Дастурда ишлашни бошлашда ёрдам

Ҳар бир ишда энг мураккаби уни бошлашдир. Буни билган ҳолда дастурда ишлашнинг бошланғич жараёнида кўмак ва маслаҳатларимизни таклиф қиламиз. Ўқув курсида ўқишни бошлаганингиздан сўнг дастурда ишлашнинг бошланғич ёрдамини амалга оширамиз. Сабаб шундаки, сиз маълум бир билим ва кўникмаларга эга бўлмай туриб дастурни ўзлаштиришда юқори натижага эришишингиз даргумон.

Акциямиз миқёсида аввал сизга имтиёзли (25% чегирмали) 2 соат берилади. Бу вақт ичида мутахассисларимиз бухгалтерия ҳужжатларингиз асосида ишни бошлашга ёрдам беришади. Агарда бу ёрдам етарли бўлмаса ёки доимий ёрдамга эҳтиёжингиз бўлса, у ҳолда тўлов асосида техник кўмак учун биз билан шартнома тузишингиз мумкин.

Бошланғич ёрдам деганда қуйидагилар назарда тутилади: дастурни созлашда маслаҳат (константаларни, маълумотномаларни, ҳужжатларни) ҳамда маълумотномаларни Excel-файл ташқи манбалар орқали юклаб тўлдириш.

Дастурда ишлашга оид барча саволларингизга биздан жавоб олишингиз мумкин. Жумладан: константаларни тўлдириш, қолдиқларни киритиш, ҳужжатларни ёки ўтказмаларни яратиш ўзгартириш ва ўчириб ташлаш ва ҳ.к.

Кўпроқ маълумотга муҳтожмисиз?

Кўп юзага келадиган саволларга жавоблар

Сервис хизмати: (+998 71) 230-21-13 (биз билан боғланиш)

Ёки биз ўзимиз сизга кўнғириоқ қиламиз
Yuqoriga qaytish