Лицензиялаш жараёни

Лицензия калитини тақдим этишнинг он-лайн хизмати яратилган, калитларнинг ҳар бири 1UZ дастурий таъминотларининг лицензиясини олиш учун бетакрор ва кўп қийматли коддан иборатдир. Калитлар ҳарид килинингач берилади, улар дастурни актив ҳолатига келтириш ва кейинчалик ишлаш учун мўлжалланган. Шу билан бирга ҳар бир калит ягона фойдаланувчи версия учун мўлжалланган ва аниқ бир компьютерга боғлангандир. Калитни активлашгач дастур лицензияланган ҳисобланади, бу эса дастурий таъминот билан чекланмаган равишда тўлақонли фойдаланиш имконини яратади ва 3 ой ичида дастурни бепул янгилаш ҳуқуқини беради.

Калитларни олиш хизматининг ишлаш асослари қуйдагича. 1UZ дастурий таъминотини ҳарид қилганингиздан сўнг — актив ҳолатдаги калитни талаб этиш орқали уни лицензиялаштиришдан иборатдир. Шарнома тузилгач, сизнинг шахсий маълумотларингиз киритилишдан ташқари, ҳар бир иш жойи учун қўшимча тарзда актив ҳолатдаги калит сиз учун яратилади (калит 12 белгилик бўлиб, у рақам ва ҳарфлардан иборат).

Лицензияланган калит — мижозга берилган лицензияли калит аниқ бир қўлловчи учун мўлжалланиб, ягона компютерга боғланган бўлади.

Бош саҳифа, унда «Лицензиялаштириш» тугмаси мавжуд, уни босганда лицензияни киритиш учун янги саҳифа очилади.

Калитни олиш учун, қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Шартномада келтирилган (12 белгидан иборат) активация калитини киритинг.
  • «Калитни активлаштириш» тугмасини босинг.

Агар айрим сабабларга кўра автоматик лицензиялаш амалга ошмаётган бўлса, биз билан боғланинг — ҳаридорларни қўллаб-қувватлаш хизмати сизга ёрдамга келади.

1UZ дастурларини автоматик лицензиялаш бўйича қўлланмани кўчириб олиш: PDF форматида (400 Кбайт) ёки DOC форматида (70Кбайт).

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish