Хамкорлик юзасидан тартиб

«Бипро Норма» компанияси ва  жисмоний ўртасида қуйдагича хамкорлик таклиф этилади:

  • «Бипро Норма» дастурий махсулотларни яратади, улар функционал имконитяларни кенгайтиради, дастурларда юзага келган хато ёки камчиликларни бартараф этади.
  • Ўз ўринда хамкор 1UZ дастурларини мижозларга ўрнатиш созлаш, дастурда ишлашни тушунтириш ўргатиш  ўқитиш ва сервис химат кўратади.

Хамкорга талаблар:

1. Бухгалтерия хисобини билиш (мажбурий).

2. 1UZ дастурида ишлашни билиш. Бунинг учун ўқув марказида ўқиб чиқиш ва/ёки ўз билимини тасдиқлаш. 1UZ дастурида ишлаш билим ва кўникмалари «Бипро Норма»  офиседа мутахасислари билан мулоқатда тасдиқланади.

Хамкор мажбуриятлари ва амалга ошириши лозим ишлар:

  1. 1UZ  Ўрнатиш.
  2. Лицензияни ўрнатиш.
  3. 1UZ локал тизимида ишлаш учун  сетевой версиясини созлаш.
  4. БиПроНорма томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан мижозни 1UZ  дастурида ишлашга ўқитиш(илова -1).
  5. БиПроНорма га тегишли бўлган хужжатлар асл нусхасини тақдим қилиш  (шартнома, с/ф ва бошка хужжатлар).
  6. Хамкор ва мижоз келишувига асосан қўшимча сервис хизматларини қўрсатиш.

 «Бипро Норма» томонидан хамкорга ёрдам:

  1. Дастурларга оид техник ва реклама материаллари билан хамкорни таъминлаш  (методик қўлланма, плакатлар, флаерлар ва бошқа).
  2. Дастур янгиланишини мижозларга  ўзвақтида тақдим қилиш (онлайн).
  3. Ўқув семинар,  тренингларни ўтказиш, мижозлар учун, хамкорлар учун.
  4. Юзага келиши мумкин бўлган савол масалаларни, муаммоларни хамкорни ўз кучи билан  хал этолмаса,  хамкорга  телефон ёки  e-mail оркалий ёрдам бериш  (чекланган холда).

Қўшимча хизматлар.

  1. «Бипро Норма» илтимосига кўра 1UZ дастурини мижозга ўрнатиш учун  — 30 000сўм (начисление).
  2. «Бипро Норма» илтимосига кўра 1UZ дастурида ишлашни мижозга ўқитиш — 100 000 сўм (начисление).