириш.

Дастурда ишлашга оид барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин масалан: константаларни тўлдириш, қолдиқларни киритиш, ҳужжатларни ёки ўтказмаларни яратиш ўзгартириш ва ўчириб ташлаш ва х.к.

Trenajer

Қолдиқларни 1UZ дастурига олиб ўтиш

Кичик ўрта ва микро корхоналар учун турли ҳил манбалардан қолдиқларни олиб ўтиш мумкин. Буни ўзингиз амалга оширишингиз мумкин ёки кийинчилик сезсангиз бизга ишонишингиз ҳам мумкин. Биз доим ёрдам беришга тайёрмиз! Нархи келишган ҳолда иш ҳажмига қараб белгиланади.

Ўқитиш

1UZ – бухгалтерлик ҳисобини олиб боришни замонавий дастуридир, у Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида яратилган. Дастурни сотиб олганингизда сиз биринчи ой давомида дастурдан фойдаланиш курсини бепул ўқиш имкониятига эга бўласиз. Баъзи мижозларимиз дастурда ишлашни ўрганишдан бош тортишади, бунинг сабаблари турли бўлиши мумкин, лекин қуйидаги иккитаси энг асосийларидир:
1) Мижоз ўз вақтини тежашни ўйлайди;
2) Мижоз дастурдан фойдаланишни ўзи эплашига амин, чунки автоматлаштирилган бухгалтерлик ҳисоби каби дастурладра ишлаш малакаси мавжуд, шунингдек дастурда иш олиб бориш жуда осондир.

Аммо дастур билан ишлашни ўрганиш сизга бир нечта муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради, ушбу муаммолар билан ҳар бир бухгалтер ишни янги дастурда бошлаганда албатта тўқнаш келади. Ўқиш жараёни сизга қулай бўлиши учун кунига 2 соатдан 5 кун ичида давом этади, ва сизнинг кўп вақтингизни сарфламайди, аммо дастурда ишлашни бошлаб олишни енгиллаштириб беради.  Давомини ўқиш

Texsoprovojdenie_1UZ

Техник кўмак

Агарда юзага келган муаммони ўзингиз ҳал этолмасангиз ёки мунтазам доимий ёрдам керак бўлса, у ҳолда тўлов асосида техник кўмакга биз билан шартнома тузишингиз мумкин. Агарда кўп бериладиган саволлар ичида ўзингизга керак жавобни топа олмаган бўлсангиз ёки телефон орқали консультация натижа бермаган бўлса ёки интернет йўқ бўлиб масофадан мутахассисга мурожаат қилиш имкони бўлмаса унда бизнинг офисга тўғридан тўғри ташриф буюринг. Шунинг дек, муаммони ҳал этиш учун мутахассисимиз сизни идорангизга бориши ҳам мумкин. Бу хизмат тўлов асосида амалга оширилади.

1UZ дастурида ишда массофадан туриб ёрдам бериш хизмати

Бу турли ҳил муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш учун мўлжалланган. Бу хизмат фақатгина сизни розилигиз билан ва интернет мавжуд ҳолатларда амалга оширилади.

Агарда бу хизмат бир марта бўлиб мутахассис вақтини сарф қилмаса унда тўловсиз бўлади, агарда доимий эхтиёж мавжуд бўлса унда тўлов асосида. Сиз, Тошкент шахридан ташқарида жойлашган бўлсангиз бу хизмат айни сиз учун!

helpДастур билан эмас, компютер билан боғлиқ муаммоларни хал қилишда ёрдам

Агарда дастурлар билан эмас айни компютерингиз билан муаммо юзага келса — дастурни сет шаклини созлаш, компютер носозлиги туфайли дастурда муаммо мавжуд бўлса, бухгалтерия ҳисобини 1UZ да тиклаш, бу борада ҳам сизга ёрдам беришга тайёрмиз. Тўлов асосида, компютерни, дастурларни қайта ўрнатиш созлаш хизматларини кўрсатамиз.

Биз билан боғланиш

Қайта алоқа

Оставьте свои контакты. Мы с вами свяжемся.

    Онлайн консультант

    Сайтимизга ташриф буюрувчилар қулайлиги учун биз «Онлайн консультант» дастурини ўрнатдик. Дастур мониторнинг ўнг-паст бурчагида жойлашган. Сиз дастурларимиз бўйича исталган саволлларингизни беришингиз мумкин. Биз сизга шу захотиёқ жавоб берамиз. Бу харидорларга ёрдамнинг янги даражаси.

    Контактные телефонные номера

    Маркетинг бўлими                                                           Сервис хизмати

    (+998 71) 230-21-12 (кўп каналли)                               (+998 71) 230-21-13
    (+998 71) 230-21-13                                                         (+998 71) 230-45-17

    1UZ Messenger

    Жамоамиз ютуқларидан бири, энди фойдаланувчилар 1UZ қўллаб қувватлаш маркази билан тез осон алоқа қила олиши. Бунда биз дастурнинг янги фукционали 1UZ Messengerда тадбиқ этмоқдамиз. Бу дастурга ўрнатилган алоқа қилиш учун алохида қўлланма тизимидир. Бунақаси ҳеч кимда йўқ. Сиз кутгандан ҳам кўпроқ нарса қилишга ваъда берамиз. Давомини ўқиш

    1UZ махсулотларини қўшимча дастурлаш

    Юқорида кўрастиб ўтилган хизматлардан ташқари биз 1UZ дастурларини қўшимча индивидуал дастурлаш хизматларини ҳам кўрсатамиз.

    Қўшимча индивидуал дастурлаш — бу сизнинг корхонангиз фаолиятини ҳисобга олган ҳолда, сизни талабларингизга биноан қўшимча дастурлашдир. Бу хизмат нархи келишилган нархда.

    Оставьте свои контакты. Мы с вами свяжемся.

      Поделиться ссылкой на страницу

      Вернуться к началу